Таянч сўзлар: Тупроқ, ўсимлик, буғдой, ўғит, хосил, ўсиш, ривожланиш, органик,
компост, минерал ўғит, уруғ, дон структураси унумдорлиги.
THE SIGNIFICANCE OF ORGANIC-MINERAL COMPOST IN INCREASING THE
FERTILITY OF LIGHT GREY SOIL AND CROP PRODUCTIVITY OF AUTUMN
WHEAT
S.Hatamov (Andijan Agricultural Institute)
A.Iminov (Tashkent State Agro University)
Abstract: In this article the significance of organic-mineral compost in increasing both the
fertility of light grey soil and the crop productivity of autumn wheat is learned. The phonological
observations that were held in the field experiments defined that the height of stem of wheat
developed more highly than the one on which only mineral fertilizer was used.
According to the results of calculations using mineral fertilizer together with organic-mineral
compost increased the productivity of crops to about 14.6 c/ha.
Key words: Soil. Plant. Wheat. Fertilizer. Crop. Growing. Developing. Organic.
Compost. Mineral-Fertilizer. Seed. The productivity ofgrain structure.
Буғдой уруғлари экилгандан сўнг тупроқ ҳарорати хаттоки муз эрийдиган даражада
бўлса ҳам тупроқдаги намликни сингдириши аниқланган.
Тупроқ намлиги ЧДНСдан 90 % бўлганда уруғчилик 15 соат ичида ўз
таркибидаги 11,0 % миқдордаги намликни тортиб олиш хусусиятига эгадир. Қолаверса
ҳар қандай экин уруғи ердан униб чиқиши учун аввало намлик, ҳарорат ва бошқа омиллар
етарли даражада бўлиши керак. Кузги буғдой уруғи эса ердан униб чиқиши учун 45-47 %
сувни шимиб олиши керак бўлади Насатовский, [1, 568-б]; Холиқов, [2, 31-б].
А.А.Аминов [3, 350-352-б] нинг типик бўз тупроқлар шароитида ўтказган
тажрибаларида кузги буғдой уруғининг униб чиқиш даражасига такрорий экинлар ва
экиш меъёрлари ҳам таъсир кўрсатиши аниқланган.
Нисбатан юқори кўрсаткичлар эса такрорий экин соядан кейин экилган
вариантларда кузатилиб, буғдой экилгандан кейин 5-куни уруғларнинг 19,7 % и, 15-
кундан сўнг эса 93,4 % ни ташкил этган.
Бизнинг тажрибалар (2013-2015) Андижон вилоятидаги “Омад-97” фермер
хўжалигида олиб борилган бўлиб, навбатлаб экишнинг 1:1 (кузги буғдой+такрорий экин
соя: ғўза) тизимида кузги буғдойда қўлланилган (15 т/га) органо-маъдан компостнинг
тупроқ унумдорлигига ва ҳосилдорликнинг ошишига таъсири аниқланди. Назорат
вариантида N-180, Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га меъёрларда қўлланилган. Дала тупроғи оч тусли
181
бўз бўлиб, механик таркиби ўртача қумоқ, сизот сувлари 4-5 метр чуқурликда
жойлашган.
Тажрибалар вақт ва замонда (ҳар йили бошқа далада) ўтказилди ва кузги буғдойни
“Краснодар-99” нави экилди. Маъдан ўғитлардан: аммиакли селитра (N 33-34 %),
супрефос (N 5-6 %, Р
2
О
5
-32 %), калий хлор (К
2
О-60 %) қўлланилди. Органо-маъдан
компост, қорамол гўнги ва фосфорли ўғит (НКФУ) асосида тайёрланди. Бунда 1 тонна
гўнгга 10 % фосфорли ўғити қўшилиб, аралаштирилган ва баландлиги 2 метр бўлган
буртларда 4-ой давомида, устидан 10 см тупроқ қатлами билан тўшалган ҳолда сақланган.
Оргона – маъдан компост, кузги буғдойни экиш олдидан тажриба тизими бўйича шудгор
остига қўлланилди. Унинг таркибида 0,5 % умумий азот, 0,28 % фосфор ва 0,7 % калий
борлиги тахлил этилган.
Кузги буғдойда ўтказилган (2014) фенологик кузатувларининг 1-муддатида маъдан
ўғитлари N-180, Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га меъёрларда қўлланилган 1 ва 3-вариантларда
кузги буғдой баландлиги мутаносиб равишда 12,3-12,8 см.ни ташкил этган бўлса, шу ўғит
фонларида яна 15 т/га компост қўлланилган (2-4) вариантларда бу кўрсаткичлар 13,1-13,8
см.га тенг бўлиб, 0,8-1,4 см.га юқори бўлганлиги кузатилди.
Фенологик кузатувларнинг охирида маъдан ўғитлари N-180, Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га
меъёрларда қўлланилган (1-3) вариантларда ўсимликнинг ўртача баландлиги 86,8-85,8
см.ни, умумий поялари сони 524,1-530,3 м
2
/донани, шу жумладан маҳсулдорларининг
сони 360,1-380,1 м
2
/донани ташкил этди. Юқоридаги маъдан ўғитлар фонида 15 т/га
компост қўлланилган (3-4) вариантларда бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 90,1-93,5
см., 534,2-541,0 м
2
/донага тенг бўлганлиги аниқланди.
Демак кузги буғдойда қўлланилган 15 т/га компост таъсирида ўсимлик бўйининг
баландлиги фақат маъдан ўғитлари қўлланилганларга нисбатан мутаносиб равишда 10,3-
12,3 см.га юқори бўлди. Бу эса ўсимликларнинг пояларини нисбатан бақувват
бўлганлигини (ётиб қолиш даражаси кам бўлганлигини) кўрсатади. Афсуски, бизни
тадқиқотларимизнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кузги буғдой
пояларининг ётиб қолиш (полегаемость) даражалари ўрганилмади.
Яна бир бора таъкидлаш жоизки, бизнинг тадқиқотларимизнинг мақсади тупроқ
унумдорлигини (унинг сув-физик, агрокимёвий хусусиятларини) яхшилаш бўлди.
Юқоридаги фикрларни давом эттирган ҳолда шуни ҳам айтиш керакки, кузги
буғдойнинг маҳсулдор пояларининг сони қўлланилган компост (15 т/га) таъсирида N-180,
Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га фонида мутаносиб равишда 12,0-13,1 донага ортганлиги
аниқландики, бу албатта доннинг ҳосилида намоён бўлади, қолаверса, бу вариантларда
(фонларда) кузги буғдой бошоғидаги донлар сони 38,1-38,6 ва 41,8-42,0 донани, 1000
дона дон вазнлари эса 38,1-38,4 ва 41,2-42,6 г.ни ташкил этган ҳолда компост таъсирида
мутаносиб равишда 3,7-4,2 г.га ва 4,1-4,2 г.га юқори бўлганлиги аниқланди.
Тадқиқотларнинг бошқа йилларида ҳам юқоридагиларга яқин кўрсаткичлар
олинди, бу эса дала тупроқларининг унумдорлик даражалари бир-бирига яқин
бўлганлигини кўрсатади. Вариантлар орасидаги фарқланишлар фақат йилларнинг иқлим
шароитларига боғлиқ бўлди холос.
Кузги буғдойда қўлланилган маъданли ўғитлар ва компост таъсиридаги дон
ҳосили кўрсаткичлари тадқиқот йиллари N-180, Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га меъёрларда
қўлланилган вариантда уч қайтариқдан ўртача мутаносиб равишда 47,8; 48,1 ва 47,3
ц/га.ни ташкил этди. Бу маълумотларга кўра тадқиқот йиллари орасида 2014-йилда иқлим
шароитини нисбатан мақбул келганлиги учун бошқа йилларга нисбатан бироз бўлсада
кўпроқ ҳосил олинди. Уч йилдаги ўртача дон ҳосили эса (бу вариантда) 47,8 ц/га.ни
ташкил этди. N-180, Р
2
О
5
-125, К
2
О-90 кг/га фонида 15 т/га органо-маъдан компост
қўлланилган 2 вариантда юқоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда 61,8; 63,1 ва 62,3
ц/га.ни, ўртача эса 62,4 ц/га.ни ташкил этган ҳолда фақат маъдан ўғитлари қўлланилган
вариантга нисбатан 14,6 ц/га қўшимча дон ҳосили олинди. Демак, қўлланилган 15 т/га
компост таъсирида кузги буғдойни дон ҳосили 14,6 ц/га ортганлигини компост таркибида
182
75 кг/га умумий азот борлигидандир. Қолаверса, компост таркибидаги органик моддалар
(гумус, гумин кислоталар) ҳисобига тупроқдаги микробиологик жараёнларни ортиши
кўпгина адабий маълумотларда келтирилган. Нафақат компост таркибидаги 75 кг/га
қўшимча азотни таъсири, унинг қўлланилган маъдан ўғитларини ўсимликлар томонидан
фойдаланиш коэффициентини оширганлигидан далолат беради.
Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки, маъданли ўғитни оргоно – маъданли компост
билан бирга қўллаш тупроқ унумдорлигига ва кузги Краснодар-99 буғдой дон ҳосилиги
сезиларли ижобий таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |