Фойдаланилган адабиётлар:
1.Солиев А. Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси .
-Т.: 2014. -Б. 216 -270.
2.Буранов Ё.Р., Облакулов Ҳ.А. Навоий вилояти географияси.
Навоий, 2018.-138 б.
ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ГЕОГРАФИК ЖИҲАТЛАРИ
Комилова Нилуфар Қаршибоевна
География фанлари доктори, доцент
Ўзбекистон Миллий университети
Абдувалиева Зулфия
Ўқитувчи
Андижон Давлат университети
Зайнутдинова Дилноза
Ўқитувчи
Жиззах Давлат педагогика институти
e-mail: nazoguli85@mail.ru
Аннотация: Мазкур мақолада онкологик касалликларнинг келиб чиқиши, географик
хусусиятлари, уларнинг келтириб чиқарувчи асосий омилларга эътибор қаратилган.
Шунингдек, бугунги кунда республикамиз аҳолисининг ушбу касаллик гуруҳи билан
касалланиш кўрсаткичлари ҳам ёритиб берилган.
Калит
сўзлар:
онкологик
жараёнлар, радиология, канцероген моддалар,
пестицидлар, саноат шаҳарлар, тиббий география
GEOGRAPHICAL ASPECTS OF ONCOLOGICAL DISEASES
Komilova Nilufar Karshiboyevna, Abduvaliyeva Zulfiya, Zaynutdinova Dilnoza
Annotation:
This article focuses on the origin, geographical features of oncological
diseases, and the main factors that cause them. At the same time, the morbidity indicators of the
disease group of the population of our country are also covered.
Keywords:
oncological processes, radiology, carcinogenic substances, pesticides,
industrial cities, medical geography
Маълумки, тиббиёт географияси касалликларни ҳудудлар бўйлаб тарқалиш
хусусиятлари, уларнинг сабаб ва оқибатларни ўрганади. Бугунги кунда тиббий географик
298
тадқиқотларнинг кўлами анча кенгайган бўлиб, айниқса онкологик
касалликлар
географиясини ўрганиш сўнгги даврларда ниҳоятда долзарб тус олмоқда. Аслида мазкур
соҳа XIX аср ўрталарида вужудга келган бўлиб, унинг ўзига ҳос хусусиятларини
А.В.Чаклин ўзининг “Тиббиёт географияси асослари” асарида тўлиқ ёритиб берган. Унда
онкологик касалликларнинг ҳудудлар бўйлаб тарқалиш хусусиятлари, сабаблари ва
оқибатлари ҳақида қимматли маълумотлар тўпланган.
Айтиш ўринлики, онкология XX асрда экспериментал тиббиёт ютуқлари, яъни,
ўсма хужайраларини кўчириб ўтказиш, кейинчалик эса ташқаридан таъсир этиб,
ҳайвонларда ўсма ҳосил қилиш асосида шаклланди. Ўсмалар ҳақидаги маълумотлар
инсониятга жуда қадимдан маълум. Гиппократ, К.Гален ўсмаларга оид дастлабки
маълумотларни ёзиб қолдирган. Онкологиянинг ривожланишида, айниқса Ибн Сино
томонидан яратилган “Тиб қонунлари” асарининг ўрни беқиёс. Китобда олим ўзининг
шахсий экспериментал ва клиник тажрибалари билан бирга “ўсмаларнинг келиб чиқиши,
белгилари уларни таний олиш ва даволаш усуллари”ни ҳам баён қилган. Рус олимларидан
Р.Вирхов (ҳужайра патологияси назарияси тиббиёт, жумладан, онкология тарихида кескин
бурилиш ясади), М.А.Новинский (эксприментал онкологиянинг асосчиси, дунёда биринчи
бўлиб
саратон
ҳужайраларини
кўчириб
ўтказиб,
ўсмаларнинг
экспериментал
штаммларини ҳосил қилиш учун йўл очди), Н.Н.Петров (унинг “Ўсмалар ҳақида умумий
таълимот”(1910) монографияси онкология тарихида шифокор-онкологларнинг илк
дастури бўлиб қолди ва ўсмалар ҳақидаги билимларнинг кенг тарқалишига олиб келди)
сингари олимлар мазкур соҳа ривожига самарали ҳисса қўшди.
Эслатиш лозимки, онкологик касалликлар инсониятни яқин йигирма йилдин бери
катта ташвишга солиб келмоқда. Ривожланган мамлакатларда ҳар тўртта хавфли
касалликлардан бири бу саратон касаллиги бўлиб, уларнинг бешдан бири (1/5) эса ўлим
билан якунланади. Бугунги кунда саратон хасталигини ўрганиш нафақат онкологлар,
қолаверса, психологлар, радиология соҳаси мутахассислари, тиббий географлар
томонидан ҳам ўрганилмоқда. Саратон касаллигининг географияси қанчалик кенг
бўлмасин, бироқ уни келиб чиқиши билан боғлиқ масалалар ҳанузгача сир бўлиб
қолмоқда. Дунё бўйича саратон касаллигининг энг юқори ўлим даражаси Буюк
Британияга қарашли Жерси оролида кузатилган бўлиб, мазкур ҳудудда ўлим кўрсаткичи
ҳар йили 100 минг аҳолига 313 кишини ташкил этган.
Саратон касалликлари турлари ҳам минтақалар бўйича нотекис тарқалган.
Ошқозон ости бези саратон касаллиги Янги Зеландия, Дания, Канада ва АҚШда энг кенг
тарқалган бўлиб, олимлар фикрича бунинг асосий сабаби, ушбу мамлакатларда ҳайвон
оқсиллари ва гўштини истеъмол қилиш ҳажминингошиши билан боғлиқ. Масалан, Янги
Зеландияда яшовчи ҳар бир аҳоли суткада 160 грамм ҳайвон гўшти ва ёғини истеьмол
қилади. Меъда ости бези саратони камдан-кам холларда Япония, Италия ва Исроилда
учрайди. Бунинг сабаби эса, ушбу мамлакатларда гўшт махсулотлари бир кеча кундузда
80 граммдан ошмайди. Ўпка саратони кўпинча
чекувчилар орасида жуда кўп учрайди ва
бунга Шотландия, Ирландия, Буюк Британия сингари мамлакатларни мисол қилиш
мумкин. Шунингдек, сийдик пуфаги билан боғлиқ хавфли ўсмалар ҳам кўпинча чекишга
ружу қўйган мамлакатлар, жумладан Италия, АҚШ, Польша, Англия ва Канадада кенг
тарқалган.
Статистик маълумотларга кўра, ошқозон-ичак саратони турли сабабларга боғлиқ.
Масалан, чўчқа гўштини истеьмол қилиш қўй ёки мол гўштини истеъмол қилишдан кўра
хавфли. Тупроқ таркибида молибден, мис, кобальт, рух, марганец кўп учаган жойларда
ҳам ушбу саратон кузатилади. Ошқозон хавфли ўсмаси билан кўпроқ меъёридан кўп овқат
истеъмол қилувчи, озиқа таркибида нон ва картошка кўп ҳамда мева, сабзовотлар кам
“Онкология” юнонча “онкос” шиш, ўсма, “логия” - фан маъносини англатади. Ушбу фан одам, ҳайвон ва
ўсимликларда онкологик жараёнларни генезисини назарий, экспериментал ва клиник жиҳатдан ўрганади ва
ўсмаларни аниқлаш, даволаш ҳамда олдини олиш усуллариниишлаб чиқади.
299
ишлатиладиган мамлакатлар аҳолиси касалланар экан. Бундай давлатлар қаторига Ўрта
Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистонни ҳам мисол келтириш мумкин. Россия,
Польша каби давлатларда ҳам бундай турдаги рак шакли кўп учрар экан.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |