―ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ‖ ФАНИДАН ЎҚУВ
ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ИНТЕРАКТИВ ЎҚИТИШ
МЕТОДЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Икрамова А.Ш., Аббосов А.К., Убайдуллаева Б.Н.
Тошкент Педиатрия тиббиѐт институти
Факультет ички касалликлари, ХДТ, КК, госпитал ички касалликлари,
ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси
Долзаблиги.
Жамият ривожининг замонавий босқичида олий
маълумотли тиббиѐт мутахасиссисини тайѐрлаш таълим стандартлари
таркибига ҳамда кўп жиҳатдан ўқув процессига замонавий ўқитиш
усулларини тадбиқ этишни талаб қилмоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда шундай
усуллардан фойдаланиш керакки, олдинга қўйилган мақсадларни максимал
равишда тўлиқ амалга ошириш имконини берсин.
Текширувнинг мақсади.
Интерактив усул кўринишида техник ўқитиш
усулларидан фойдаланган ҳолда ―Жигар ва ўт йўллари касалликлари билан
оғриган беморларни текшириш усуллари‖ мавзусидаги амалий машғулотга
ўқув материалини тақдим этиш.
Текширувнинг вазифалари.
Интерактив ўқитиш усуллари давомида
олинган билимларни системалаштиришга шароит яратиб бериш. Жигар ва ўт
йўллари касалликлари билан оғриган беморларни текшириш усулларини
интерактив методлар ѐрдамида ўрганиш.
Текширишнинг усуллари.
Жигар ва ўт йўллари касалликлари билан
оғриган беморларни сўраб-суриштириш, кўздан кечиришни билиш, уларни
амалиѐтда қўллай олиш, касалликнинг симптомларини аниқлаш ва лаборатор
ҳамда инструментал текшириш усуллари ўзлаштиришда ―Кластер‖, ―Балиқ
скелети‖, ―Т – схема‖ каби инткрактив усуллари амалий машғулот ўтказишда
қўлланилди.
Текширувнинг натижалари.
Ўқитишда замонавий технологияларни
қўллаш:
―Кластер‖
диагностика
масалаларига
оид
билимларни
системалаштиришга, ―Балиқ скелети‖ ҳар бир усулнинг таърифини ѐзишга,
―Т-схема‖ у ѐки бу методнинг афзал томонлари ва камчиликлари хусусидаги
талабалар билимини чуқурлаштиришга ѐрдам берди. Машғулот давомида
талабалар келгусида ички касалликлар фанини ўқишда фундаментал
ҳисобланган ҳамда клиник фикрлаш асосини шакллантиришга ѐрдам
берадиган жигар ва ўт йўлларини текширишдаги асосий физикал
усулларидан фойдаланиш малакаларини ўзлаштириб олдилар.
Хулоса.
Олинган билимлар келгусида талабаларда ички касалликлар
пропедевтикаси ва терапевтик фанлар орасида интеграл алоқалар
шаклланишида муҳим роль бўлиб хизмат қилади. Интерактив ўқитиш
методлари анъанавий таълим бериш шаклларига қараганда билим олиш
жараѐнида муҳим қадам бўлиб ҳисобланади. Талабалар олган назарий
билимлар асосида амалиѐтда мустақил равишда ушбу мавзудаги беморни
текширишнинг барча диагностик усулларидан фойдаланишни интекрактив
усуллар ѐрдамида ўрганиши ўзлаштириш кўрсаткичини оширди.
84
Do'stlaringiz bilan baham: |