Материклар
|
Дарёларнинг умумий оқимлари
|
Аҳоли млн. киши ҳисобида
|
Йиллик аҳоли жон бошига тўғри келадиган оқим, минг м3 ҳис.
|
Европа
|
2850
|
645
|
4,4
|
Осиё
|
14810
|
2400
|
6,2
|
Африка
|
5390
|
419
|
13,1
|
Шимолий Америка
|
8200
|
330
|
29,8
|
Жанубий Америка
|
13400
|
260
|
51,5
|
Австралия
|
350
|
13
|
26,9
|
Антаркти
|
доимий ок. йўқ
|
аҳоли яшамайди
|
-
|
Ер шари бўйича
|
45000
|
4058
|
11,0
|
Жадвалдаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, дунё аҳолиси 72 %и яшайдиган Евросиё умумий дарё сувининг 31%га яқини оқади. Агар Европада жон бошига 4,4 минг м3. Осиё 6,24 минг м3. Африкада 13,1 минг м3 оким тўғри келса, Жанубий Америка 51,5 минг м3 оқим тўғри келади. Ер курраси бўйича эса ҳар бир кишига йилига ўртача 11 минг м3 дарё суви тўғри келади.
Ер куррасининг экваториял қисмида, шимолий ярим шарнинг ўртача ва суптропик минтақаларида сув ресурслари кўп. Жанубий Америка ва жанубий Африка бир кишига йилига 25-51,5 минг м3 оқим тўғри келса, бу кўрсаткич шимолий ярим шарнинг супторопик ва ўртача минтақаларида 25 минг м3 дан ортиқдир.
Сув манбаларининг ифлосланиши сабаблари ва уларнинг салбий оқибатлари. Сув ва сув ресурсларининг ифлосланиши дейилганда биринчи навбатда инсоннинг салбий фаолиятини кўз олдимизга келтиришимиз лозим.
Сув ҳавзаларининг антропоген, ифлосланиш манбаларидан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин. Буларга саноат ва маиший хўжалик корхоналарида, даволаш - соғломлаштириш ва бошқа ташкилотлардан чиқадиган ифлос оқава сувлар, ювувчи моддалар, руда, шахта, нефт, конларида ювилиш натижасида ифлос сувлар, автомобил ва темир юл транспортидан сувлар, ёғоч тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва ташишда ҳосил бўладиган чиқиндилар, чорвачилик фермалари ва мажмуиларидан оқиб чиқадиган ифлос сувлар, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш вужудга келган оқава ташландиқ ва зовур сувлар, заҳарли кимёвий моддалар ишлатилган далалардан оқиб чиқадиган сувлар, шаҳар ва қишлоқ, ишчилар шаҳарчалари худудидан оқиб чиқадиган сув манбаларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ана шундай ифлосланишлар натижасида барча тирик организмлар, жумладан инсон истеьмол қиладиган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари, ҳайвон ва ҳайвон маҳсулотлари таркиби заҳарли моддалар ўтиб, кишилар зарар кўриши шубҳасиз бир холдир.
Дунёда аҳолининг тез ўсиши ва урбанизация жараёни, саноатнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалик экинлари Бмайдонининг, асосий суғориладиган ерларнинг кенгайиши чучук сувга бўлган талаб янада кучайтиради, оқибатда ифлос чиқинди сувлар миқдори ортиб, ички сув ҳавзалари тобора ифлосланиб бораверади. Натижада чучук сув ресурсларининг сифатини ёмонлашишида ташқари сувнинг табиатда айланиб юриши жараёнига ҳам салбий таьсир этади. Шу сабабли зудлик билан сув ресурсларидан фойдаланишнинг янгидан-янги ёълларини излаб топиши, сув ресурсларининг сифатини текшириш юзасидан қаттиқ назорат ўрнатиш, сув ресурсларининг ифлосланиши муҳофаза қилишга алоҳида эьтибор бериш зарур.
Ички сув ресурсларининг ифлосланиши ва бузилиши деганда биз сувда ҳар хил органик, ноорганик, механик, бактерологик ва бошқа моддалар тўпланиб қолиб, унинг физик хоссалари (ранг, тиниқлиги, хиди ва мазаси) ва кимёвий таркибининг (реакцияси ўзгаради, органик ва Мминерал қўшимчалари миқдори ортиб, заҳарли бирикмалар пайдо бўлиши ва бошқалар) ўзгаришини, сувнинг устида ҳар хил моддалар сузиб, тагига чўкаверишини, сувнинг таркибида кислороднинг камайиб хар хил бактериялар турининг кўпайиб, юқумли касалликларни тарқатувчи бактерияларнинг пайдо бўлишини тушунамиз. Саноат ва маиший коммунал хўжалик корхоналардан ҳамда даволаш соғломлаштириш, ҳаммомлардан, хусусий уйлардан чиққан ифлос сувлар ички сув ҳавзаларининг ифлосланишига олиб келмокда. Бу ўз навбатида кишилар саломатлигига салбий таьсир этади. Бу ифлосланган сувлар таркибида меда ичак касалликлари, вабо эпидемияси, тиф, столбняк, сибир яраси, поилимилит, гепотит эффекцияси ва бошқа касалликлар тарқатувчи бактериялар сақланиб қолди ҳамда сув орқали кишилар организмига ўтади. Сувнинг ифлосланиши бу манбалар орқали энг муҳим ўринни саноат ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ва маиший-коммунал хўжаликдан оқава сувлар эгаллайди. Чунки саноат чиқинди сувлар таркибида юқорида таькидлаганимиздек нафақат инсон ҳаёти учун хавфли бўлган балки бутун тирик организмлар учун хавфли бўлган ҳар хил кислоталар, феноллар, водород сулфати, аммияк, мис, рух, симоб, сианид, мишяк, хром ва бошқа заҳарли моддалар, ёғ нефт маҳсулотлари ҳар хил биоген моддалар мавжуд бўлиб, улар саноат корхоналарида ишлатиладиган оқава сувлар билан бирга дарё, қўл ва сув омборларига бориб қўшилади. Булардан ташқари вақтларда аҳоли ва саноатнинг баьзи сохаларида совун ўрнига асосан ювувчи синтетик моддалр ишлатилмокда. Бу моддалар биологик парчаланмайди, балки узоқ вақт ўз хусусиятларини ўзгартирмасдан кўпинча сақланиб туради, кимёвий таркиби базан бир йилгача ўзгармайди натижада сув таркибида бу моддалардан ташқари оз миқдорда бўлсада сувнинг мазаси (таьми) хиди бузилади, сув устида сузиб юрувчи кўпик ҳосил бўлади. Бундай сувлардан дарё ва кўл сувларининг ифлосланиши натижада сувдаги органик ҳаётга ўзининг салбий таьсирини кўрсатмай қолмайди. Балиқлар ва сув ўтларини заҳарлайди, қишлоқ хўжалик экинларнинг меьёрий ўсишига ва ҳосилни сифатига ҳам таьсир этади. Бундан ташқари ички сув ҳавзалари ҳар хил қазилма (руда ва рудасиз) бойликларни қазиб олиш жараёнида ишлатилган ёки ўзи сизиб чиққан сув билан ҳам ифлосланади. Чунки қазиб олинган руданинг майда заррачалари, чанглари ўша сувлар билан аралашиб кетади.
Нефтни қазиб олиш, ташиш ва уни қайта ишлаш жараёни маьлум миқдорда нефт сув ҳафзаларига қўшилади ва жуда кўп миқдордаги сув юзасига ёйилиб кетиб ифлослайди. Бу ўз-ўзидан инсоният ҳаётига, жами тирик организмларга, асосан сув ҳайвонот дунёсига катта салбий таьсир кўрсатди.
Ички сув ҳавзаларини фенол, мис, рух, қўрғошин никел, ҳар-хил тузлар ва бошқа зарарли моддалар билан ифлосланишда ион-кимё, газ, металлургия заводларида чиққан оқава сувлар асосий вазифани ўтайди.
Дарё сувлари ёғоч тайёрлаш, уни ташиш ва қайта ишлаш жараёнида ҳам ифлосланади. Айниқса, ёғочларни дарёларда, бир-бирига боғламай оқиши жараёнида ифлосланади. Чунки бунда ёғочлар баьзи ерларга тақалиб, чўкиб қолади, улар аста-секин чирийди, натижада сувнинг таьми ва хиди бузилади, оқибатда тирик организмнинг яшашига хавф солади.
Қишлоқ хўжалигида ишлатилган минерал ўғитлар ва ҳозирги химикатларнинг тупроқда тўпланиб қолган бир қисми ёғин ва зовур сувлари дарё ва кўлларга тушиб, улар таркибида ҳар хил минерал моддаларни кўп тўпланиши туфайли эвтрофинация (ифлословчи моддаланинг тўхтовсиз келиб, сув ҳавзаларида тўпланиб, уларда қайтариб бўлмайдиган жараёнлар вужудга келиб, кўл ёки дарё сувининг гидрокимёвий, гидробиологик режимининг ўзгаришидир) ҳодисаси вужудга келмокда. Натижада, сув ҳавзаларида азот ва фосфор каби озуқа моддаларга бой бирикмаларнинг тўпланишидан сувўтлари ва фитоплаитон жуда тез ривожланади, яьни сув ўтлари ҳавзалари қўллайди. Сувда биомассанинг кўпайиши туфайли кислород (бактериялар, органик қолдиқларни парчалашга сарфлайди) кўплаб сарфланади. Оқибатда балиқ ва бошқа сув ҳайвонларининг яшаши учун шароит тобора ёмонлашиб боради.
Ҳозирги вақтда сув ресурсларини ифлосланишдан сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш тадбирлари. Сувнинг саноат ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжалигида ва умуман халқ хўжалигининг барча тармоқларида ниҳоятда зарур ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини таькидлаш билан бирга, сув ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш зарурлигини баён этмоқчимиз.
Дунёда аҳолининг тез ўсиши ва урбанизация жараёни саноатнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалик экин майдонининг, асосан суғориладиган ерларнинг кенгайиши чучук сувга бўлган талабни янада кучайтиради, оқибатда ифлос чиқинди сувлар миқдори ортиб, ички сув ҳавзалари тобора ифлосланиб бораверади. Натижада чучук сув ресурсларининг сифатини ёмонлаштиришдан ташқари сувнинг табиатда айланиб юриши жараёнига ҳам салбий таьсир этади. Шу сабабли зудлик билан сув ресурсларидан фойдаланишнинг янгидан-янги йўллари излаб топиш, сув ресурсларининг сифатини текшириш юзасидан қаттиқ назорат ўрнатиш, сув ресурсларининг ифлосланиши муҳофаза қилишга алоҳида эьтибор бериш зарур.
Сув ресурсларини ифлосланишдан сақлашда ва уни қайта тиклашдан қуйидаги тадбир-чораларни амалга ошириш керак:
дунёдаги барча мамлакатлар чучук сувнинг сифат меьёрини, яьни сувларда зарарли моддаларнинг меьёрдаги максимум концентрациясини ишлаб чиқаришлари ва жорий этилишига қатьий риоя қилиниши зарур;
сув ресурсларининг сифатини пасайиб кетишидан сақлаш учун саноат корхоналарида илғор технологияни қўллаб, ифлос оқова сувлар миқдорини камайтиришга эришиш керак. Бунинг учун саноат корхоналарида сувдан фойдаланишнинг юерк (айланма) сиклли тизимига ўтиш зарур;
сув ресурсларини сақлаш ва қайта тиклашнинг яна бир чора-тадбирлари бу бир неча бир-бирига яқин корхоналарнинг сувидан кооперативлаштирган ҳолда фойдаланишга ўтишдир. Яьни, бир корхона ишлаётган сувни қувур орқали тозалаб, совутиб, иккинчисига, сўнгра учинчисига ўтказиш мумкин. Сувдан берк усулда кооперативлашган ҳолда фойдаланиш бир оз қимматга, лекин чучук сув кўплаб иқтисод қилинади ҳамда корхоналардан ифлос сув чиқишига чек қўйилади;
ифлос чиқинди сувлар миқдорини бир корхона қошида чиқинди тозаловчи иншоотларини кўриш ва тозалаш Мусулларини такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бу сохада Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг эьтибор тобора кучайди. Лекин сувни кўп ифлословчи кимё, нефт-кимёси, микробиология, рангдор металлургия каби саноат корхоналар қошидаги тозаловчи иншоотларнинг ифлос чиқинди сувдаги моддаларни зарарсизлантириш самараси тўлиқ ҳал этилган йўқ;
сув ресурсларини тоза сақлашда саноат корхоналарида совутиш ишларини сув ёрдамида эмас, балки ҳаво ёрдамида амалга ошириш усулларини қўллаш зарур. Бу чора-тадбирлар ривожланган давлатларда амалга оширилмоқда (масалан АКШа, Японияда, Германияда) ва яхши натижа бермоқда. Ҳаво ёрдамида совутиш 60-70% чучук сувни тежайди.
Ташландиқ ифлос сув миқдорини кескин камайтиради;
сув истеьмол қилишнинг илмий асосланган меьёрларини ишлаб чиқиш орқали чиқинди ифлос сувлар миқдорини қисқартириш. Чунки ҳозирда маьлум бир миқдордаги саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш учун жуда кўп сув истеьмол қилинмокда;
сув ресурсларини тоза сақлашда айрим ишлаб чиқариш корхоналарида "қуруқ" технологияни қўллаб, чучук сув ишлатмаслик жуда катта аҳамиятга эга. Буни ривожланган мамлакатлар АКШ, Англия, Франция ва Япония ўзларининг айрим корхоналарида қўллашга ўтиш орқали сув бутунлай ишлатилмай қолди;
сув ресурсларини тоза сақлаб сифатини яхшилаш ва иқтисод қилиш максадида келажакда ҳар бир корхона еҳтиёжи учун олинаётган чучук суви учун эмас, балки дарё, канал, сув омборларига чиқариб ташланаётган ифлос оқава сувнинг миқдорига қараб ҳақ тўлашни жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди;
сув ресурсларини тоза сақлаб, уларни муҳофаза қилишда чиқинди ифлос сувдан суғоришда фойдаланишга ўтиш муҳим аҳамиятга эга. Шаҳар чиқинди оқова сувларидан суғориш фойдаланиш жуда катта фойда келтиришдан ташқари ифлос чиқинди сувларни дарё, кўл, канал ва сув омборларга ташлашга бутунлай чек қўйди; қимматга тушувчи сув тозаловчи иншоотлар қурилмокда;
сув ресурсларини ифлосланишидан сақлашда, уни сифатли бўлишида саноати ривожланган катта шаҳарларда иккита водопровод тизимига ўтиш керак. Бунда биринчи қувурдан юқори сифатли ичимлик сув, иккинчисидан эса саноат, коммунал учун ишлатиладиган сув келиши керак;
сув ресурсларини тоза сақлашда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ишлатилган ўғитлар билан ифлосланишини камайтириш керак;
дарё сувларини ифлосланишидан сақлашда зовур-дренаж сувларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки экин майдонларидаги тузлар, экинга солинган химикатларнинг бир қисми зовур-дренаж сувларига тушади;
сув ҳавзаларини тоза сақлаш учун чорвачилик комплекслари ва фермаларни шундай жойлаштириш керакки, биринчидан унинг чиқинди сувларидан фойдаланадиган қишлоқ хўжалик экин майдонларига яқин булсин, иккинчидан чорвачилик комплекслари ва фермалар табиий сув манбаларидан узокрок бўлиб, унинг ифлос чиқиндилари ёмгир сувлари ювилиб сой, арик, дарё ва каналларга тушмаслиги керак.
Сув ресурсларини тоза сақлашда саноат, маиший-коммунал хўжаликлардан чиққан ўта ифлос сувларни ер Мостида сақлаш усули катта аҳамиятга эга. Бундан ифлос оқова сувлар ер ости сув қатламига алоқаси бўлмаган жинслар орасига юборилади;
сув ресурсларини тоза сақлаш ва унинг сифатини яхшилашга қаратилган яна бир чора-тадбир бу ёғоч оқизишда дарёларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, жумладан, ёғоч оқизиш қонун-қоидаларига амал қилиш, дарёларда ёғочларни якка-якка оқизмаслик, дарёларда ёғочларни чўкиб қолишига йўлқўймаслик ва дарёларни ёғочлардан тозалаб туришдир;
сув ресурсларини ифлосланишдан сақлашда ва қайта тиклашда гидрологик-географик чора-тадбирлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Гидрологик-географик чора-тадбирлар дарёлар сув режимини бошқариш, ер ости сув омборларини ташкил этиш, ўсимликлар қопламини, яьни ўрмонлар майдонини кенгайтириш кабилар киради;
ниҳоят чучук сувни тоза сақлаш ва уни иқтисод қилиб қолишда шаҳар, ишчи посёлкалари ва қишлоқлардаги водопровод кранларини очиб, чучук тоза сувни бекорга оқизишга чек қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЙЁРЛАШ.
Ичимлик сувини тайёрлашда механик, физик, кимёвий ва физик-кимёвий усуллар: тиндириш, юмшатиш, ион алмашиниш, кремнийсизлантириш ва газсизлантириш (дегазация) усуллари қўлланилади. Ичимлик сувини тайёрлашда эса, булардан ташқари, дезинфикация қилинади. 5.1 – расмда келтирилган схемада сувни тайёрлашдаги асосий усуллар кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |