Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва фаолият қилиши. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташқилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади.
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, нау-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин.
- қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қўйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради. Тадбиркорлик капитали тўғридан-тўғри ва портфелли инвестициялардан иборат бўлади. Тўғридан-тўғри инвестициялар шу капитал ҳисобига қурилгaн объект (корхона)лар устидан назорат қилиш хукукини беради, портфелли инвестициялар эса бундай хукукни бермайди. У одатда акция пакетлари ҳамда облигация ва бошқа қимматли коғозлар шаклида берилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси хисобланиб, у ўз ифодасини меҳнат ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг мохияти, шакллари ва объектив асослари. Қиёсий устунлик назарияси.
Халқаро иқтисодий иитеграция- бу мамлакатларпипг чуқур, барқарор ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва миллий хўжаликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик-сиёсий алоқаларининг бирлашиш жараёнларидир.
Халқаро иклисодий интеграция жаҳон хўжалиги ривожиниш тарихий жиҳатдан узок, давр давом этган натижаси ҳисоблансада, Президенгимиз И. Каримов таъкидлаб ўтганларидек, “Ҳозирги кунда ҳам мамлакатларнинг Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнида ҳал этилмаган кўпдан-кўп муаммолар мавжудки, бизнинг Республикамиз учун бу ташқи иқтисодий ва валюта сиёсатини янада эркинлашгиришдан иборат”1.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий шакллари қуйидагилар:
эркин савдо зоналари. Бу иқтисодий интеграциянинг энг оддий шакли бўлиб, унинг доирасида қатнашувчи мамлакатлар ўртасидаги савдо чеклашлари бекор қилинади. Бунга Европа эркин савдо уюшмаси ва МДХ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро битим мисол бўла олади;
бож иттифоқи. Иқтисодий интеграциянинг бу шакли эркин савдо зоналарининг фаолият қилиши билан бирга ягона ташқи савдо таърифлари ўрнатишни ва учинчи мамлакатга нисбатан ягона ташқи савдо сиёсати юритишни тақозо қилади. Европа Иттифоқи (ЕИ) бож иттифоқига ёрқин мисолдир;
4. Халқаро савдонинг мазмуни, тузилиши ва хусусиятлари.
Ҳозирги жахон ривожининг ҳарактерли белгиси ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало жахон савдосинииг тез ўсиши ҳисобланади. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми ҳисобланган жахон савдоси ташқи савдо обороти, экспорт ва импорт каби кўрсаткичлар билан ҳарактерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |