246
иқтисодий салоҳиятининг юксалиши давлат иқтисодий сиёсатининг асосий мезони бўлиб
қолди ва натижада эса саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби иқтисодиёт тармоқлари
ривожланишда анча илгарилаб кетди. Аммо, ўша даврларда ҳам моддий ишлаб чиқариш
тармоқларини географик ўрганиш билан бир қаторда ижтимоий соҳалар, энг аввало аҳоли
ва унинг ижтимоий ривожланиши билан боғлиқ муаммоларнинг иқтисодий географик
ўрганилиши зарурлиги таъкидланган.
Иқтисодий ва ижтимоий география фанлари тизимида қишлоқ жойлар серқирра
тадқиқот объектларидан бири ҳисобланади. Уни нафақат географлар, балки иқтисодчилар,
социологлар, экологлар ҳам тадқиқ этади. Иқтисодий географлар энг аввало, қишлоқ
жойлар ва уларнинг алоҳида компонентларини комплекс тарзда ривожланишининг
ҳудудий қонуниятларини ўрганишга асосий эътиборни қаратадилар. Чунки, қишлоқ
жойлар йирик майдонлар, табиий шароит ва минерал хом ашё салоҳияти, аҳоли, унинг
жойлашув тизими ва ижтимоий сохалар, ўзига хос ижтимоий, демографик, экологик
ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини ўзида мужассам этувчи ҳудудлардан иборат.
Маълумки, қишлоқ жойлар ҳудуд ва ундага воқеа-ҳодисалар муайян шароитда
вужудга келган, шаклланган ва ўз ривожланиш хусусиятлари, омиллари ва
қонуниятларига эга. Шу сабабли ҳам, уларнинг ҳудудий жиҳатларини ёритиш,
қонуниятларини аниқлаш ва илмий ва амалий хулосалар олиш биринчи навбатда
иқтисодий географларнинг вазифаси ҳисобланади.
Кўпинча, географлар томонидан қишлоқ жойлар асосан 3 йўналишда тадқиқ этилади: 1)
Иқтисодий, 2) Ижтимоий, 3) Экологик. Шу боис ҳам уларни географик тадқиқ этишнинг
методологик муаммоларидан бири уларни ўрганишдаги турли йўналишларнинг ўзаро
нисбати ва боғлиқлиги ҳисобланади.
Қишлоқ жойларда моддий ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги
масаласига ҳар доим ҳам устивор аҳамият берилиб келинган. Негаки, аҳоли ва унинг
турмуш шароитлари ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг
ривожланиши билан боғлиқ.
Ана шундай эзгу вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2018 йил 29 мартда
Президент Ш.Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида фармони эълон қилинди
ва ““Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ги қарори кучга кирди. Унда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб
мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий иқлим шароити
оғир бўлган ҳудудларда жорий йилда 2 тадан, 2019 йилдан бошлаб эса 3 тадан аҳоли
пунктида аҳоли яшаш шароитларини босқичма босқич яхшилаш, уларнинг турмуш
шароити тарзи ва даражасидаг ижобий ўзгаришларни таъминлаш, қишлоқ ва маҳаллалар
қиёфасини модернизация қилиш, иш ўринлари яратиш “Обод қишлоқ дастури” амалга
оширилиши белгилаб қўйилган.
Ушбу дастурда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши қишлоқ
жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим омил бўлиб ҳизмат қилиши,
шубҳасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: