Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА ФАННИ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

 
АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА ФАННИ 
ЎЗЛАШТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДОГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Таджиева М.А.,Мирзаева Н.Б., Зокирходжаева Д.А., 
Тиллашайхова М. Х. 
ТошкентПедиатрияТиббиѐт Институти 
 
Ўқишга иштиѐқ, қизиқиш уйғотиш, ундан ҳузур топиб, мамнун бўлиши, 
маълумки уни олиб боришда яхши натижаларни беради. Билимлар, кўникма 
ва малакаларни ўзлаштиришда талаба фаоллигини, қизиқишини, ижодий 
мустақиллигини оширишда замонавий педагогик технологиялардан 
фойдаланиш айни муддаодир. Улар ѐрдамида катта ҳажмдаги билимларни 
жуда қисқа вакт ичида ўзлаштириб олиш мумкин бўлиб қолди. Ўқитувчи-
устознинг касб маҳорати машғулотлар ўтказиш, технологияларини эгаллаб 
олганлиги, талабани (бўлғуси шифокорларни) ҳато қилмасдан фаолият 
кўрсатиб боришга ўргата олишидадир.
Янги интерфаол усулларга ишончсизлик билдириш , ўқитувчи 
педагогларда услубий тайѐргарликнинг етишмаслиги, шахсий тажрибанинг 
йўқлиги деб ўйлаймиз. Интерфаол 
усуллар 
қўлланилганда 
талаба 
билимларни қабул килиш жараѐнида тўлақонли иштирокчига айланади. 
Ўқитувчи тайѐр билимни бермайди, балки билим олишга иштиѐқ уйғотади , 
мустақил изланишга чорлайди. Бу жараѐнда ўқитувчи фаолияти активлиги 
талабалар активлигига алмашиб қолади, ўқитувчи бу ҳолда талабалар 
ташаббускорлигига шароит яратади.
Бернард Шоу бир куни: ―Агар сиз одамни ўқитиб, бирор нарсага 
ўргатмоқчи бўлсангиз, у ҳеч қачон ҳеч нарсани ўрганмайди‖ деган экан. 
Материални яхши ўзлаштириб олиш учун талаба шу материал устида фаол 
ишлаши керак. Шунчаки қулок солиб тинглаш ѐки кўздан кечириб 
чиқишнинг ўзи етарли эмас. 
Талаба материални уйлаб кўриши,муҳокама қилиб чиқиши, мавзуга 
оид уй вазифасини бажариши керак.Амалий машғулотлар талабада идрок ва 
хотира, диққат-эътибор ва тафаккур, тасаввур ва мантиқни бирлаштириши 


180 
керак. Талабада ўзлаштиришга эҳтиѐж ва майл-рағбат нечоғлик зўр булса, 
натижа ҳам шунчалик самарали бўлиб чиқади. 
Буюк Саъдийнинг ―Иштиѐқсиз бўлиб ўқийдиган ўқувчи қанотсиз 
қушдек деган гап‖ деб айтгани бежиз эмас. Талабада ўқишга ҳамиша иштиѐқ 
бўлиши учун бизнинг ҳар биримиз машҳур педагог К.Ушинскийнинг: 
―Ўқувчи-буш жойни тулдириш керак бўлган идиш эмас, у-ѐндириш керак 
бўлган машъаладир‖, деган маслаҳатларига амал қилиб боришимиз керак.
Ўқитувчи вазифасига умумий ташкилий ишлар:

машғулотларгамавзутанлаш. 

топшириқларберишвауларнингбажарилишини, 
қўйилганрежалариамалгаошишининазоратқилишданиборат бўлибқолади. 
Мавжуд бўлган интерфаол методларнинг хаммаси гурухлар бўйича 
қуйидагича системалаштирилган: 
1. Кичик гурухларда ишлаш методлари . 
2. Гурухда ўқитиш жараѐнини оптималлаштирувчи методлар:вазиятга 
доир топшириқлар, ишга алоқадор ўйинлар, конкурслар 
3. Ўқитишнинг ѐрдамчи воситалари: график органайзерлар, инсерт 
жадвали, кластерлар, категориал жадваллар, Венна диаграммаси, Т-
схемалар, балиқ скелети, нилуфар гули, лойиха. 
Кичик гурухларда ишлаш методлари: ―мия ҳужуми‖ (―мия жанги‖), 
―синектика‖ ,―можаро‖,―думалоқ стол‖, ―уч босқичли интервью‖, 
―муаммоларни хал қилиш методлари‖, ―стол ўртасидаги ручка‖, ―галереяни 
айланиш методи‖, ―академик мунозара‖, ―қор бўрон‖ , ―асалари галаси‖, 
―давралар‖ , ахборот йиғиш ва рефератлар ѐзиш‖, ―ротация‖, ―мунозара‖, 
―гурух бўлиб текширув олиб бориш‖, ―гурух динамикаси‖ ,―дискрет 
динамика‖, ―синдикат‖, ―аквариум‖, ―коса‖ методи, ―критик вазиятни тахлил 
килиш‖. 
Гурухда ўқитиш жараѐнини оптималлаштирувчи методлар: вазиятга 
доир топшириқлар, ишга алоқадор ўйинлар, конкурслар. 
Вазиятга доир муаммоли клиник топшириқлар диққатга сазовордир, 
чунки талабаларда клиника нуқтаи назаридан фикрлашлаѐқатишаклланишига 
ѐрдам беради. 
Вазиятга доир топшириқлар билимларни ва кўникмаларни клиника 
вазиятида тадбиқ эта олишини текшириб кўришда қўлланилади.
Ишга алоқадор ўйинлар.Иш тариқасидаги ўйинларнинг асосий 
вазифаси орттириладиган касб юзасидан амалиѐтда ва мулоқат олиб боришда 
зарур бўладиган фаолият кўникмаларини ҳосил қилишдир. 
Иш тариқасидаги клиник ўйинларнинг муҳим афзаллиги шундаки, улар 
кўп ҳолларда қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тажрибасини беради.
Тавсиямиз: иш тарикасидаги клиник уйинларни юқори курсларда ва 
магистрлар билан ўтказган маъқулроқ.
Хозирги кунда талабаларнинг билимини баҳолашни оптималлаштириш 
мақсадида тест усулларидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам тест 
технологияларини қўллаш мумкин бўлган бир қанча тизимлар ишлаб 
чиқилган. Бу тизимлардан фойдаланиш бугунги кунда яхши самара 
бермоқда. Шундай тизимлардан бири бу- ―Moodle‖ тизимидир. 


181 
Бу тизим бизга тестларни барча турларини қўллаш орқали талабалар 
билимини нафақат оптимал баҳолабгина қолмай, балки уларни қайта-қайта 
ўқиб ўрганишга ундайди. Талаба ўз билим даражасини тест синовлари 
ѐрдамида аниқлайди ва камчиликларни тўғирлашга ҳаракат қилади. Бу 
тизимда талаба ўз устида кўп ишлайди. Бунда эса танланадиган тестни 
тури муҳимдир. Бундай имкониятларни Моодле тизимида яратиш ва 
талабаларга бериш мумкин.
Moodle тизими масофадан туриб ўқитиш курслари ва веб-сайтларни 
яратишни дастурий таъминлаш пакетидан иборатдир. Тизимнинг асосий 
хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 
1.
Тизим ҳозирги замон педагогика ютуқларини, ўқувчилар 
орасидаги ҳамкорликка бўлган эътиборни хамда улар уртасидаги 
муҳокамани ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилган. 
2.
Тизимда масофадан туриб ўқитиш учун ҳам, кундузги ўқитиш 
учун ҳам фойдаланиш мумкин. 
3.
Тизим оддий ва самарали веб-интерфейсга эга. 
4.
Тизим дизайн модуль структурасига эга ва осонгина 
модификация қилинади. 
5.
Тизимга уланадиган тил пакетлари тўлиқ маҳаллийлаштириш 
имкониятини беради. 
Moodle тизими масофали ўқув жараѐнида кенг қамровли имкониятлар 
яъни ўқув жараѐнида фойдаланидиган ўқув материалларининг кенг кўламда 
ѐритилиши, билим савиясини текшириш хамда бошқарувида самарали 
ишлаш имконини яратади. Хозирги вақтда ―Moodle‖ тизими жаҳоннинг 
йирик университетларида қўллаб келинмоқда. ―Moodle‖ тизимида тахминан 
2 млн нафар фаолият олиб борувчилар қайд этилган, 200-та давлатда 70-
тилдаги 46-минг ўқув порталлари ва 300-нафар програмист-ишлаб 
чиқарувчилар фаолият олиб бормоқда. 
Таълим тизимида ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ва ―Таълим 
тўғрисидаги қонун‖ нинг тадбиқ этилиши педагоглардан янада масъулиятли 
фаолият олиб боришини талаб этиб келмоқда. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир 
ўқитувчидан ўз дарсида педагогик технологиялардан кенг кўламда 
фойдаланишига олиб келади. Таълимда педагогик технологияларнинг турли 
йўналишлари қўлланилиб келаѐтган ҳозирги кунда дарслар янада самарали 
амалга оширилмоқда. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish