Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-БОБ. ҚОН ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

7-БОБ. ҚОН ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ. 
Қон тизими ўз ичига қон яратиш ва қонни парчалаш аъзолари (қизил 
суяк илиги, жигар, талоқ, лимфа тугунлари)ни, периферик қон 
ҳужайраларини, шунингдек тартибга солувчи омиллар (нейрогуморал ва 
физик-кимѐвий омиллар)ни олади. Янги туғилган чақалоқда айланиб юрувчи 
қон ҳажми (АЮҚҲ) 80 (85) – 90 мл/кг ни ташкил қилади. 
Эмбрионал қон яратилиши бир неча босқичлардан ўтади. Қон яратувчи 
оролчалар деб аталадиган унинг биринчи ўчоқлари қорин ичи 
ривожланишининг 3-4-ҳафталарида сариқлик қопчасида пайдо бўлади. 
Эмбриогенезнинг 5-ҳафтасидан бошлаб жигарда қон яратилиши бошланади, 
у гестациянинг 3-ойигача жадал ривожланиб боради, кейин аста-секин 
тўхтайди. Талоқдаги қон яратилиши қорин ичи ривожланишининг 12-
ҳафтаси охирида бошланади ва онтогенезнинг 5-ойига келиб максимал 
даражага етади. Ушбу ѐш даврида (4-5 ой) дастлаб суяк илигида, кейин эса 
лимфа тугунларида гематопоэтик ўчоқлар пайдо бўлади. Гестациянинг 9-10-
ҳафтасидан бошлаб тимусда ҳам гемаопоэз бошланади. Туғилгандан кейин 
соғлом болада гемапоэз суяк илигида (эритропоэз, грануло– ва 
мегакариоцитопоэз), талоқда, лимфа тугунларида ва бошқа лимфоид 
тузилмаларда (лимфопоэз) содир бўлади. Аммо патологик шароитларда 
эмбрионал гемапоэзга (жигар, талоқ, буйракларда) қайтиш осон кечади. 
Янги туғилган чақалоқларда гемопоэз хусусиятлари. 
Ҳаѐтнинг биринчи соатлари ва кунларида гемоглобин (Hb), эритроцит 
(Эр), гематокрит (Ht) миқдори 10-20% га ошади. Янги туғилган чақалоқнинг 
Эр га хос: физиологик макроцитоз (МCВ 106-110 фл), гемоглобин тутувчи Эр 
нинг (70%), умри қисқарган Эр нинг (вақтида туғилган чақалоқларда 70-80 
кун, чала туғилганларда – 35-40 кун) юқори даражаси, осмотик турғунлик 
пасайиши, мембрананинг деформацияга мойиллиги ва калий ионлари учун 
ўтказувчанлиги ошиши. Бу ҳолатнинг сабаблари: йўлдошли трансфузия 


149 
(юқорида берилган кўрсаткичларнинг ўсиши унинг ҳажмига тўғридан-тўғри 
пропорционал), суюқ қисмнинг интерстицийга ўтиши туфайли қоннинг 
бироз қуюқлашиши, эритропоэзнинг фаоллашиши. 
Ҳаѐтнинг кейинги кунларида ҚУТда Нb, Эр, гемоглобин кўрсаткичлари 
камаяди. 
Неонатал давр динамикасида Эр ҳажмида ўзгаришлар содир бўлади: 
микроцитлар миқдори ортади, ва макроцитларники камаяди. 
Ҳаѐтнинг 3-4-кунида, қон яратиш қатламларининг алмашиниши деб 
аталадиган гемапоэзнинг мослашиш ўзгаришлари чўққиси кузатилади. 
Туғилишгача ҳомила томонидан бошидан кечирадиган қорин ичи 
гипоксияси эритропоэзни рағбатлантиради, бу унинг туғруқдан кейинги 
босилишига ва чақалоқ тўқималарининг эритропоэтинга нисбатан 
сезувчанлиги пасайишига олиб келади. Демак, сурункали гипоксиясини 
бошдан кечирган болада туғилишдан кейинги полицитемиядан сўнг 
камқонлик ривожланиши мумкин. 
Киндик қонида томир ҳужайралари сони катталарга қараганда 50 
баравар кўп. 
Янги туғилган чақалоқларда салбий омиллар таъсир қилганда 
экстрамедулляр гемапоэз тезда тикланади. 
Янги туғилган чақалоқлардаги оғир инфекцияларда қонга «бласт» 
элементлари 
кириб 
келиши 
билан 
гематопоетик 
ҳужайраларнинг 
дифференцировкаси кескин бузилиши мумкин. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish