Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Ўзбекистон Республикасида маъданий мерос объектлари



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 
Ўзбекистон Республикасида маъданий мерос объектлари 
кадастрини ўзига хос хусусиятлари. 
З.Яркулов –стажёр ўқитувчи Ф.Яркулова – тадқиқотчи (СамДАҚИ) 
 
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлатлар ва халқлар маъданий ва 
фаолиятлари, инсон жамияти тараққиёти ва ривожида сезиларли из 
қолдирган десак адашмаймиз. Дунё тарихида бутун ер юзида юз минглаб 
халқлар ва давлатлар ўз даврида ҳукмрон бўлиб, гуллаб яшнаб, вақтлар оша 
бошқа давлатлар ва халқлар томонидан истило қилиниб, ном-нишонсиз йўқ 
бўлиб кетган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар ва барпо этилган 
аксарият давлатлар моддий – маънавий мероси бугунги кунгача етиб келган. 
Шу боис ЮНЕСКО томонидан дунё сивилизацияси тарихида чуқур из 


74 
қолдирган маданиятлар деб Гретсия, Рим, Миср ва Хитой мамлакатлари 
қаторида Самарқанд шаҳри ҳам алоҳида эътироф этилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг маҳаллий моддий –
маъданий меъросимизни тиклаш бўйича катта ишлар амалга оширилмокда. 
Тарихчилар, 
археологлар, 
адабиётшунослар, 
дунёшунос 
олимлар, 
архитекторлар ва маҳаллий зиёлилар томонидан кўплаб унитилаётган 
моддий-маънавий меросимиз қайта тикланди ва бу ишлар ҳалигача давом 
этилмоқда. Бу борада Республика ҳукумати томонидан ҳам анчагина 
раҳнамолик кўрсатилди, моддий-маънавий меросимизни қайта тиклаш ва 
сақлаб қолиш бўйича купгина лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан 
биргина Самарқанд вилояти миқёсида фақат охирги беш йил ичида олиб 
борилган изланиш натижасида тарихий обидалар сони 2400 тадан 3000 тагача 
етказилди, шулардан 1000 га яқини меъморий обидалар бўлиб ҳисобланади. 
Меъморий обидаларни келгуси авлодларга асл ҳолида етказиш эса ўз вақтида 
таъмирлаш ишларини ўтказишни ва лозим бўлганда ташқи муҳит тасирида 
маълум даражада комерватсия қилишни талаб этиши мумкин. Акс ҳолда 
уларнинг умри тез қисқаради.
Меъморий обидаларни сақлаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари 
катта маънавий аҳамиятга эга бўлиб, ўзининг мураккаблиги туфайли чуқур 
илмий салоҳиятга таянган технологик ёндошувни талаб этади. 
Меъморий обидаларнинг чиқиш, оғиши, буралиши, силжиши ва бошқа 
турдаги деформатсияларни кузатиш ишларини ўта масъулиятили ва махсус
малака талаб этадиган жараён ҳисобланади. Меъморий обидаларни техник 
ҳолатини кузатиш ва уларни геодезик усулда суратга олиш ишлари, 
обидаларнинг ўзаро зич жойлашганликлари мураккаб геометрик шаклларга 
ва ўзига хос конструксияларга эгалиги сабабли, ўзига хос аниқ геодезик 
ўлчаш ишлари ўтказилишини талаб этади. 
Ушбу ишларни мунтазам амалга оширилишини кафолатлаш ва 
Ўзбекистон Республикасида моддий-маъданий мерос объектларининг давлат 
муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида, 
“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш 
тоғрисида”, “Давлат кадастри тўғрисида”ги қонунлари, “Маданий мерос 
объектларини 
муҳофаза 
қилиш 
ва 
улардан 
фойдаланишни 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги вазирлар Маҳкамасининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 
Натижада 
ўзида 
маданий 
мерос 
объектларининг 
жуғрофий 
жойлашиши, ҳуқуқий мақоми, миқдорий, сифат тавсифлари ва баҳоси 
тўғрисидаги янгича тўғирланадиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимини 
ифодаловчи маданий мерос объеклари давлат кадастри пайдо бўлди. 
Маданий мерос объектлари бўйича давлат кадастри юритишнинг асосий
қонунлари қуйидагилардан иборат деб белгиланган: 
1)
Республика бўйича барча маданий мерос объектларини Давлат 
кадастри билан қамраб олиш; 
2)
Ягона методологик асосида кадастр ахборотини шакллантириш; 
3)
Марказлашган тарзда давлат кадастри юритишни бошқариш; 
4)
Давлат кадастрлари ягона тизим талабларини таъминлаш; 


75 
5)
Кадастр ахборотининг ишончлилиги ҳамда уни тўлдириш ва аниқлаб 
боришнинг узликсизлиги; 
6)
Кадастр ахборотидан фойдаланиш мумкинлиги. 
Маданий мерос объектлари бўйича давлат кадастрини юритишдан асосий 
мақсад қилиб ушбу объектларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини ва бошқа 
ҳуқуқларни давлат рўйҳатини тузиб, уларнинг миқдорий ва сифат 
тавсифларини ҳособга олиш, маданий мерос объектларини сифат ва қиймат 
жиҳатдан баҳолаш, уларга таълуқли кадастр ахборотини туркумлаштириш, 
сақлаш 
ва 
янгилаш 
ишларини 
тизимлаштириб, 
маданий 
мерос 
объектларининг 
ҳолати 
тўғрисидаги 
ҳисоботларни 
тузиб, 
фойдаланувчиларни кадастр ахбороти билан таъминлаш белгиланган. 
Моддий маданий мерос объектлари Давлат кадатри объекти бўлиб, тарихий, 
илмий, бадиий ёки ўзга маданий қийматга эга бўлган ёдгорликлар, 
ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар бўлиб хисобланади.
Ўзбекситон Республикасида моддий маданий мерос объектлари Давлат 
кадатсрининг Маданият ва Спорт ишлари Вазирликнинг Маданий мерос 
объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни илмий-ишлаб 
чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати, шунингдек ҳудудий 
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш 
минтақавий давлат инспексиялари томонидан юритилади. 
Улар маданий мерос объектларини давлат кадастрининг юритилишини 
мувофиқлаштиради ва бунинг учун норматив методик ҳужжатларни ишлаб 
чиқиб, кадастр юритилиши устидан назорат олиб боради, шунингдек 
маданий мерос объектларининг давлат кадастрини автоматлаштирилган 
ахборот тизимини ишлаб чиқади ва бунинг учун кадастр хизматларини 
моддий техник таъминлайди. Маданий мерос объектлари давлат кадастрини 
юритиш ишлари катта молиявий сарф харажат билан боғлиқ бўлганлиги ва 
тижорат аҳамиятига эга бўлмаганлиги боис ушбу ишлар асосан давлат 
буджети ва грантлар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Маданий 
мерос объектларининг ҳисобга олиш ахбороти: кадастр тартиб рақамини, 
объектнинг номини, жойлашган манзилини, типологик тегишлилигини, 
объектнинг эгаси ёки фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни; объектнинг 
идоравий мансублиги, мақсади ва вазифасини, тарихий маълумотларини, 
бўлиб ўтган ўзгартириш, қайта қуриш ва йўқотишларни, таъмирлаш 
ишларини қийматини умумий тавсифи, вақти, муаллифи, ҳужжатлар 
сақланадиган жойи каби семантик маълумотларни ўз ичига олади. Маданий 
мерос объекти тавсифида, умумий статиc ва семантик маълумотлар бериш 
билан бирга уларнинг ижтимоий, илмий-тарихий ва бадиий аҳамиятига 
эксперт баҳо бериш талаб этилади. Маданий мероснинг кўчмас мулк 
объектларига ҳуқулар, агарда бу объектларга натурада белгиланган ва 
мустаҳкамланган чегаралари мавжуд бўлса давлат кадастрини олиб борувчи 
органларга кадастр рўйҳатидан ўтказилади. Агар объект участкаси 
чегараларининг бурилиш нуқталари қозиқли белгилари мавжуд бўлмаса, 
улар ўша ерда дала геодезик ўлчамлари ўтказилган ёки тегишли кўламдаги 
фотография маълумотидан фойдаланган ҳолда ер участкалари ажратиш 
материаллари бўйича тикланади. 


76 
Хулоса қилиб айтганда кўчмас мулк объектларидан маиший хизмат ва 
ишлаб 
чиқариш 
мақсадларида 
фойдалансиш 
билан 
бирга, 
улар
миллатимизнинг маданий меъроси объекти сифатида ҳам намоён бўлиши 
мумкин. Бу вазиятда, улардан фойдаланишга айрим чекловлар қўйилиши ва 
сақлаш бўйича мажбуриятлар юклатилиши мумкин. Шу билан бирга, бу 
ҳолат ушбу турдаги объектларни қийматини аниқлаш заруратини
камайтирмайди, аксинча ушбу объектларни келгуси авлодларга асл ҳолатда
етказиш учун уларнинг реставратсия ва қайта тиклаш қийматларини 
аниқлаш, шунингдек турли табиий офатлардан зарарланишини таъмирлаш 
учун суғурта қийматини аниқлаш ва солиқ ундириш учун кадастр 
қийматларини аниқлаш керак бўлади. Аксарият ҳолларда маданий мерос 
объектларимизнинг 
ҳақиқий 
қадр-қийматини 
фақатгина 
махсус 
ихтисослашган давлат ташкилотлари ва умумжаҳон маданий меросларини 
ўрганиш , уларни муҳофаза қилишига ихтисослашган ташкилотлар айта 
олишади.Сабаби, иқтисодий ёки маиший нафлилиги камроқ, аммо маънавий 
қиймати беқиёс объектларни баҳолаш жараёнлари ҳам чуқур ўрганилмаган. 
Кўчмас 
мулк 
объектларидан 
бир 
қанча 
мақсадларда 
фойдаланиш
имконларининиг мавжудлиги ва улардан олинадиган иқтисодий, маиший ёки 
маънавий фойдалилик даражалари кескин фарқ қилади. Бир объектдан ишлаб 
чиқариш мақсадида ёки нотижорат- ижтимоий мақсадда фойдаланиш, шаҳар 
ва қишлоқларимиз кўринишлари, уларнинг экологик ва иқтисодий- 
ижтимоий 
муҳитини турлича 
ўзгартиришимизга олиб келиши 
мумкинлигини инобатга олиш лозим. Натижада объектдан фойдаланиш 
мақсадига қараб , уни хусусийлаштириш ёки сотиш (бозор) баҳоси бир нечта 
хил бўлиши мумкин.
Ушбу кўп факторли , мураккаб баҳолаш жараёнларини самарали 
бошқариш 
мақсадида, 
бугунги 
кунда 
ҳалқаро 
миқёсда 
кўплаб 
автоматлаштирилган дастурий таъминотлардан фойдаланиб келинмоқда.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish