Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

Калит сўзлар: Ўзбекистон флораси, доривор ўсимликлар, 
халқ 
табобати, 
ўсимликларнинг шифобахшлик хусусиятлари. 
Олимларимиз томонидан Ўзбекистон флорасида учрайдиган доривор 
ўсимликлар тўғрисидаги далилларни ва халқ табобатида ишлатиладиган 
гиёҳлар тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилиб аниқланишича, 
Ўзбекистон флорасида юксак ўсимликларнинг умумий сони 4500 турдан 
иборат бўлиб, улардан 1154 тури дориворлик хусусиятига эга, улар 571 
туркум ва 139 оилаларнинг вакиллари ҳисобланади 
[1]
.
Ҳозирги вақтда фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғидаги дори 
воситаларининг тахминан 50% ни доривор ўсимликлар хомашёсидан 
тайёр
-
ланаётганлигини эътиборга олсак, доривор ўсимликлар ўстириш, 
уларни етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш нақадар катта аҳамият 
касб эта бошлаганини тасаввур қилиш мумкин. 
Республикамизда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларнинг 
каттагина қисми дори
-
дармон учун хомашё сифатида йиғиб олинади, 
лекин бу ҳам республика эҳтиёжини таъминлаш учун етарли эмас.
Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоб
-
китобларига кўра, 
дунё аҳолисининг 70% доривор ўсимликлардан фойдаланар экан. Ҳозирги 
вақтда мамлакатимиздаги фойдаланиладиган 6400 хилдаги дори 
воситаларининг 2,3% табиий дори воситалар ҳисобланади.
Шунинг учун доривор ўсимликларни маданий ҳолда экиб ўстириш, 
доривор ўсимликлар деҳқончилигини ривожлантириш тиббиёт, озиқ

овқат 
ва парфюмерия саноатини доривор ўсимликлар хомашёси билан изчил 
таъминлаш, импорт ўрнини босувчи ёки экспортбоп маҳсулотни маҳаллий 
шароитда тайёрлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан саналади [1,3].
 
183 


Кейинги йилларда республикамизда фармацевтика саноати жадаллик 
билан ривожланмоқда ва доривор ўсимликларга бўлган талаб кун сайин 
ортмоқда. Бу эса чет эл флорасига мансуб доривор ўсимликларни 
маҳаллий шароитда етиштиришни тақозо қилмоқда [2].
Ҳозирги
кунда шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дори
-
дармонларга
бўлган талаб сезиларли ҳолда ўсиб бормоқда. Бу ҳолат шифобахш 
гиёҳлардан тайёрланган дориларнинг экологик жиҳатдан тоза, комплекс 
таъсир қувватининг юқорилиги, организмга узоқ муддатли ижобий 
таъсири, инсон танасига зарар келтирмаслиги, шунингдек бошқа 
хасталикларни келтириб чиқармаслиги, тайёрлаш жараёнининг осонроқ 
кечиши ва иқтисодий жиҳатдан арзон бўлиши билан боғлиқ.
Республикамизда табиий ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларнинг 
табиий хомашёлари чексиз эмас. Шунинг учун ҳам табиий ҳолда ўсадиган 
ўсимлик бойликларидан оқилона фойдаланиш уларнинг ресурсларининг 
келажак авлодга қолдириш имконини беради.
Доривор ўсимликлар ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш ва 
улардан самарали фойдаланиш мамлакатимизда тегишли қарорларда ўз 
ижобий аксини топган. Жумладан,
2017 йил 11 майдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш 
тўғрисида”ги ва 2017 йил 7 ноябрдаги “Республика фармацевтика 
саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш 
чора
-
тадбирлари туғрисида” ҳамда 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика 
тармоғини жадал ривожлантириш буйича қўшимча чора
-
тадбирлари 
туғрисида” қарорларида қўйилган вазифаларни, яъни доривор ўсимликлар 
хомашёсини етиштиришни ташкил этиш орқали Республикамиз аҳолисини 
юқори сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш ҳақидаги 
топшириқларини доривор ўсимликларни етиштириш технологияларини 
яратиш ва уларнинг бирламчи уруғчилик плантацияларини ташкил 
этмасдан туриб бажариб бўлмайди [3].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелда
қабул 
қилинган “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, 
маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона 
фойдаланиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори жуда долзарбдир.
Республикамиз флорасида мавжуд доривор ўсимликлар захирасини 
асраш ва интродуцентлар ҳисобидан янада бойитиш ботаник олимлар 
олдидаги навбатдаги муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Юқоридаги қарор билан чет эл компанияларида доривор ўсимликларидан 
олинган маҳсулотларнинг Республикамизга импорт қилинишини чеклаш 
184 


ва бу препаратларни ўзимизда ўсадиган доривор ўсимликлардан олиш 
имконияти яратилади. 
Ҳозирги
вақтда бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам 
фармацевтика саноатида ишлаб чиқариладиган доривор воситаларни 
табиийлаштириш, яъни инсон соғлиги учун фойдаланишда доривор 
воситалардан, субстанцияларини доривор ўсимликлардан олиш ва бу 
муаммони ечиш глобал долзарб вазифа ҳисобланади. Шу сабабли: 
1. Табиий флорада мавжуд бўлган доривор ўсимликларни муҳофаза 
қилиш, ўз табиий ареалида қайта тиклаш;
2. Табиий флорада йўқолиб кетаётган ёки ноёб ҳисобланган доривор 
ўсимликларнинг плантацияларини ташкил этиш ва ўзга ҳудудларга мансуб 
бўлган доривор ўсимликларни интродукция қилиш ҳамда истиқболли 
турларини кенг масштабли майдонларда плантацияларини барпо этиш.
Юқорида келтирилган муаммоларни ечишнинг илмий жиҳатдан 
исботланган йўлидир [4,5]. 
Доривор ўсимлик ресурсларини асраш ва муҳофаза этиш учун 
ўсимликларнинг барча белги ва хусусиятларини яхши билиш, илдиз ёки 
илдизпояси ҳамда туганаклари билан ковлаб олмаслик, уруғини 
пишмасдан йиғиштирмаслик, гуллаб турган ёки уруғлаган ўсимликларни 
ялпи йиғиштирмаслик, уларнинг камида 30
-
40% ни қолдириш зарур.
Ноёб ўсимлик бойликларини сақлаш мақсадида алоҳида муҳофаза 
қилинадиган
ҳудудлар ташкил этиш, мазкур майдонларда чорва молларини 
боқмаслик ҳамда ем
-
хашак йиғиб олмаслик зарур.
Юқорида қайд этилган қоидаларга амал қилиш табиий ҳолда ўсадиган 
доривор ўсимликлар хомашёларини келажак авлодга етказиб бериш 
омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Акс ҳолда ўсимлик 
бойликларини, айниқса, доривор ўсимлик хомашёларининг йил сайин 
камайиб боришига олиб келади.

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish