ADABIYOT
1.
Mahmudov Yu.F., Xolmirzayeva M.X., Isaqulov J.I. “Issiqxona”. Ommabop
qo’llanma. –Toshkent, - 2011.
2.
http://www.ziyonet.uz
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН АЖИРАЛИБ ЧИҚАДИГАН ЗАХАРЛИ
ГАЗЛАРНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗИМИГА ЗАРАРЛАРИ
J. Q.Isomiddinov – аssistent, G.Y.Sattarova – мagistrant,
J.R.Mamatqulov – talaba.
Jizzax politexnika instituti
Annotation
The article deals with the issues of environmental pollution, provision of the
population with drinking water, ecologically clean food, biodiversity conservation,
prevention of climate change.
Аннотация
:
В статье рассматриваются вопросы загрязнения окружающей среды,
обеспечения населения питьевой водой, экологически чистыми продуктами
питания, сохранения биоразнообразия, предотвращения изменения климата.
Annotatsiya:
Ушбу мақолада атроф-муҳитни ифлосланиши, аҳолини ичимлик суви билан, экологик тоза озиқа
маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма хилликни асраш, иқлим ўзгаришларини олдини олиш
69
масалалари кўриб чиқилган.
Keywords:
aromatic hydrocarbons, benzene, nitro compounds, sulfite and
sulfate anhydrides, dyes
Ключевые
слова:
ароматические
углеводороды,
бензол,
нитросоединения, сульфитные и сульфатные ангидриды, красители
Kalit so'zlar:
ароматик углеводородлар, бензол, нитробирикмалар,
сулфит ва сулфат ангидридлар, бўёвчи моддалар
Бугунги кунда дунёда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли саломатлигини
сақлаш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Барча минтақаларда
йирик
саноат
марказлари,
транспорт
воситалари
атроф-муҳитни
ифлослантираётгани, ўрмонларнинг кесилиб тугатилаётгани, денгиз ва
океанларга чиқиндиларнинг ташланиши ва бунинг оқибатида флора ҳамда
фауна оламининг зарар кўраётгани сир эмас.
Атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш, аҳолини ичимлик суви билан,
экологик тоза озиқа маҳсулотлари билан таъминлаш, биологик хилма
хилликни асраш, иқлим ўзгаришларини олдини олиш, табиий бойликларидан
оқилона фойдаланиш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланилади. Уни ижобий
ҳал этиш инсониятни келажакдаги тараққиётини белгилайди.
Баъзи моддалар инсон организмида йиғилиб бориб бу моддаларнинг
таъсири тўхтаган вақтида ҳам ўз кучини кўрсатиши мумкин. Шунинг учун
саноат корхоналарида ишлатиладиган заҳарли моддаларнинг чегараланган
миқдорда ишлатилиши чегаравий концентрация (МЧК) деган кўрсаткичда
олинадиган бўлди[1,5].
Ароматик углеводородлардан бензол (МЧК-5 мг/м3) жуда захарлидир.
Ароматик углеводородлар кўпрок терига таъсир этади. Бундай модда теккан
жойни тозалаб ювиб юбориш ёки илиқ душ қабул килиш керак. Нитро ва
аминобирикмалар (нитробензол, нитрохлор-бензол, анилин, нитроанилинлар
ва бошқалар) марказий асаб системасига таъсир этади, терида экзема
касаллиги пайдо бўлади, қоннинг кислородни ютиб организмда ташиш
қобилияти сусаяди. Натижада киши танасида «кислородга очлик» ҳолати
кечади ва у асаб системасининг фаолиятига таъсир кўрсатади.
Заҳарланишнинг биринчи белгилари: киши бўшашади, бош айланади ва
оғрийди, оёқ-қўли титрайди, бурун, қулок, тирноқлари кўкариб кетади.
Нитро- ва аминобирикмалар узоқ давом этадиган касалликларни келтириб
чиқаради. Баъзи аминлар (бензидин, 2-нафтиламин) организмга узоқ таъсир
этганда онкологик шишлар пайдо булишига сабабчи бўлиши мумкин. [1,4].
Шунинг учун иш хоналарининг ҳавосида нитробирикмаларнинг мумкин
бўлган чегаравий концентрацияси 0,001 мг/л, баъзи аминобирикмаларнинг
(анилин, ксилидин, толуидин) 0,003 мг/л дан ошмаслиги керак.
70
Сульфит ва сульфат ангидридлари, водород хлорид, азот оксидлари,
фосген, хлор, аммиак, шунингдек, саноат чанглари нафас йўлларини ва
ўпкани заҳарлайди. Саноат чанги ҳавода муаллақ, туриб қолган кимёвий
моддаларнинг кичик ўлчамли зарраларидан иборат бўлиб, нафас йўлларига
тушган бундай зарралар турли ўпка касалликларини келтириб чиқаради.
Буёвчи моддалар ҳам киши организмига заҳарли таъсир ўтказади. Улар
ичида сульфогурух ушлаган асосли буёвчилар хавфли ҳисобланади[2,3].
Хулоса қилиб айтганда ишчи хоналар яхши шамоллатиб турилиши,
заҳарли газлар чиқадиган ускуналар олдида махсус маҳаллий сўриш
мосламаларини ўрнатилиши зарур ҳамда ҳимоя воситалари: бир марталик
ниқоблар, кўзойнаклар, резина қўлқоплар, этиклардан фойдаланиш ва ўз
вақтида корхона томонидан сут маҳсулотларини бериб турилиши мақсадга
мувофиқ иш бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |