тузилиш принциплари, каналлари вақт бўйича ажратилган узатиш
тизимларини ташкил этиш, рақамли узатиш тизимларини ташкил
этиш, синхрон рақамли телекоммуникация тизимлари, оптик
сигналларни тўлқинлар бўйича зичлаштирувчи технологиялар,
www.ziyouz.com kutubxonasi
мультисервисли телекоммуникация тармоқлари тузилишиниш
технологик асослари, телекоммуникация узатиш тизимларидак
техник фойдаланиш;
Дарсликдаги 8-боб, «Абонентлар уланувчи тармоқларниш
телекоммуникация узатиш тизимлари», аспирант Х.Р. Исахужаев
томонидан ёзилган.
Дарслик биринчи марта давлат тилида нашр этишга тайёр-
ланди. Шунинг учун айрим камчилик ва хатолардан холи эмас.
Муаллифлар, ушбу дарслик бўйича тақризчиларнинг ва барча
ўқувчиларнинг берган кўрсатмалари ва маслахатлари учун уларга
олдиндан миннатдорчилик билдирган ҳолда, кейинги нашрда бу
камчиликлар бартараф этилади, деган умиддалар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Замонавий телекоммуникация тизимлари ҳар қандай масофага,
берилган сифат параметрлари билан, турли хабарларни
узатишни таъминловчи ҳар хил техник воситаларнинг мураккаб
мажмуасидан иборат.
Телекоммуникация тизимларининг асосини, намунавий каналлар
ва трактларни шакллантириш учун мўлжалланган, электрик,
толали оптик ва радио линиялари бўйича ишловчи кўп каналли
узатиш тизимлари ташкил этади.
Умумий фойдаланувчиларнинг, идоравий ва мамлакат
территориясидаги телекоммуникация алоқа тармоқлари, технологик
мослаштирувчи мажмуалар куринишида қўлланилувчи
телекоммуникация узатиш тизимлари асосида курилади.
Ўзаро богланган алоқа тармоқлари одатдаги хабарларни
узатиш тармоқларидан ташқари:
стандартлаштирилган кўп функцияли интерфейсларнинг
чегараланган мажмуаси орқали амалга ошадиган, абонентларга
телефон хабарларни узатиш бўйича кенг спектрдаги хизматларни
етказиш учун охирги курилмалар (терминаллар) орасида тўлиқ
рақамли уланишни таъминлайдиган, интеграция хизматларига эга
бўлган рақамли алоқа тармоқларининг уланиши;
абонентларга белгиланган вақтда, белгиланган жойга
кенгайтирилган хизматлар мажмуасини етказиб бериши мумкин
бўлган интеллектуал тармоқ, масалан, чақираётган абонентнинг ҳақ
тўлаши ҳисобига телефон уланишларини амалга ошириш, кредит
картаси бўйича чақириқ, қисқартирилган рақамлар мажмуаси
бўйича мурожаат этиш, телеовоз бериш ва бошқалар;
ҳаракатда бўлган абонентларга ҳар қандай жойда алоқа
хизматини олиш имконини берувчи мобил алоқа тармоқлари;
ахборот алмашиш тезлиги юқори бўлган интеграция хизматли,
кенг полосали рақамли тармоқлар;
асинхрон режимда узатиш (Asynchronous Transfer Mode - ATM)
ва бошқа технологиялар ёрдамида ахборотни транпортлаштириш
асосидаги юқори тезликли тармоқларни яратиш имконини беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда ушбу дарслик китоби,
телекоммуникация соҳаси бўйича асосий таъриф ва тушунчалар,
каналлари частота бўйича ажратилган телекоммуникация узатиш
тизимларининг тузилиш принциплари, канал ва трактларда ҳосил
бўлувчи шовқинлар ва уларни созлаш, каналлари вақт бўйича
ажратилган телекоммуникация узатиш тизимларининг тузилиши,
сигналларни регенерациялаш, рақамли узатиш тизимларида
синхронизация, ИКМ ли рақамли узатиш тизимларининг
иерархияси, рақамли оқимларни бирлаштириш ва ажратиш
саволларини ўз ичига олган. Шунингдек, SDH тизимлари асосидаги
телекоммуникация тармоқларининг тузилиши, сигналларни
шаклланиши, SDH нинг базавий элементлари ва топологиялари,
синхронизация ва тармоқни бошқариш масалалари, толали оптик
узатиш тизимларини ташкил этиш, тўлқинларни зичлаштирувчи
технологиялар, мультисервисли телекоммуникция тармоқлари
тузилишининг технологик асослари, абонентлар уланувчи тармоқ-
ларнинг телекоммуникация узатиш тизимлари, телекоммуникация
узатиш тизимларининг техникасидан фойдаланиш ҳақида маълумотлар
бери л ган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
I БОБ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯНИНГ БИРЛАМЧИ
СИГНАЛЛАРИ ВА УЗАТИШ КАНАЛЛАРИ
1.1. Асосий тушунчалар ва таърифлар.
Электр алоқа тизимининг таснифи
Шахсий муносабатдан жамиятдаги муносабатгача, имо-
ишоралар, мимикалар, қоятошлардаги расмлар, товушлар, ёруглик
(тугун), почта, юк ҳамда йўловчиларни отли аравада ташиш орқали
ва оптик семафор ёрдамида амалга ошириладиган оддий богла-
нишлардан бошлаб турли-туман ахборотни сақпаш, тақсимлаш,
ишлов бериш, қабул қилиш ва узатишни таъминловчи улкан
телекоммуникация тизимлари ва тармоқларини яратишгача бўлган
алоқа воситаларининг муттасил ва жадал суратда ривожланиши
инсоният цивилизациясининг тараққиёти ҳисобланади. Ахборот
сўзи орқали, у қандай усулда тақдим этилишидан қатъий назар,
воқеалар, ҳодисалар, жараёнлар, тушунчалар ҳамда фактлар, жисм-
лар ва инсонлар тугрисидаги маълумотлар мажмуи тушунилади.
Ахборот манбаидан истеъмолчига узатиш учун унинг такдим
этилаётган куриниши маълумот дейилади. Телекоммуникация
соҳасига мувофиқ маълумот - бу электромагнит сигналлар
ёрдамида электр алоқа воситалари орқали узатилаётган ахборот.
Телеграммаларнинг матни, нутқ, мусиқа, фототелеграмма-факс,
телевизион тасвир, ҳисоблаш машиналарининг чиқишидан оли-
наётган маълумотлар, телебошқарув ва теленазорат тизимларидаги
командалар ва бошқа маълумотлар мисол бўла олади.
Алоқа, бу ахборот узатувчи манбадан қабул қилувчи
манбагача бўлган жараёндир. Ахборот, маълумотлар туплами
(йигиндиси)дан иборат.
Узатилаётган маълумотни акс эттирувчи (элтувчи), моддий
элтувчи ёки физик жараённи сигнал дейилади ёки сигнални
соддагина қилиб ахборот ташувчи тулқин дейиш мумкин. Турли
сигналларни узатиш учун, маълумотларни акс этдирувчи
электромагнит тебраниш (электр сигнал)лар қулланилади.
Электрик сигналлар физик табиатдаги сигналлардан бир қанча
афзалликлари билан фарқ қилади, масалан уларни жуда узоқ
www.ziyouz.com kutubxonasi
масофаларга узатиш, оддий техник курилмалар ёрдамида
ўзгартириш мумкин. Уларни тарқалиш тезлиги ёруглик тезлигига
яқин. Сигналларнинг таснифи ҳар хил бўлиши мумкин, лекин
электр алоқа сигналлари деб аталувчи ва вақт давомида
параметрларининг ўзгариши узатилаётган маълумотни акс
эттирувчи электр кучланишлар ёки токларни ифодаловчи электр
сигналлар алохдда қизиқиш уйготади. Телефон, телеграф, факси-
мил сигналлар, маълумотларни узатиш сигналлари, телевизион ва
товушли эшиттириш сигналлари, электр сигналларга мансубдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |