Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


Қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича актив тизимлар



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   292
Bog'liq
1-392

Қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича актив тизимлар
 
Олимларнинг таъкидлашича, қуёш энергиясидан 
фойдаланиш бўйича актив тизимлар асосини қуёш 
батареялари 

қуёш 
энергиясини 
қабул 
қилиб, 
ўзгартирадиган модуллар тўплами ташкил қилади. 
Аксарият ҳолларда қуёш батареялари ҳакида сўз борганда, 
қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган 
мослама назарда тутилади. Қуёш батареялари электр 
энергиясини мунтазам ишлаб чиқариш ёки кейинчалик 
фойдаланиш учун уни тўплаш имкониятига эга. Бундай 
батареялар илк бор фазо йўлдошларида фойдаланилган. 
Қуёш батареялари тузилишининг оддийлиги, ўрнатишнинг осонлиги, кўп xизмат 
талаб этмаслиги ва узоқ муддат фойдаланиш мумкинлиги билан ажралиб туради. 


240 
Ўрнатиш учун қўшимча жой талаб қилмайди. Сояда узоқ вақт қолдирмаслик ва юзасидаги 
чангни ўз вақтида артиб туриш ундан фойдаланишнинг ягона шартидир. Бундай 
батареялар нафақат қуёшли кун, ҳатто булутли кунларда ҳам энергия ишлаб чиқара олади. 
Замонавий қуёш батареялари ўн йиллар давомида ишлаш қобилиятини сақлаб қолади. 
Xавфсизлиги, самарадорлиги ва узоқ муддат ишлаши билан ажралиб турадиган бундай 
тизим камдан-кам учрайди. Бугунги кунда қуёш энергиясини ўзида тўплайдиган 
аккумулятор манбалари ўрнатилган уйлар кўплаб қурилмокда. Қуёш батареялари бинолар 
томи ёки маxсус таянчларга ўрнатилади (3-расм). 
Қуёш энергиясидан биноларни ёритиш, иситиш, хавони совутиш, шамоллатиш, 
электр энергияси ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётир. Дунёда гелиоелектр 
станциялар - қуёш энергиясини катта миқдордаги электр энергиясига айлантирадиган 
замонавий станциялар сони кўпайиб (Германия, АҚШ, Япония, Франция, Испания) 
бормоқда. Уларнинг ишлаш принципи оддий. Бир неча минг квадрат метр майдонга 
ўрнатилган гелиостат ойналар қуёш билан баробар айланиб, қуёш нурларини суюқлик, 
кўпинча сув билан тўлдирилган сиғимга йўналтиради. Кейинги жараёнлар эса одатдаги 
иссиқлик электр станцияларидаги каби давом этади. Яъни, сув исиб қайнайди ва буғга 
айланади. Буғ турбинани, турбина эса генератор роторини айлантиради ва шу тариқа 
электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Қуёш энергияси, шубҳасиз, келажак энергиясидир. Бугун дунё газ ва нефт 
нарxининг ошиши сабабли анъанавий ёқилғи турларидан воз кечмокда. Аксарият 
мамлакатларда қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича давлат 
дастурлари ишлаб чиқилган. Масалан: Бугунги кунда қуёш коллекторларининг умумий 
майдони АҚШда 15 млн. квм., Японияда 12 млн. кв.м. етган. Масалан, биргина Исроилда 
1 млн.квм қуёш энергияси қурилмаси бўлиб, мамлакатдаги иссиқ сув таъминоти ҳажмини 
75% таъминламоқда. Германия Федератив республикасида эса 2050 йилга бориб, қайта 
тикланувчан энергия манбаларини умумий энергетика балансидаги ҳиссасини 50% 
етказиш мўлжалланмоқда. Бу борада етакчи мамлакатлар қаторига Америка Қўшма 
Штатлари, Германия, Япония ҳам ҳозирги кунда Хитой Халқ республикалари 
эгаллашмоқда. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish