схемаси. Марказий маршрутизатор сифатида, юқори сифат кўрсаткичли модул маршрутизаторларини қўллаш мақсадга мувофикдир. Улар маълумотларни узатишнинг кенг спектрини, интерфейс модул- www.ziyouz.com kutubxonasi ларини зудлик билан алмаштириш ва қўшимча таъминот манбаин] қўллаш имконини беради. Аниқ моделни танлаш, юқори сат: провайдерларига етказиладиган ва мижозлар талаб қиладига) ўртача ҳажмдаги канал кенгликларига боғлиқ. Тарификациялаш учун ахборотларни йигиш бир неча усулла] ёрдамида амалга ошиши мумкин: - трафик статистикасини VLAN Sub-маршрутизатор интер фейслари орқали йигиш, бундай ҳолда турли абонентларнин трафиги 802.1 q белгиси билан ниқобланади ва маршрутизаторд; идентификацияланади; - мослашган дастурий таъминот ёрдамида модем npoTOKOJ бўйича маршрутизатор билан уланади; - протокол ёрдамида биллинг тизими, узатилган кадр в; пакетлар бўйича статистикага эга бўлган объектларда] ахборотларни йигади. 7.4. Мультисервисли тармок технологияларини танлаш Бугунги кунда телекоммуникация операторларига, турл! трафикларни узатишда ва кенг спектрдаги хизматларни етказишд; мижозларнинг талабини қондиришга тўгри келади. Уларнинг ичид* энг талабгори: бу одатдаги телефон трафикларини узатиш; Интернетга уланишни ташкиллаштириш ва магистра! каналлари бўйича Интернет трафикларини узатиш; корпоратив тармоқларнинг трафикларини узатиш, лока; тармоқларни бирлаштириш; видеоконференцияни ташкиллаштириш ва IP телефонш трафикларини узатиш ҳисобланади. Бирорта хизматни етказишга мос келувчи маълумотлари* узатиш каналлари бошқасини узатиш учун ҳар доим ҳам мос келавермайди. Етказиладиган хизматларнинг ҳажмини ошиш*