230
ҳар хил ҳолатдаги сувлар бир-бирлари билан боғланган ва биридан иккинчисига
айланиши мумкин.
Калит сўзлар: қон, лимфа, шира, орган, суяк, тўқима, вегетатив,
асимметрик, заряд, организм, суюқлик, сўлак.
Metabolism in living organism is closely related to the aqueous environment. The
eхcreation of water from aliving organism leads to the cessation of metabolism. Water in
different states in the body is bound to each other and one can become another.
Key words: Blood, lymphsyrup, organ, tissue, vegetative, asummetrik, charge,
organism, fluid, saliva.
Тирик организмлар таркибини ташкил қилувчи моддаларнинг асосий қисми
сувга тўғри келади. Турли тирик организмлардаги сув миқдори уларнинг тури,
ёшига ҳамда тўқималарининг табиати ва бажарадиган функциясига боғлиқ.
Биологик суюқликлар (қон, лимфа, сўлак, овқат ҳазм қилиш
ширалари, дарахт
шираси, сут), шунингдек, сувўтлар, сабзавотлар, турли ўсимликларнинг барги ва ёш
новдалари 75—98% гача сув тутади. Суяк, ёғ тўқимаси, ўсимликларнинг ёғочланган
қисмларининг 20—40% гача қисми сувга тўғри келади.
Организм ёки орган қанча ёш бўлса, таркибида шунча кўп миқдорда сув тутади.
Ёши ошган сари одам, ҳайвон ва ўсимликлар танасида сув миқдори камайиб
боради. Масалан, ўсимликларнинг ёш новдалари сувни кўп тутганлиги сабабли
таранглиги ортиқ, ўта мўрт бўлади, қарироқ вегетатив
органлар эса эгилувчан,
пластик бўлади. Одам ва ҳайвоннинг ёши секин-аста ортиши билан сувсизланиш
ҳисобига терида ажин пайдо бўла бошлайди.
Организмдаги умумий сувнинг 2/3 қисми ҳужайраларда бўлиб, организм
вазнининг ярмига тўғри келади. 1/3 қисми эса ҳужайрадан ташқарида бўлади, бунга
ҳужайралараро бўшлиқлардаги (экстрацеллюлар сувнинг 3/4 қисмини ташкил
қилади), турли биологик суюқликлардаги сув киради. Сувнинг тирик мавжудотда
бундай кенг тарқалиши унинг бажарадиган функцияси,
физик-химиявий
тузилишининг характери билан белгиланади.
Сув бошқа турли-туман химиявий бирикмаларга қараганда нисбатан юқори
суюқланиш ва қайнаш температурасига эга. Сув молекуласининг умумий заряди
нольга тенг бўлсада, ассиметрик қурилишга эга бўлганлиги сабабли, қутбли
молекула ҳисобланади. Биринчидан, молекуладаги водород атомларининг валент
электронлари ҳам кислород, ҳам водород учун умумий орбита ҳосил қилади.
Шунинг ҳисобига кислород атоми атрофида электрон зичлиги ортиб кетади.
Иккинчидан, водород атомлари кислородга нисбатан 104,3° бурчак ҳосил қилиб
жойлашади. Натижада сув молекуласининг кислород томонида манфий,
водород
томонида мусбат электростатик заряд намоён бўлиб, молекула икки қутбли
қурилишга эга бўлиб қолади.
231
Сув молекуласидаги водород атомлари ортиқча мусбат заряди орқали қўшни
молекулалардаги электроманфий атомлар билан электростатик боғ ҳосил қилиши
мумкин. Бу боғ
водород боғи
деб аталади. Сув молекуласи қутблилиги ва водород
боғ ҳосил қилиш хусусияти асосида қўшни сув молекулалари билан боғланиб,
маълум тартибли ёки тартибсиз қурилмалар ҳосил қилади. Шу сингари қутбли ёки
нейтрал органик моддалар билан анорганик катион ва анионлар билан таъсирланиб
турли гидратлар ҳосил қилиши ва уларни ўзида эритиши мумкин. Бундан ташқари,
сув молекулалари макромолекулаларнинг гидрофоб радикаллари атрофида
музсимон қурилмалар ҳосил қилиб, учламчи фазовий структурами сақлаб туришда
қатнашади.
Юқори молекуляр биологик полимерлар (оқсиллар на нуклеин кислоталар) сувда
эриган ҳолатдагина биологик актин ҳрлатга ўтиши мумкин, яъни сувли муҳитда
ионогед группалари диссоциланиши натижасида макромолекулаларнинг маълум
тартибда фазовий тахланиши ҳисобига актив марказ пайдо бўлади.
Организмдаги сувнинг бир қисми ҳужайраларнинг структура элементлари —
эндоплазматик тур, рибосома, митохондриал ва микросомал мембраналар билан
боғланган ҳолатда бўлиб, иммобиль сув деб аталади. Бундай сув боғланган сувлар
группасига кириб, хосил қилган комплексининг хусусиятларига таъсир қилиши
билан бир қаторда, ўз физик-химиявий хусусиятлари ҳам сувникидан фарқ қилади.
Яъни боғланган сув 0° да музламайди, эритувчилик хусусиятини намоён қилмайди.
Эркин сувга асосан биологик суюқликлардаги қон плазмасидаги, овқат ҳазм қилиш
ширалари, сийдик, сут ва бошқалардаги, ўсимликларнинг капилляр найчаларндаги
сув киради. Бу сув боғланган сувга нисбатан ҳаракатчан,
тез алмаша оладиган
бўлади. Лекин боғланган ва эркин сувнинг алмашиниш тезлиги организмнинг
физиологик ҳолатига боғлиқ.
Сув кимёвий айланишлар иштирокчиси ҳисобланади. Унинг рeаксияга кириш
хусусияти жуда юқори. Юқори молeкулали полимeрларнинг мономeрлари
(полисахаридлар, липидлар, оқсиллар, нуклeотидлар) гидролизи — буларнинг
муҳим парчаланиш услубларидан бири ҳисобланади.
Кўпгина биосинтeз рeакциялари сувни ютиши ёки ажратиши билан боради.
Организмда сувнинг паст қовушқоқ бўлиши ва
яхши эрувчанлиги ташиш
функциясини бажаради.
Бошқа моддалар билан бирга сув асосий қурилиш матeриали сифатида
ҳужайра тузилишида иштирок этади, бу eса тирик организмга хос биокимёвий
жараёнлар боришини таъминлайди.
Одам танасининг кўпгина тўқима ва аъзолари кучли сувланган бўлади ва бунга
қарамасдан у етарли қатлам ва мeъёрий шароитда ўз шаклини сақламайди. Бу эса
шуни кўрсатадики, сувнинг бир қисми уларда боғланган ҳолатда бўлади. Сув
232
боғланиш даражасига қараб организмда тўлиқ боғланган (гидратацияланган), ярим
боғланган (иммобилланган) ва эркин (мобилли) бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: