Ўқитувчи инновацион фаолиятининг мезонлари ва уни шаклланиш босқичлари. Инновацион фаолият ўқитувчининг ҳамма муваффақиятини белгиловчи асосий фаолият бўлиб, у шахснинг касбий, методик маҳоратини сифатли қайта қуриш демакдир. Ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлигини таҳлил қилишни 3 босқичда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Янгиликни педагогик фаолиятда қўллашдан олдинги даврдаги ўқитувчи фаолиятини таҳлил қилиш.
2. Инновацион фаолиятнинг фаол шаклланиш даврини таҳлил қилиш.
3. Педагогик жараёнга янгилик киритилиб бўлгандан кейинги даврдаги фаолиятни таҳлил қилиш.
Маълумки, шахснинг хислат ва фазилатлари фаолият кўрсатиш жараёнида шаклланади ва фаолиятнинг натижаси ҳисобланади. Шу сабабли ўқитувчиларда янгиликка интилувчанлик ва мустақил мутолаа қилишга доимо зарурият сезиш психологиясини сингдириш лозим. Чунки янгилик - инсонга улуғворликдан кўра кўпроқ завқ бағишлайди.
Инновацион фаолиятнинг асл мазмуни амалда янги технологияни пайдо бўлиши демакдир.
Ўқитувчи инновацион фаолиятининг шаклланиш босқичлари қуйидагилар:
Скиннернинг ғояларига кўра бугунги кунда ижтимоий, таълим олишнинг ўзаро табиатида ўқувчиларга фақат қабул қилишдан кўра кўпроқ тажриба орқали билим беришни ишлаб чиқиш кераклигига эътибор қаратиш лозим14.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бунинг сабабларидан бири шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчилар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар улар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига,ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши ва билим олиш оркали тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бирга бошқарувчилик ва йўналтирувчилик вазифасини бажаради.
Инновацион технологияларнинг асосий негизи-бу ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатган натижага ҳамкорликда эришишлари учун олдиндан таълим жараёнини лойиҳалашдир. Демак, инновация ўқув жараёнига янгилик олиб кириш, ўқув жараёнини ўқувчи эҳтиёжи, ҳоҳоши ва истакларига мослаштириш, ўқувчини мустақил мутолаага ўргатиш, билимларни тайёр ҳолда бериш эмас, ўқувчиларнинг билим олиш малакаларини шакллантиришга ҳаракат қилиш демакдир
Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг тақдири ДТС ишлаб чиқилиб, янги дарсликлар авлоди яратилган, дастур ва методик қўлланмалар, тавсиялар ишлаб чиқилган бугунги кунда асосан ўқитувчи фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Чунки ўқитувчи фаолияти янгиланмаса таълимда самарадорликка эришиб бўлмайди.
Маълумки педагогик фаолият туғма талант эмас, ёки наслдан-наслга ўтувчи хусусият эмас, балки унинг асосида изланиш, ижодий меҳнат ётади.
Таълим-тарбия жараёнидаги инновациялар, илғор педагогик технологиялар, янгиликлар, дарс ўтишнинг интерфаол усуллари ўз-ўзидан ёки юқоридан буйруқ, курсатма билан таълим жараёнига кириб келмайди, бу ўқитувчи фаолияти ва унинг мотивациясига боғлиқ бўлган жараёндир.
«Инновацион фаолият» бу –маълум доирадаги муаммоларни ечиш учун янгиликни киритишга йўналтирилган ҳаракатгина эмас, балки ҳар қандай вазиятдаги муаммоларни ечиш учун мотивацион тайёргарликка эга бўлиш ҳамдир”.
“Мотивациянинг турли хил қўшимча мукаммаллигида Скот Бармен 4 та асосий категорияни аниқлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |