ҳолда қуйидаги технологиялардан бирини танлаш мумкин: xDSL
(HDSL, ADSL, VDSL ва бошқалар), PON (пассив оптик тармоқлар),
НҒС (гибрид толали-коаксиал тармоқ, кабелли модемлар),
LMDS/MMDS (радиоуланиш), ИК-алоқа (симсиз оптик алоқа),
Ethernet/Fast Ethernet. Бундай технологияларни қўллаш замонавий
алоқа тармормоқларини қуриш имконини беради.
7.6. Мультисервисли тармоқ хизматлари
Мультисервисли тармоқ хизматларини икки турга бўлиш
мумкин: базавий (барча алоқа узелларига маълумотларни етказиш
зарур бўлган) ва қўшимча (фойдаланувчи ёки провайдер томонидан
етарли даражада сўраш бўлган такдирдагина амалга ошириладиган)
хизматлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мультисервисли тармоқларнинг базавий хизматларига
одатдаги узатиш ва уланиш хизматлари киради. Уларга:
- одатдаги телефон трафикларини узатиш;
- Интернет маълумотлари трафикларини узатиш;
- корпоратив тармоқларнинг маълумотлари трафикларини
узатиш;
- мобил тармоқ трафикларини узатиш;
- Интернет тармоқларига уланиш;
- маълумотлар узатиш тармоқларига узатиш.
Қушимча хизматларга қуйидагилар киради:
- DSL га уланувчи концентраторлар ҳажмини арендага бериш.
Ушбу хизмат охирги фойдаланувчиларни Интернет тармогига
узлуксиз улаш учун хизмат қилади.
- IP телефониянинг овозли трафигини узатиш;
- видеоконференцияни ташкиллаштириш учун видео
трафикларни узатиш;
- студиядан видеотрафикларни узатиш;
- қуйидаги параметрлар билан Интернет тармогига уланиш:
кафолатланган минимал ва имкони борича максимал ўтказувчанлик
полосаси, чегарадан ошмаган кечикиш, мумкин бўлган чегарада
кечикиш вариацияси;
хусусий виртуал тармоқни ташкил этиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |