Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
2.
Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” дастури 
тўғрисида фармони.//Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 30 март,№ 62 (7020)
3.
Ўзбекистон Республика Президенти Ш.Мирзиёевнинг ““Обод қишлоқ” дастурини 
2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори. 
.//Халқ сўзи газетаси, 2018 йил 30 март,№ 62 (7020) 
4.
Солиев А.С., Назаров М. Ўзбекистон қишлоқлари (Қишлоқ жойлар географияси).-
Т.2009.-212 б 
5.
Солиев А.С. Иқтисодий география: назария ва амалиёт.Т.2013. 
6.
Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги. (Амалий қўлланма).-Т.: ”Илм-зиё”, 2009. 


247 
 
МАРКАЗИЙ ОСИЁ СИЁСИЙ КАРТАСИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ҚИСҚАЧА 
ТАРИХИ 
Атажонов Муроджон Маҳмудович., Ўзганова Шоира 
Андижон давлат университети 
Аннотация: мазкур мақолада Марказий Осиё сиёсий картаси шаклланишининг 
қисқача тарихи, ундаги тарихий босқичларнинг асосий хусусиятлари баён этилган.
Калит сўзлар: иқтисодий ва ижтимоий география, сиёсий география, дунё сиёсий 
картаси, Марказий Осиё, географик ўрин, минтақа, давлат, давлат чегаралари, аҳоли. 
Abstract: 
this article summarizes the history of the formation of the Central Asian 
political map, the main features of its historical stages. 
Key words: 
economic and social geography, political geography, world political map, 
Central Asia, geographical location, region, state, state borders, population. 
Замонавий иқтисодий ва ижтимоий география ижтимоий географик фан сифатида 
жамиятнининг ҳудудий ташкил этилишини тадқиқ этади, ўз навбатида, унинг алоҳида 
тармоғи 
бўлган 
сиёсий 
география 
жамият 
ривожланишининг 
ҳудудий-сиёсий 
жиҳатларини ўрганади.
Сиёсий географик фикрлар, ғоялар, қарашлар ва тадқиқотлар билан олимлар антик 
даврданоқ шуғулланиб келганликлари манбалардан маълум. Айтиш жоизки, жамиятнинг 
сиёсий-географик тузилиши, дунё сиёсий картасининг шаклланиши ва ривожланиши 
қонуниятлари билан энг аввало географлар шуғулланадилар. 
Барча географик изланишларда бўлгани каби сиёсий географик тадқиқотларнинг 
муҳим йўналишлари мавжуд ва бундай масалалардан бири дунё сиёсий картасини тадқиқ 
қилишдир. 
Маълумки, ер юзида жойлашган ҳар бир мамлакат дунё сиёсий картасида ўз 
географик ўрни, ҳудуди, майдони ва чегараларига эга. Албатта, дунё сиёсий картасида 
жойлашган давлатларнинг ҳозирги ҳолатига келгунига қадар бир қанча даврларни ўз 
бошидан ўтказди. Хусусан, дунё сиёсий картаси ривожланишининг турли босқичларида 
янги давлатлар вужудга келди ёки аксинча баъзи давлатларнинг бирлашуви юз берди. Ана 
шундай ўзгаришларни Марказий Осиё сиёсий картасида ҳам кўриш мумкин. 
Айни пайтда, Марказий Осиё ўзи қандай минтақа деган савол теварагида ҳам 
ҳанузгача баҳс давом этмоқда. Тадқиқотчилар орасида минтақанинг тузилиши, 
чегаралари, жаҳон цивилизацион картасида ўрни юзасидан якдиллик мавжуд эмас, деб 
таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас. С.Сафоевнинг фикрича, Марказий Осиё ХХ аср охирида 
қайта вужудга келган бўлсада, лекин у халқлар ҳамжамиятида ўз ўрнини биринчи марта 
излаётган бутунлай янги геосиёсий тузилма эмас. Унинг Евросиёдаги сиёсий, иқтисодий, 
маданий, цивилизацион аҳамияти бу ердаги асосий минтақалар билан яқин алоқалари 
чуқур илдизларга эга бўлиб, уларнинг замирида стратегик аҳамиятга молик объектив
омиллар ётади. 
Марказий Осиё атамаси биринчи марта таниқли немис олими ва географи
Александр фон Гумбольд томонидан 1843 йилда Парижда нашр этилган 3-жилдли 
“Марказий Осиё тоғ тизмаларини тадқиқ этиш ва иқлимларини таққослаш” асарида 
қўлланилган эди. Унда олим ички суғориш тизими ва тоғ системаларини ўрганиб
Марказий Осиёни алоҳида ўзига хос минтақа сифатида ажратди. “Марказий Осиё” 
тушунчаси узоқ вақт мобайнида геосиёсий тушунча эмас, балки тарихий ёки географик 
атама сифатида қўлланилиб келинди. Шунингдек, минтақанинг чегаралари, таркиби ҳам 
аниқ эмас эди. Ҳатто, унинг номи ҳам турли тарихий даврларда ва халқлар тилида турлича 
аталиб, тарихий нуқтаи назардан географик омиллар асосий мезон бўлиб хизмат қилган.
Марказий Осиё деганда Евросиё материгининг қоқ ўртасида асосан туб аҳолиси 
туркий тиллар оиласига мансуб, тарихан бир-бири билан қон қариндош бўлган, ҳозирги 


248 
дунё сиёсий картасида ўз ўрни ва аҳамиятига эга бўлган беш йирик давлатни тушуниш 
мумкин. Марказий Осиё давлатлари сиёсий картасининг шаклланиши қуйидаги 
даврларни ўз ичига олади: 
1. Марказий Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши арафасидаги давр; 
2. Марказий Осиё Россия империяси таркибидаги давр; 
3. Миллий Мухториятлар даври; 
4. Иттифоқдош Республикалар даври; 
5. Мустақиллик даври. 
Биринчи даврда Марказий Осиё ҳудудида асосан 2 хонлик ва 1 амирликдан иборат 
бўлган 3 йирик давлатни кўриш мумкин. Улар Бухоро амирлиги (1756 йилдан 1920 
йилгача мавжуд бўлган, таркибида Бухоро ва Самарқанд вилоятлари, Қашқадарё, 
Сурхондарё воҳалари, ҳозирги Тожикистон ҳудудидаги Вахш, Кофирниҳон, Панж 
дарёлари водийсидаги жойлашган шаҳар ва қишлоқлар, Туркманистон ҳудудидаги 
Мурғоб дарёлари ерларини ўз таркибига олган ва шарқдан Хитой империяси, ғарбдан ва 
шимоли-ғарбдан Хива хонлиги, шимолдан Қўқон хонлиги, жанубдан Афғонистон билан 
чегарадош бўлиб, майдони–200 минг кв.км, давлат тузилиши – монархия, аҳолиси сони – 
2 млн. кишини ташкил этган), Хива хонлиги (майдони – 62237,2 кв.км, давлат тузилиши – 
монархия, маъмурий жиҳатдан – бекликларга бўлинган, аҳоли сони – 0,8 млн кишидан 
иборат, этник таркибига кўра аҳолининг 57 фоизини ўзбеклар ташкил этган, ундан 
ташқари туркманлар, тожиклар яшаган, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи, 
шимолда Қозоқ жузлари, жанубда эса Эрон давлати билан чегарадош бўлган), Қўқон 
хонлиги (чегаралар узунлиги – 4100 км, давлат тузилиши – монархия, маъмурий жиҳатдан 
– 15 та бекликга бўлинган, аҳоли сони 3 млн кишини ташкил этган, этник таркибига кўра 
асосан ўзбеклар, қирғизлар, тожиклардан таркиб топган, ҳудуди Хива хонлиги ва Бухоро 
амирлигига қараганда ер майдонининг катталиги жиҳатидан ҳам ўз даврининг йирик 
давлатларидан 
бири 
бўлиб, 
ҳозирги 
Қирғизистон 
Республикаси, 
Тожикистон 
Республикаси ва қисман Қозоғистон Республикаси ҳудудлари ҳам Қўқон хонлиги 
таркибига кирган) дан иборат бўлган.
Иккинчи давр 1867-1917 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда Марказий Осиё
ҳудудида Хива хонлиги, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги деб аталувчи давлатлар 
бутунлай йўқ қилиниб, илмий ва тарихий адабиётларда Россия империяси таркибидаги 
Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Қўқон уезди мавжуд бўлган. Монархия тузуми ҳукм 
сурган давлатларнинг ўрнига энди ягона 5 вилоят (область )дан иборат Туркистон 
генерал губернаторлиги мавжуд эди.
Умумий майдони–1779618 кв.км.га тенг бўлиб, 1867-1917 йилларгача Сирдарё, 
Еттисув, Фарғона, Самарқанд, Каспийорти вилоятларидан ташкил топган. 
Учинчи давр 1917-1920/24 йилларни ўз ичига олади ва бу даврлар Марказий Осиё 
ҳудудининг ер майдони географик ўрни ва чегараларини белгилашда муҳим аҳамиятга эга 
эканлиги билан алоҳида ўрин тутади. Мазкур босқичда Туркистон Мухторияти ўз 
таркибига ҳозирги Фарғона водийси, Сирдарё, Тошкент, ҳозирги Қирғизистон 
Республикаси ҳудудидаги Ўш, Ўзган, Хўжанд каби шаҳарларни ўз ичига олган. Ўз 
навбатида, қисқа вақт ичида Туркистон Мухторияти ҳудуди кенгая бошлади ҳамда Каспий 
орти вилоятлари, ҳозирги Туркманистон Республикаси ҳудудлари ҳам мухторият 
таркибига кирган. Маъмурий жиҳатдан Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Еттисув, Каспий 
орти, кейинчалик Амударё вилоятларига бўлинган. 1924 йил ноябрь ойининг охирида 
Марказий Осиёда ўтказилган миллий ҳудудий чегараланиш натижасида Туркистон 
мухторияти тугатилиб, унинг ҳудуди янги тузилган республика таркибига киритилган.
Тўртинчи даврни асосан икки босқичга ажратиш мумкин (1924- 1926/27 йиллар - 
1927-1991 йиллар). 
Биринчи босқичда Марказий Осиё ҳудудида Туркистон мухторияти, Бухоро ва 
Хоразм республикалари ўрнида 6 та миллий давлат бирлашмаси ташкил этилди 
(Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР, 


249 
қирғизлар яшайдиган ҳудудлар РСФСР таркибида Қора Қирғиз (Қирғизистон) мухтор 
республикаси, қозоқлар яшайдиган туманлар РСФСР таркибида Қозоғистон АССР, 
қорақалпоқлар яшайдиган ҳудудлар Қозоғистон АССР таркибида Қорақалпоқ мухтор 
вилояти, Қорақалпоқ АССР 1936 йилдан Ўз ССР таркибига кирган).
Иккинчи босқич 1926/27-1991 йилларни ўз ичига олади. Бунда Марказий Осиё 
ҳудудида 5 та иттифоқдош республика шаклланди ва ҳозирги дунё сиёсий картасидаги ўз 
ўрнига эга бўлди (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон). 
Бешинчи давр 1991 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган вақтни ўз ичига олиб, айнан 
шу даврга келиб ҳозирги дунё сиёсий картасида мустақил 5 республика ташкил топди. Бу 
эса ХХ асрнинг 90 йиллари бошларида дунё сиёсий картаси шаклланишидаги аҳамиятли 
ва эътиборга молик ўзгаришлар сифатида тарихга кирди. Бироқ, ҳозирги Марказий Осиё 
ҳудудидаги республикаларнинг чегараларини белгилаш асосан 1924 йилда собиқ иттифоқ 
таркибида миллий ҳудудий чегараланиш натижасида ҳосил бўлган беш иттифоқдош 
республика негизида ташкил топди. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish