A 2= J A p i - I £ p k ( 1 .1 4 )
Узатиш тизимлари ва каналларининг меъёрий ишлашини
таъминлаш учун сигналларнинг кувват, кучланиш ва ток катталиклари
ҳамда уларга тегишли сатхлар, шунингдек халақитларнинг
жоиз сатхлари меъёрий ҳолатга келтирилади. Бунда сигналлар ва
халақитларнинг сатқлари каналнинг турли нуқталарида ҳар хил
бўлишини ҳисобга олиш керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
1.3-расм. Сатхлар диаграммаси ва унинг ўзига хос нуқталари.
Ноаниқликдан сақланиш учун меъёрий ҳолатга келти-
риладиган барча катталиклар узатиш трактининг нол ўлчов сатхли
нуқтасига келтирилади. Нол ўлчов сатхли нуктага келтирилган
қувват бўйича сатхлар дБқО билан белгиланади.
Узатиш сатхларини ўлчайдиган асбобларни, сатҳ кўрсат-
кичлар дейилади. Кувват ёки кучланиш бўйича сатҳларда
даражаланган одатдаги вольтметрлар, ўлчаш шкаласи ва кириш
регуляторлари шулар жумласига киради. Хатоларга йўл қўймаслик
учун сатҳ кўрсаткичларида шкаланинг нол белгисига тугри
келадиган кучланиш ёки 1 мВт кувват ажралиб чиқаётган R актив
қаршилик катталиги курсатиб қўйилади. R=600 Ом ва Uo=0,775 В,
R=150 Ом ва Uo=0,387 В, R=75 Ом ва Uo=0,274 В учун
даражаланган кенг полосали ва танлаб олинадиган сатҳ
курсаткичлари куп тарқалган. Бундай даражаланаётганда кучланиш
сатҳларининг қийматлари, мутлақ кувват сатхларининг қийматлари
билан бир хил бўлади.
1.3. Электр алоқанинг бирламчи сигналлари ва уларнинг
физик тавсифлари
Маълумот ўзгартиргичнинг чиқишидан олинадиган электр
сигнални электр алоцанинг бирламчи сигнали дейилади.
Бирламчи сигнал «x(t)» параметри катталигининг ўзгариши
узатилаётган маълумотни бир хил тарзда акс эттиради. Ушбу
www.ziyouz.com kutubxonasi
бирламчи сигнал параметрини тацдим этилувчи параметр ёки
ахборот параметры дейилади. Гармоник электр сигналнинг
амплитудаси, частотаси ёки фазаси; импульслар даврий кетма-
кетлигининг амплитудаси, давомийлиги ёки фазаси; код комби-
нацияларининг тузилиши ва разряди ва бошқалар бундай
параметрларга мисол бўла олади.
Телекоммуникация тизимлари ва тармоқлари (ТКТТ) тузи-
лишидаги бирламчи сигнал элтиш объекта ҳисобланади, шунинг
учун у узаткичдан кабул қилгичга канал орқали узатилиши керак.
Телекоммуникация тизимлари сигнални бир жойдан бошқа жойга
элтиб қўйиш техникасини, телекоммуникация тармоқлари эса ўзига
хос элтиш тармогини ифодалайди. Шу сабабли бирламчи
сигналларнинг параметрлари ва тавсифлари билан узатиш канап-
ларининг хоссалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатиш
учун бирламчи сигналларнинг шундай параметрлари ва тавсифлари
олинадики, уларни ўлчаш осон ҳамда уларга узатилаётган
сигналларнинг минимал бузилишларини ва максимал мумкин
бўлган хдмояланганлигини таъминлайдиган шартларни аниқлаш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |