Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Янги туғилганларда камқонлик синдроми, постгеморрагик



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Янги туғилганларда камқонлик синдроми, постгеморрагик 
камқонликлар. 
Камқонлик – қоннинг битта бирлик ҳажмига нисбатан Эр ва/ѐки Нb 
миқдорининг пасайиши. Ҳаѐтнинг 1-2 ҳафтасидаги янги туғилган 
чақалоқларда камқонлик мезони (капилляр қонда) бўлиб Hb даражаси 140 г/л 


150 
дан паст, Эр лар – 3,0 * 10
12
/л дан кам, Ht – 0,38 дан камлиги ҳисобланади. 3-
ҳафтада – Hb 120 г/л дан кам; Эр лар – 4,0 • 1012/л дан кам, Ht – 0,30 дан кам. 
Янги туғилган чақалоқлардаги камқонлик қон кетиш (постгеморрагик), 
Эр нинг кўпайиши (гемолитик), Эр лар ва/ѐки Hb ишлаб чиқаришнинг 
бузилиши (гипо– ва апластик ҳамда етишмовчилик) натижаси бўлиши 
мумкин. 
Таснифи. 
Постгеморрагик камқонлик қуйидагича таснифланади. 
Х қайта кўриб чиқилган КХТга кўра қуйидагилар мавжуд: 
P61.3. Ҳомиладаги қон йўқотилиши туфайли туғма камқонлик. 
Клиник таснифга кўра постгеморрагик камқонликларнинг қуйидаги 
турлари ажратилади: 
– пайдо бўлиш вақтига кўра: 

антенатал; 

интранатал; 

туғруқдан кейинги; 
– кечиши бўйича: 

ўткир; 

сурункали. 
Ташхис қўйишда камқонлик 
Этиологияси
ва кечиши ҳисобга олинади. 
Ташхис намунаси: 
фетофетал трансфузия оқибатидаши ўткир постгеморрагик камқонлик. 
Этиологияси.
Антенатал ва интранатал қон йўқотилишининг сабабларига 
трансфузиянинг қуйидаги турлари тааллуқли: 
– фетал: 1) фето-она: ўз-ўзидан; амниоцентез туфайли; акушерлик 
ҳолатларида (ҳомилани бошига ѐки оѐғи томонга ташқи айлантириш); 2) 
фето-фетал 
(йўлдошда 
қон 
томир 
анастомозлари 
мавжудлигида 
монозиготали эгизакларда); 3) фето-йўлдош (йўлдошга қон кеилиши етарли 


151 
бўлганда йўлдошдан ҳомилага қон келишининг камайиши туфайли); 4) 
йўлдошли: йўлдошнинг олдинда келганида ѐки эрта кўчишида; йўлдош 
гемангиомасида; оператив шикастланишларда (кесар кесишда йўлдошни 
кесиш); йўлдошнинг кўп бўлакчали тузилишида; хориоангиома натижасида; 
– киндикли: калта ѐки нормал киндик йиртилганида; киндик гемангиомаси 
туфайли; киндикнинг аберрант томирларида. 
Неонатал қон йўқотиш сабаблари: 
– шикаст етказувчи акушерлик аралашувлар (кефалогематома ва апоневроз 
ости гематомаси, қисқичлар қўйилгандан кейин ҳосил бўлган чуқур 
шилинган жойдан қон кетишлар, жигар ва талоқнинг ѐрилиши); 
– кесар кесиш операцияси йўли билан олинганда ҳомиланинг она устидан 
юқорида ва узоқ вақт қолиб кетган ҳолатларида; 
– киндик қолдиғидан қон кетиши (кучсиз қўйилган лигатура, Роговин 
скобалари билан киндик томирларининг тешилиши); 
– калла ичи қон кетишлари; 
– текшириш учун такрорий равишда қон олиш; 
– келиб чиқиш сабабидан қатъий назар геморрагик синдром. 
Сурункали постгеморрагик камқонлик сабаблари: 
– фето-ҳомила трансфузиялари; 
– туғруқдан кейинги геморрагиялар (айниқса, такрорланувчи ошқозон-ичак 
қон кетишлари); 
– текшириш учун такрорий қон олиш. Ўта оғир аҳволдаги болада КАҲ, 
биокимѐвий параметрлар лаборатор мониторингида кунлик олинадиган қон 
ҳажми АЮҚҲнинг 2-8% ни ташкил қилиши мумкин (5% қон йўқотиш 
камқонлик синдромининг ривожланишига олиб келади). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish