Key words: sessile landscape, agrolandscape, urban landscape, landscape design, buffer
zone.
Бугунги кунда шаҳарларнинг динамикасида унинг ландшафт кўринишига бевосита
таъсир кўрсатадиган қатор омиллар мавжуд. Буларнинг энг муҳимлари сифатида
урбанизация жараёнларининг жадаллашуви, шаҳар майдонларининг катталашиб бориши,
шаҳар агломерацияларининг вужудга келиши, социал иқтисодий объектларни табиий
объектларга нисбатан катта майдонларни эгаллаши ҳисобланади.
Бугунги кунда дунё тажрибасида шаҳарларнинг кенгайиб бориши ривожланаётган
давлатлар учун хос бўлиб, саноатни ривожланиши, аҳолининг кўпайиб бориши негизида
амалга ошмоқда. Бундай ҳолат бизнинг Республикамиз учун ҳам хос бўлиб асосан
кенгайиш вилоят марказлари, саноатлашган шаҳарлар ва агломерациялар ҳисобига амалга
ошмоқда.
Республикамиз шаҳарларидаги шаҳар-ландшафт тизимида муҳим тизим сифатида:
селитеб ландшафт, индустуриал ландшафт-агроландшафт иерархияси муҳим ўрин
эгаллайди. Бу кўпроқ саноатлашган шаҳарлар учун хос хусусият ҳисобланади. Бундай
худудларда табиий ва антропоген ландшафтлар модификацияси шаклланади. Унинг
таркибида селитиб ландшафт (аҳоли яшайдиган ҳудуд) лар алоҳида тузилмалар сифатида
индустриал ландшафт зонасига яқин ҳудудларда жойлашади. Уларнинг орасидаги масофа
3-5 км ва ундан кўпроқ бўлади. Масалан Фарғона шаҳрининг Қиргули саноат зонаси
селитеб зонадан 2-3 км масофада жойлашган.
Селитеб зонани эса асосан 4-5 қаватли бинолардан иборат аҳоли яшайдиган уйлар,
савдо ва хизмат кўрсатиш инфраструктуралари ташкил этади. Индустриал зона билан
слитиб зона ўртасида санитар ҳимоя зоналари ташкил этилган бўлиб, асосан юқори
ярусли дарахтлардан иборат. Саноат зонасини қуришда жойнинг рельефи, иқлимий
омиллар муҳим ўрин эгаллаган. Саноат зонасида жойлашган барча корхоналар (иссиқлик
маркази, ФНҚИЗ, Азот ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар) атроф муҳитни
потенциал ифлослантирувчи объектлар хисобланиб Фарғона шаҳри ва унга яқин бўлган
худудларни атмосфера ҳавосини ифлослантиради.
Фарғона шаҳри ва умуман Фарғона водийсидаги вилоят марказлари, саноат
шахарлари учун хос хусусият ташқи буфер зоналарда агроландшафт тизимларининг
мавжудлигидир. Бу ҳолатни Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарлари атрофида яққол
кўриш мумкин. Шаҳарларни селитиб зоналари бевосита агроландшафт зоналари билан
319
туташиб кетади. Шаҳар атрофи дала-дача, фермер хўжалиги майдонлари табиий
ландшафт потенциалидан фойдаланишда рекреация худудларини ташкил этиш мухим
аҳамият касб этади. Шаҳарлар ичидаги парк ва хиёбонлар, фонтанлар атрофи, спорт
иншоотлари атрофидаги яшил майдонлар шу қаторига киради. Бундай худудлар шаҳарлар
таркибидаги табиий ва сунъий объектлар мувозанатини таъминлаш билан бирга рекреатив
объектлар сифатида фойдаланилади.
Бугунги кунда шаҳарсозлик, шаҳарларни худудий жойлаштириш, худудий
режалаштириш мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.
Шаҳарларнинг қурилиши жуда кўп омиллар билан боғлиқ бўлиб, биринчи навбатда
табиатга монанд, эстетик дид, мустаҳкам архитектура, экологик босимсиз объект ва
иншоотларни қуришдан иборатдир. Шаҳарлар ҳудудида асосий ядро қисмига босимни
пасайтириш мақсадида аҳоли уй жойларини марказдан бир мунча узоқлаштириш мақсадга
мувофиқдир. Фарғона шаҳридаги Қиргули, А.Қодирий мавзелари аҳолининг марказга
босимини бир мунча камайтиради. Лекин транспорт оқимининг марказга томон босими
юқори бўлиб, асосий ташкилотлар, идоралар, ўқув юртлари деярли шаҳар марказида
жойлашганлиги туфайли бундай ҳолат юзага келади. Кейинги йилларда Фарғона
шаҳрининг буфер зоналарида ҳам парклар, фонтанли майдонлар, стадион ва концерт
заллари қурилди. Улар замонавий ландшафт дизайни талабларига жавоб беради.
Фарғона водийси шаҳарлар ландшафтида табиий объектларнинг аҳамияти жуда
каттадир.
Масалан
Наманганда
Намангансой,
Фарғонада
Марғилонсой
шаҳар
ландшафтларига алоҳида қиёфа бағишлайди. Лекин аксарият шаҳарларда ландшафт
фонини белгилаб берувчи сув объектлари етишмайди. Табиий ландшафтнинг асосий
фонини асосан рельеф ифодалаб беради. Масалан Гулистон,Урганч, Хива, Қўқон
шаҳарлари бир оз кўтарилган рельефли ландшафт фонида, Чирчиқ, Оҳангарон, Олмалиқ,
Наманган каби шаҳарлар адир ва тоғ олди қиялиги ландшафт фонида жойлашган.
Шунинг билан бирга Республикамиз шаҳар – ландшафт фонида боғ-парк
ансамбллари (мажмуалари) билан бирга аҳоли томонидан яратилган ховли-боғлар
аҳолининг шаҳарсозликдаги урф-одат ва анъаналарини сақланиб қолганлигини кўрсатиб
беради. Шунингдек мевали ва декаратив дарахтлар хар бир кўча, йўлак, бино ва
иншоотлар олдидаги майдонларни эгаллаб, мини-парк кўринишидаги яшил полосаларни
ҳосил қилади. Шаҳар ландшафтларининг ташкилий тузилмалари ҳақида гап кетганда
шаҳар-ландшафт тизимларининг ривожлантиришнинг асосий босқичлари ва уларни
мутаносиб равишда амалга оширишнинг оптимал йўлларини белгилаш кўзда тутилади.
Шаҳар ва ландшафт тизимида ўзаро муносабатларни 3 та муҳим жиҳати кўзга ташланади:
–Худудий функционал жиҳат. Шаҳарлар худудида социал иқтисодий ва табиий
объектларнинг ўрни бажарадиган функциясини белгилаб беради. Ҳар бир объект муайли
худудини эгаллайди ва ўзига тегишли функцияларни бажаради.
–Кўпинча шаҳар-ландшафт кўламида турли объектлар ва уларни бажарадиган
функциялари бир-бири билан қўшилиб кетади. Масалан шаҳар худудидан ўтган дарё ёки
каналлар табиий ландшафт фонини яратиш билан бирга транспорт йўли функциясини
бажариш мумкин. Худудий функционал жиҳат шаҳар ландшафтлари ва уларнинг
таркибий тузилмаларини атрофлича ўрганишни тақазо этади.
–Таркибий компонентли жиҳат: Бу жиҳатнинг муҳим томони шаҳар – ландшафт
тизимининг сиғимли макон композициясини белгилаб беришидир. Бунда социал–
иқтисодий объектлар ландшафт композицияларига мос ҳолда танланади, архитектура
элементлари ҳам ландшафт компонентларига мутаносиб равишда танланади. Масалан,
метрополитен қурилишида худудни гидрогеологик ҳолати, литологик таркиби, тоғ
жинсларининг зичлиги ўрганилади ва инженерлик жиҳатдан баҳоланади.
–Динамик барқарорлик жиҳати. Асосий омил сифатида вақт кўрсатгичи
белгиланади.
Шаҳар–ландшафт
тизимининг
шаклланиши,
ривожланиши
ўзаро
муносабатларининг вақт ва макондаги натижалари кўзда тутилади. Шаҳар – ландшафт
тизимидаги
берқарор
ва
барқарор
компонентлар,
элементлар
ўрганилади
ва
320
шаҳарсозликда уларнинг ижобий ва салбий оқибатлари таҳлил қилиниб, кейинги
ривожлантириш тизимлари, йўналишлари белгилаб олинади. Шаҳарсозликда табиий
каркас (асос) ва унинг ландшафт хусусиятлари бино ва иншоотларни табиий шароитга
мутаносиб жойлаштиришга ҳизмат қилиши кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |