260
ФИЗИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ЎСИМЛИКНИНГ ЎСИШ
ДАВРИДА ПЕРОКСИДАЗА ФЕРМЕНТИГА ТАЪСИРИ
1
Юнусова Л.,
2
Юлчиев Э.,
3
Содикова С.
1.Зоология ва биокимё кафедраси ўқитувчиси;
2.Зоология ва биокимё кафедраси доценти;
3.Биология йўналиши 2-босқич талабаси.
Андижон давлат университети
Аннотация. Мазкур мақолада ўсимликларнинг физиологик фаол
моддаларини қишлоқ хўжалиги экинлариниг ўсиши ва ривожланишига ҳамда
ҳосилдорлигига таъсири ҳақида олиб борилган тадқиқот натижалари
ёритилган. Хусусан, физиоилгик фаол моддаларни маккажўхори уруғининг
ҳужайраларидаги пероксидаза ферменти фаоллигига таъсири, унинг
фаоллигини ортиши ҳақидаги натижалар берилган.
Калит сўзлар: ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари, маккажўхори
ўсимлиги, ўсимлик гормонлари, гиббереллин, пероксидаза.
Ўсимлик организмларининг мураккаб тузилиши, яъни жуда кўп
қисмларга дифференциаллашган махсус органоидлар, ҳужайралар,
тўқималар, такомиллашган бошқарув тизимини талаб қилади. Бошқа
организмлар каби ўсимлик организмининг ҳам бутунлиги регуляция
тизими, бошқарув ва интеграция билан ифодаланади. Одатда, техника
соҳасида регуляция тушунчаси остида тизим кўрсатгичларини маълум бир
даражада ушлаб кўриш тушунилади. Бошқарув эса бирон бир тизимнинг
ўзгарувчи томонига таъсир этиб унинг бошқа бир ҳолатга ўтказилиши
тушунилади. Аммо “регуляция” сўзи кенгроқ маънода ўз ичига
бошқарувни ҳам олади.
Кўп ҳужайрали организмларнинг ҳосил бўлиши регуляциянинг
ҳужайралараро
тизимлари такомиллашиб борган. Улар ҳеч бўлмаганда
трофик, гормонал ва электрофизиологик тизимларни ўз ичига олади. Бунда
биз ўсимликларнинг у ёки бу қисмининг изолирланган ҳолатда ўстириш
давомида ишонч ҳосил қилишимиз мумкин [3].
Тадқиқот материали манбаи сифатида Андижон давлат универститети
ва Маккажўхори селекция ва уруғчилиги илмий тажриба станцияси
тажриба майдонига маҳаллий маккажўхорининг кенг миқёсда экилган ва
экилаётган маккажўхори ўсимлиги қўнғирбошлар (
Poaceae
) оиласи,
соргум (
Sorghum
) авлодига хос Ўзбекистон 601 ЕСВ ва Қорасув 350 АМВ
навларидан олинган дурагай ўсимлик навларидан фойдаландик.
261
Изланишлар Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғи “Зарбулоқ дала
кўрки” фермер хўжалигида олиб борилди. Андижон вилояти Қўрғонтепа
тумани Дардоқ қишлоғи “Зарбулоқ дала кўрки” фермер хўжалигидаги
жўхори ўсимлиги қўнғирбошлар (
Poaceae
) оиласи, соргум (
Sorghum
)
авлодига хос Ўзбекистон 601 ЕСВ ва Қорасув 350 АМВ навларидан
олинган дурагай ўсимлик навларидан олинган ўсимликлар гуруҳи.
Физиологик фаол моддаларнинг ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига
таъсири ҳамда бир
-
бирига нисбатига боғлиқлигини ўрганиш.
Ўсимлик организми ҳайвон организмидан фарқли ўлароқ қўзғалишга
модда алмашинувининг фаолланиши билан эмас, балки пасайиши билан
жавоб беради. Бу қўзғалиш ҳолатида организмда моддалар алмашинувини
тўхтатувчи этилен ва абссизат кислотаси (АБК) гормонларининг
кўпайиши туфайли бўлади. Абссизинларга
-
абссизат кислотаси улар
ксантоксинлари мисол бўла олади. АБК ҳам гиббереллин сингари
мевалонат кислотасидан синтезланади. Ксантоксин эса виалоксантин
каротиноидининг оқсидланишидан ҳосил бўлади. АБК етук барглар ва
илдизлар қинчаларида синтезланади.
Бир хилдаги омилларнинг у ёки бу ўсимликка таъсири унинг турига
қараб
қўзғалиш чақириши ёки чақирмаслиги мумкин [2].
Илк бор Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғи
“Зарбулоқ дала кўрки” фермер хўжалигидаги жўхори ўсимлиги
қўнғирбошлар (
Poaceae
) оиласи, соргум (
Sorghum
) авлодига хос
Ўзбекистон 601 ЕСВ ва Қорасув 350 АМВ навларидан олинган дурагай
ўсимлик гуруҳларига физиологик фаол моддаларнинг таъсири ўрганилди.
Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишининг бош омили бу
гормонлардир. Ҳар бир
фитогормон, ўз ичига ферментлар, кофакторлар ва
уларнинг синтези ингибиторларини боғловчи ферментларни ва
бошқаларни олувчи системанинг асосини ташкил қилади. Ўз навбатида
гормонлар системаси бир бутун тизимни ташкил қилади [2]. Бу муаммони
оз бўлса
-
да ҳал қилишда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига
физиологик фаол моддаларнинг таъсиирини ўрганиш мақсадга мувофиқ
деб ўйлаймиз.
Қишлоқ
хўжалик экинларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги
энергетик жараёнларнинг меъёрида кетишига боғлиқ бўлиб, тирик
организмлардаги моддалар алмашинуви жараёнларини асосий бошқарувчи
омили ҳисобланади. Ўсимликлардаги ихтисослашган энергетик
структуралар жумладан, митохондрияларда нафас субстратларини
биологик оксидлаш йўли билан энергияга бой макроэргик бирикмалар
262
ҳосил
қилади. Хлоропластлар эса қуёшнинг нур энергиясини
фотофосфорланиш ҳамда қоронғида кетадиган реакциялар орқали
углеводлар синтезини кимёвий боғ энергиясига айлантиради. Бу икки
ўзаро боғлиқ жараёнлар
–
нафас олиш ва фотосинтез ўсимликни
физиологик ва биокимёвий ҳолатларини белгилайди, энергетик ва пластик
субстратларни етказиб беради. Бу омиллар эса ўсиш, ривожланиш ва
ҳосилдорликни белгилаб беради [3].
Гиббереллинларни этил спиртида эритиб, кейин сув билан аралаштириб
10
-7
%ли суспензияси ўсимликларга пуркалганда маккажўхори барги
ҳужайраларини энергетик системаларига таъсир механизмини ўрганиш
мақсадида оксидланиш
-
қайтарилиш ферментларининг фаоллигини
ўзгариши тадқиқ қилинди. Шунинг учун маккажўхори барг ҳужайралари
пероксидаза ферментлари фаоллиги ўрганилди.
Пероксидаза темир
-
порфиринли фермент бўлиб, ҳужайранинг
энергетик алмашинуви билан функционал алоқаси мавжуд, оксидланишли
фосфорланишни фаоллайди, пиридинли коферментларни оксидланишини
катализлайди [1]. Шу нуқтаи назардан маккажўхори ривожининг асосий
даврларида барг ҳужайраларида пероксидаза фаоллигини гиббереллин
таъсирида ўзгариши ўрганилди.
Олинган маълумотларнинг кўрсатишича, Ўзбекистон 601 ЕСВ нав
маккажўхори ривожининг ўсиш даврида баргдаги пероксидаза фаоллиги
назоратига нисбатан 24% га ортган. Султон чиқариш даври ўсимликнинг
энг юқори метаболик фаол босқичи бўлиб, бу фазада барглардаги фермент
фаоллиги назоратда ҳамда ҳар иккала вариантда ҳам юқори. Етилиш
босқичида гиббереллин таъсирида фермент фаоллиги баргда назоратга
нисбатан икки бараварга камайгани кузатилди
Қорасув
350 АМВ нав маккажўхорига қўлланилган стимуляторга
нисбатан пероксидаза ферменти сезгирлиги юқорироқ бўлиб, ўсиш
даврида баргдаги бу фермент фаоллиги назоратга нисбатан 42% га ортган.
Султон чиқариш фазасида баргларда фермент 35% га кўпайган. Етилиш
даврида Ўзбекистон 601 ЕСВ даги сингари, Қорасув 350 АМВ навда хам
барг пероксидаза фаоллиги гиббереллин таъсирида икки бараварга
пасайган.
Пероксидаза учун субстрат вазифасини турли феноллар, аминлар,
диаминлар, пиридинли коферментлар, цитохром С ўташи мумкин.
Шунинг учун ҳам гиббереллинлар таъсирида митохондриал
дегидрогеназалар билан пероксидаза ферментининг фаоллигини ортиши
ўртасида маълум даражадаги боғлиқлик бўлиши мумкин. Гиббереллин
263
таъсирида тажрибанинг ҳамма вариантларида маккажўхори ривожининг
султон чиқариш даврида пероксидаза фаоллигини стимулланиши яққол
кўзга ташланади. Ривожланишнинг бу даври энергетик жараёнларнинг
ўсишини ва дон тўпланишини кучайиши билан фарқланади. Баргларда
пероксидаза фаоллиги ўсиш даврида, тажриба ва назорат тупларида энг
юқори қийматга эга эканлиги кўрилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |