Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети



Download 1,13 Mb.
bet6/8
Sana09.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#763615
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Suv-kurs ishi (4)

ИФЛОСЛАНГАН СУВЛАРНИНГ ИНСОНЛАР
САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ
Табиий сувлар таркибида 65 га яқин микроэлементлар аниқланган бўлиб, улардан 20 таси инсонлар, жониворлар ва ўсимликлар ҳаёти учун жуда зарур. Улар тирик организмлар ва ўсимлик тўқималарида, шунингдек, ҳайвонлар танасида фаол моддалар билан бирикиб, муҳим биокимёвий жараёнларда қатнашадилар. Тирик организмлар ҳаёти, айниқса, инсон саломатлиги учун мис, рух, йод, марганец, кобальт темир каби микроэлементлар ҳамда кальций, калий, натрий, фосфор сингари кимёвий элементлар ниҳоятда зарур. Лекин бундай макро ва микроэлементлар тирик организмлар учун жуда оз миқдорда керак бўлади. Шунинг учун, уларнинг меъёрини билиш муҳим аҳамиятга эга. Бу моддалар организмга сув, озиқ-овқат маҳсулотлари билан кириб, унинг элементларга бўлган эҳтиёжини қондириб туради. Агар макро ва микроэлементлар организмларда етишмаса, турли касалликлар келиб чиқади. Масалан, инсон организмида йод элементи меъёр даражасида бўлмаса, буқоқ касаллиги, кальций ва фтор элементи етишмаса тишларнинг «кариес» касаллиги келиб чиқади. Аксинча, кальцийнинг меъёрдан кўп бўлиши буйракда тош ҳосил бўлишига, фтор эса «флюроз» касаллигининг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Сув таъсирида организмда содир бўладиган жараёнларни тасаввур қилиш учун сувнинг тирик организмлар учун аҳамияти тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз. Ер юзида яшовчи ҳар қандай тирик мавжудот массасининг асосий қисмини сув ташкил қилади. Шунингдек, балоғат ёшига етган кишилар тана оғирлигининг ярмидан кўп қисмини сув ташкил қилади. Ёш улғайиб бориши билан инсон танасида ёғ тўпланиши тезлашиб, сув миқдори камая боради. Организмдаги сувнинг 70%и протоплазмалар тўқимасида, 7%и қон томирларида (қон плазмасини ҳосил қилади), 23%и тўқималарни ювиб туриш учун сарф бўлар экан. Овқат ҳазм қилиш жараёни организмнинг сув муҳитида кечадиган асосий функцияларидан биридир. Сув ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотини эритувчи зарур эритма ҳамдир. Сув билан биргаликда озуқа моддалар (оқсил, углеводлар, ёғлар, минерал тузлар) ошқозонга ва ичакка сўрилади ва қон таркибига ўтади. қон билан эса организм бўйлаб тенг тарқалади. Сувни организмдан чиқариб юборувчи муҳим йўл буйрак орқалидир. Буйрак орқали одам организмидан суткасига 1000 литр қон билан бирга сувнинг ярми ҳам ўтади. Бу ерда қон кераксиз моддалардан тозаланади. Бу моддаларни эса организмнинг турли аъзоларидан сув олиб келади. Одам организмида рўй берадиган мураккаб жараёнлардан сўнг сувнинг бир қисми сийдик орқали чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам олимлар томонидан сув ва ундаги кимёвий моддаларнинг инсон организмига таъсир масаласи қадимдан кўтарилиб келган. Чунки, сувнинг кимёвий таркиби турли касалликларни келиб чиқишида асосий ролни ўйнайди.
Ҳозирги кунда аксарият ишлаб чиқариш корхоналарида тоза сув кўп миқдорда ишлатилиб, яхши тозаланмасдан очиқ сув ҳавзаларига ташланиши оқибатида сув ҳавзаларидаги табиий сувнинг кимёвий таркиби ўзгариб кетмоқда. Бу ҳол аҳоли орасида турли хил касалликларнинг тарқалишига олиб келмоқда. Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар табиий сувлар таркибида сувнинг қаттиқлик кўрсаткичини белгиловчи кальций ва магний тузлари билан бирга яна 12 та элемент-бериллий, бор, кадимий, калий, натрий, натрий ва бошқа элементлар доим бирга учраши, улар ўртасида корреляцион боғлиқлик борлигини кўрсатади. қаттиқлик хусусиятига эга бўлган сувдан кўп истеъмол қилинганда организмда, аниқроғи, одамнинг ўт ва сийдик қопида, сийдик йўлида, шунингдек, буйрагида тошлар пайдо бўлади. Аҳоли ўртасида сув орқали бўладиган ва юқадиган касалликларнинг келиб чиқишида ичимлик сувлари таркибидаги азот гибридлар ва азот нитратлар индикатор ролини ўйнайди. Бу моддалар билан заҳарланган кишиларда қувватсизлик, рангсизлик каби аломатлар кузатилади. Одатда, нитратлар қонда метгемпоглабин ҳосил қилмаса-да, диспепсия, дисбактериоз касалликлари таъсирида азот нитратлар азот нитратларга айланади, нитратларнинг ичакларда сўрилиши қондаги метгемоглабин миқдорини ошириб юборади.
Кейинги йилларда гигиенистлар эътиборини жалб этаётган омил нитрозаминлар бўлиб, улар саноатда кенг қўлланилади. Улар сув ҳавзаларида ҳам, табиий ҳолда ҳам инсон организмида синтезлана олади. Улар суғориладиган ерларда сув ҳавзаларига қуйилади ва таркибида ушбу моддалар мавжуд бўлган сувлардан фойдаланиш натижасида инсон организмига ўтади.
Ҳозирги кунда аҳолини гигиена талабларига жавоб берадиган тоза ичимлик суви билан таъминлаш, инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий омилларида бўлиб қолмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, саув орқали тарқаладиган юқумли касалликлардан асраш ва сувнинг кимёвий таркибини ўзгаришидан келиб чиқадиган заҳарланишларни олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Сувнинг сифати ва табиий ҳолатининг бузилиши, улар таркибида юқумли касалликлар кўзғатувчи микроорганизмлар ва гижжа тухумларининг ҳамда турли кимёвий моддалар миқдорининг кўпайиб кетиши, албатта, инсон саломатлигига зиён етказади. Хавфли юқумли касалликлар ичбуруғ, гепатит, қорин тифи, паратиф, диаррея каби касалликларни келиб чиқишида сув асосий роль ўйнайди. Сув ҳавзаларида вабо вибриони, вабо, ичтерлама, ичбуруғ микробларининг кўпайиши аҳоли орасида айнан шу касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Кейинги пайтларда ичак касалликлари, сариқ, полимелит ва бошқа касалликларнинг тарқалишида сув таркибидаги вирусларнинг роли катта эканлиги аниқланган. Чунки улар сув муҳитада узоқ муддат яшашлари мумкин.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish