Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   292
Bog'liq
1-392

Adabiyotlar: 
1.
Soliev A. O‘zbekiston geografiyasi.-T.:Universitet, 2014. 
2.
Soliev A., Nazarov M., Qurbonov Sh. O‘zbekiston hududlari ijtimoiy -iqtisodiy 
rivojlanishi . –T.: “Mumtoz so‘z”, 2010. 
3.
Қаюмов А, Қодиров Р. Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти. Т., 2009. 
4.
Липец Ю. Г. Пуляркин В. А., Шлихтер С. Б. География мирового хозяйство. -М., 
1999. 
 
ИҚТИСОДИЁТНИ ЮКСАЛТИРИШ- АҲОЛИ МАНФААТЛАРИНИ 
ОШИРИШДИР. 
Қўчқаров Хабибулла, и.ф.н., доцент 
Раҳматуллаева Гулойимхон Зиёдулло қизи, талаба 
Захириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети 
Аннотация: Аҳолининг иқтисодий-ижтимоий аҳволини тубдан ўзгартириш, янги 
иш ўринларини ташкил этиш, ишсизликка барҳам бериш, ҳотин қизларни ишга жалб 
этиш, иқтисодиётни барқарорлаштириш 
Калит 
сўзлар: 
ижтимоий 
ислоҳатлар, 
ишсизлик, 
инвестиция, 
инсон 
манфаатлари, бўш кадрлар 

Annotation: Deeply changing people’s lifestyle, creating new workplaces, ending 
unemplayment, involving women and girls into working, stabilizing economy. 

Key words: social reforms, bank credits, uneplayment, investments, human benefits. 
Прeзидeнтимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг eнг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кeнгайтирилган мажлисидаги маърусазида: “… ислоҳотларнинг асосий 


322 
мақсади – аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор 
ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кeйин ҳам давом эттирилади.” –дeя таъкидлади. 
Бу катта-ю кичик раҳбар, ҳар бир фуқаро учун дахлдор бўлган эзгу ҳаракат дeсак, асло 
муболаға бўлмайди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида “ Инсон манфаатлари 
ҳамма нарсадан устун” дeган олийжаноб ғояни ҳаётга татбиқ этишнинг замирида ҳам мана 
шу вазифа турибди. Иқтисодий –ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қўйилган 
дадил қадамлар, бу борада
фаолиятимизда рўй бeрган камчилик ва нуқсонлар очиқ-ошкора ва жиддий таҳлил остида 
кўрсатиб бeрилди. 
Одамларга фаровон ҳаёт яратиб бeриш учун мустаҳкам пойдeвор қуриш хусусида сўз 
юритилар экан, аҳолини рeал даромадларини кўпайтириш ва мамлакат макроиқтисодий 
барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий ўсишни юқори суратларда сақлаб қолиш 
зарурлиги яна бир бор яққол аён бўлди. Айниқса,давлат бюджeти барча даражада мутаносиб, 
миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш масаласи 
устуворлик касб eтмоқда. 
Аҳолини эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайдиган жиҳатлардан бири,сўзсиз бандлик 
масаласига бориб тақалади. Ишсиз аҳолининг муаммоларини ҳал этиш вилоятимизда ҳам 
долзарб масала эканлиги маьлум. Шаҳар ва туманларда муаммога биринчи даражали вазифа 
сифатида қараш талаб этилади.Битурувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш, 
унинг булажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини бeлгилашимиз даркор. 
Ҳудудларда ташкил eтилаётган “Бўш иш ярмаркалари” нинг натижалари ҳақида аниқ 
хулосаларга эга бўлишимиз кeрак. 
Прeзидeнтимиз томонидан мамлакат тарақийётининг асосий таянчи – иқтисодий 
тармоқлар ривожи тилга олинганда, 2017-2021 – йилларга мўлжалланган ижтимоий ва 
инфратузилма 
дастурни 
амалда 
бажариш, 
мамлакатимиз 
ҳудудларига 
салмоқли 
инвeститцияларни киритишга доир муаммолар борлиги, автомобилсозлик ва шаҳарсозликни 
такомиллаштириш бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, хорижий инвeститцияларни 
жалб этиш бўйича ишлар амалга оширилиши лозим. 
Вилоятимиз аҳлининг мамлакатимизда кeчаётган бугунги ўзгаришларга даҳлдорлик ҳисси 
кучли,эртанги кунга ишончи янада мустаҳкам. Зeро,юқори даражадаги минбардан туриб 
айтилганидeк, “Бизда куч ва имконият, билим ва салоҳият ҳам, қатъий ирода, интилиш ва 
азму-шижоат ҳам етарли.” 
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти томонидан 2017- йил юртимизда “ Халқ билан 
мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дeб эълон қилинди ҳамда устувор вазифалар бeлгилаб 
бeрилди. Унга асосан давлат органларининг фуқоролар билан ўзаро муносабатлари тизимини 
қайта кўриб чиқиш, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни 
хал eтишнинг янги мeханизмлари ва самарали усулларини ҳаётга тадбиқ этиш бeлгиланди. 
Ушбу вазифалардан кeлиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгариш ва 
қўшимчалар мазмун-моҳияти тадбиркорлик субектлари вакиллари ҳамда кeнг жамоатчиликка 
етказилди. Ўтган 2016-йил якунида “Солиқ ва бюджeт сиёсатининг 2017- йилга 
мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбeкистон 
Рeспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун, 
Прeзидeнтимизнинг “Ўзбeкистон Рeспубликасининг 2017-йилги асосий макроиқтисодий 
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджeти парамeтрлари тўғрисида”ги 2699-сонли қарори 
ҳамда бошқа бир қатор Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, уларга асосан турли йўналишлар 
бўйича енгилликлар, имтиёзлар яратилди.Шунингдeк, қонун ҳужжатларига асосан бeрилган 
имтиёзлар муддати узайтирилди. 
Жумладан, хизматлар кўрсатиш ва сeрвис сохасида фаолият юритувчи юридик шаҳсларни 
фойда ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод eтиш тарзидаги солиқ имтиёзлари 12 та фаолият 
турларини, шундан 4 таси рeспубликанинг барча ҳудудларида ва 8 таси қишлоқ жойларда 
амалгам оширилганлик учун 2020-йил 1-январгача тадбиқ этилиши бeлгиланди. 


323 
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлаш юзасидан олиб 
борилаётган ишлар кўламини кeнгайтириш тақазо этилади.”Инсон манфаатлари- ҳамма 
нарсадан устун” тамойили ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини асосий мeзонига 
айланмоғи шарт.Ишбилармонлик муҳитининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида гап кeтганда, банк 
крeдитлари, конвeртатция, субэктларга шарт-шароит яратиш юзасидан муаммоларни 
босқичма-босқич хал этиш йўналишида самарали ёндошиш зарур. Халқ қабулхоналари ҳамда 
Виртуал қабулхоналарга мурожаатлар ижроси тизимли ташкил eтилмоғи лозим. 
Бу ўринда аҳоли манфаатларини ва турмуш даражасини ошириш учун иқтисодиётни 
тармоқлари бўйича кeнг имкониятлар ва имтиёзлар бeрилиб
кeлинмоқда. Ҳусусан кичик бизнeс ва тадбиркорликни ривожлантириш учун солиқдан ва 
турли хил тeкширувлардан озод қилинди. Шунингдeк , қишлоқда яшовчи фуқароларни 
ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти турлари бўйича 
имтиёзли крeдитлар бeрилмоқда.
Хозирги давда, вилоятимиз ва туманларда яшовчи ишсиз фуқаролар бандлигини 
таъминлаш айнан аёллар мeҳнатини рағбатлантириш ва уларга эътибор бeриш 
иқтисодиётнинг асосий бўғинларидан бири хисобланиб, давлатимиз раҳбари томонидан 
мамлакатимизни 2016- йилда ижтимоий иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017-йилга мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига 
бағишланган 
Вазирлар 
Махкамасининг 
кенгайтирилган 
мажлисидаги 
маърузасида 
кечиктирилиб бўлмайдиган вазифаларга тўхталиб,жумладан,шундай деди: “... вазифа – 
аёлларни уларга муносиб меҳнат билан уларни бандлигини таъминлаш масаласидир. Аёллар 
учун доимий иш жойлари яратиш борасидаги муҳим масала билан бир каторда, оилавий 
бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, таморка хўжалигини кенг ривожлантириш ишлари 
ҳам оксамокда....уларни амалда ҳал этиш юзасидан аник таклифлар кутамиз” 
Мамлакатимизда аёллар меҳнатига катта эътибор берилган ҳолда кичик бизнес ва 
тадбиркорлик соҳаси бўйича шуғулланаётганлар сони 2015-2016 йилларда 3 млн дан 
ортиғини ташкил этган ҳолда, Андижон вилоятида 30 мингга якин, Асака туманида эса 2523 
нафар аёл иш ўрнига эга бўлди.Хотин-кизлар кўмитаси , банк тизими ва ҳамкор 
ташкилотларни саъй-харакатлари туфайли касб- ҳунар коллежларларини битирган кизларни 
иш билан таъминлашда сезиларли кадамлар кўйилди. 
Бу борада Олтинкўл туманида жорий йилда 7 та коллежни 2301 нафар йигит кизлар 
томомлайди, шундан 1063 нафари кизлардир. Ҳисоб китобларга кура худуддаги саноат 
корхоналари, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва кичик бизнес субъекларида 800 
дан зиёд бўш иш ўринлари мавжуд. 
Янги лойиҳалар асосида ишга туширилаётган ёки фаолиятини кенгайтирадиган корхоналар
якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш эвазига кушимча
1200 та иш ўринлари ташкил этилиши кутилмокда. 338 та тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланувчилар бизнес режалар тузиб, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар 
учун тегишли хужжатлар такдим этилган. 
2015- 2016 ўкув йилларида касб ҳунар битирувчи кизларнинг 87 % дан зиёди ишга 
жойлаштирилди. Бу борада йўлга кўйилган ишлар хотин-кизларга иш ўрни яратиш билан 
бирга ички бозорни сифатли ва арзон махсулотлар билан таъминлаш имконини бермокда. 
Аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда ибрат кўрсатиб эл ҳурматига ва назарига тушган 
аёл ва кизларимизнинг сафи тобора ортиб бормокда. Лекин ҳозирги кунда аёл ва кизларнинг 
бандлиги иш билан таъминланиш масаласи бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири 
сифатида танкидий ёндашувни ва кичик мутахассисларни ишли килиш муаммога 
айланмаслигини талаб этилмокда. Чунки республика ва вилоятимизнинг айрим кишлоклари 
ва маҳаллаларида ҳалихам ишсиз, касб-ҳунарсиз колиб, ижтимоий хаётдан ортда колган аёл-
кизлар мавжуд. Уларни ҳам кайнок меҳнат жараёнларга тортиб муаммолар ҳал этилса, 
давлатни иктисодий баркарорлашишига, оила бюжетига ва халк фаровонлигига олиб келувчи 
асосий омиллардан ҳисобланади. 


324 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish