Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги якубов Кутфидин Аслиевич, Мирзаев Абдиалим Боймуродович,Бўриев



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/103
Sana24.04.2022
Hajmi3,93 Mb.
#578223
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103
Bog'liq
suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari ishini tashkil etish va ulardan fojdalanish

 
 
 
2.4-жадвал 
Ер ости сувини ифлосланишини гигиеник баҳолаш мезонлари
 
№ 
Кўрсатгичлар 
Сувнинг ифлосланиш даражаси 
рухсат 
этилга
н 
муътадил 
кучли 
ўта 
кучли 
1. 
Органолептик кўрсатгичлар бўйича 
РЭЧУдан ошиш даражаси 
<>
1,1-2,0 
2,1-4,0 
>4,0 
2. 
Санитар-токсикологик 
кўрсатгичлар 
бўйича РЭЧУдан ошиш даражаси 
<>
1,1-2,0 
2,1-3,0 
>3,0 
3. 
Сувни маъданлашуви(қуруқ қолдиқ), 
мг/л 
<>
1501-2000 
2001- 
>3000 
3000 
4. 
Сулфатлар улуши, мг/л 
<>
501-600 
601-700 
>700 
5. 
Хлоридлар улуши, мг/л 
<>
351-400 
401-500 
>500 
6. 
Умумий қаттиқлик, мг-экв/л 
<>
10,1-11,0 
111-12,0 
>12,1 
7. 
Сувнинг рангланиши, градус 
<>
10,1-15,0 
15,1-20,0 
>20,0 
8. 
Перманганат оксидланиши, мгО/л 
<>
2,1-5,0 
5,1-10,0 
>10,0 
9. 
Темир улуши, мг/л 
<>
0,4-3,0 
3,1-5,0 
>5,0
10. Марганец улуши,мг/л 
<>
0,2-0,5 
0,6-1,0 
>1,0 
11. Олтингўгуртводород,мг/л 

0,1-0,2 
0,3-1,0 
>1,0 
12. Фтор улуши,мг/л 
<>
0,8-1,0 
1,1-3,0 
>3,0 
13. Коли-индекс 
<>
3,1-100
51,0 -100 
>100
2.2. Очиқ манбалардан сувни қабул қилиш иншоотлари 
Сувни қабул қилиш иншоотлари манбадан сувни олиш, уни дастлаб 
тозалаш ва асосий тозалаш иншоотларига узатиш учун хизмат қилувчи 
муҳандислик иншоотлар ва қурилмаларни ўз ичига олади. Иншоотлардан 
фойдаланишнинг асосий вазифаларига уларни тўхтовсиз ва ишончли ишини 
таъминлаш, манба ҳолати ва иншоотлар ишини мунтазам равишда назорат 


62 
қилиб бориш, кўрикларни ўтказиш, таъмирлашни ташкиллаштириш, ўз вақтида 
аварияларни бартараф қилиш ишлари киради. 
Иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида уларнинг барча 
геометрик ўлчамлари ва сатҳ белгиларини лойиҳа-смета хужжатларига мос 
келиши, сув қабул камераси девори ва тубининг герметик зичлиги, чўкмаларни 
тозалаш, ҳавза ва қабул камерасида сув сатҳини ўлчаш учун жихозларнинг 
мавжудлиги, зулфин ва бошқа арматураларнинг ишлаши, юк кўтариш 
механизмлари ҳамда ўзиоқар қувурлар, панжара ва тўрлар ҳолатларининг 
текшируви ўтказилади.
Иншоотларни ишга қабул қилиш ва созлаш даврида ҳар бир тугун ва 
ускуна(насослар, зулфин ва тўр юритгичлари, юк кўтариш механизмлари) 
ишлатиб кўрилади ва уларни ростлаш ишлари бажарилади. Иншоотларни 
тайёрлов ишлари тугатилгандан кейин синов ишлари бажарилади. Бу 
синовларда механизм, панжара ва тўрларни тўғри ишлаши, ўзиоқар қувурларда 
ҳақиқий гидравлик қаршиликлар ва тезликлар, чўкмаларни ювиш тизимининг 
самарадорлиги аниқланади. Иншоотларни ишга тушириш ва уларни созлаш 
ишлари барча навбатчи ходимлар иштирогида амалга оширилади. Бу даврда 
лавозим ва фойдаланиш йўриқномалари, тармоқларнинг ҳақиқий технологик 
тасвирлари тузилади. 
Ишчи ходимлар сони иншоотнинг қуввати, манба тури ва бошқа 
омилларга боғлиқ ҳолда тайинланади. Сув манбаси, қабул қилиш иншооти, 
насос станцияси мажмуасига навбатчи ходимлар: назоратчи, машинист ва 
операторлардан иборат. Руйхат бўйича ишчи ходимлар таркиби амалдаги 
меьёрий хужжатлардан олинади. Автоматлаштирилган насос станцияси учун 
уларнинг таркибига чилангар-таьмирловчи ходим ҳам киритилади. Қувур ва 
каналлар анча узунликка эга бўлганда ҳамда сув омбори ва сув ташлаш 
иншооти мавжуд пайтларда бу иншоотларни ишлатиш учун кузатувчи ходим 
штатга қўшилади. Панжара ва айланувчи тўрларга оператор хизмат кўрсатади. 
Кичик иншоотларда бу вазифани насос станцияси машинисти бажаради.


63 
Сув манбаси ва қабул қилиш иншоотларини фойдаланишда навбатчи 
холдимлар томонидан бажариладиган ишлар қуйидагилардан иборат: 

манба, тўғон ва қирғоқлар ҳолати, ҳавзада чўкма ҳосил бўлиши ва 
уларнинг ҳаракати, сувнинг ҳарорати, музликларнинг ҳаракатини 
кузатиш ишлари; 

сув қабул қилиш каллаги, ўзиоқар қувурлар, панжара, тўрлар ишини 
бошқариш ва назорат қилиш; 

ўзиоқар қувур, қабул камерасини чўкмалардан, панжара ва тўрларни 
ушлаб қолинган ифлосликлардан ўз вақтида тозалаб туриш; 

қувур ва каналда беркитиш ва ростлаш арматуралари, юк кўтариш 
механизмларига техник хизмат кўрсатиш; 

барча иншоот ва қурилмалар ишларини журналларда қайд қилиб бориш; 

қурилмаларни таъмирлаш ишларида иштирок этиш. 
Сув ҳавзасининг тузилишига боғлиқ ҳолда қирғоқда ва ўзанда жойлашган 
сув қабул қилиш иншоотлари ишлатилади. Бу иншоотлар насос станциялари 
билан бирлаштирилган ёки алоҳида жойлашган бўлиши мумкин. 
 
Қирғоқда жойлашгансувқабулқилишиншооти. 
Дарё қирғоқларининг 
кескин тузилиши ва йилнинг барча мавсумларида ҳавзада етарли чуқурлик 
бўлган пайтларида қирғоқда жойлашган сув қабул қилиш иншооти 
ишлатилади. Қирғоқ сув қабул қилиш иншоотининг қирқими 2.1-расмда 
кўрсатилган. Манбадан сув қирғоқдаги темирбетон (1)қудуқнинг, сув қабул 
қилиш бўлимига (12) металл панжаралар (2) билан жиҳозланган деразалар 
орқали келиб тушади. У ердан сув тўрлар(4)орқали сизилиб, сўриш 
бўлимига(13) ўтади ва у ердан насос станциясининг (7) сўриш қувури (8) 
ёрдамида кейинги босқичга узатилади.
 


64 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish