Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ташхислаш
Талваса синдроми пайдо бўлганда талвасалар сабабларини аниқлаш 
учун барча кучларни сарфлаш жуда муҳимдир. 
Сўров қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
– перинатал ва оилавий анамнезни пухта баҳолаш; 
– эҳтиѐткорлик билан фиизкал кўрикдан ўтказиш, шу жумладан бош 
айланасини ўлчаш ва асосий рефлексларни ўрганиш; 


144 
– қон зардобида глюкоза, натрий, калцсий, магний бикарбонат, қолдиқ азот, 
креатинин, билирубин ва аммиак таркибини аниқлаш; 
– артериал қоннинг газ таркибини аниқлаш; 
– ликворда оқсил, қанд, эритроцитлар, лейкоцитларни текшириш ва 
ликворни экиш учун люмбал пункция; 
– аминокислоталар ва органик кислоталарга нисабатан сийдик/зардобни 
скрининглаш; 
– она ва болада қорин ичи инфекциялари қўзғатувчиларига нисбатан 
антитаначалар тирини аниқлаш; 
– КТ, УТТ, МРТ; 
– ЭЭГ; қоннинг клиник таҳлили. 
Даволаш. 
Даволаш талвасаларни тезда бартараф этишга қаратилган бўлиши 
керак. 
Этиотроп даволаш талвасалар пайдо бўлишига олиб келадиган асосий 
сабабни (агар иложи бўлса) бартараф этишга қаратилган. У қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
– метаболик жараѐнларни тузатиш ва биринчи навбатда: 

гипогликемияни (нормогликемия 2,6–5,5 мкмоль/л) – 18-бобга қаранг; 

гипокалциемияни (умумий калций миқдорининг 1,75 мкмоль/л дан 
кам, қонда ионланган миқдорининг 0,85 мкмоль/л дан кам) – калций 
глюконатнинг 10% ли эритмаси вена ичига 1–2 мл/кг; гипомагниемия 
(0,6 мкмоль/л дан кам) – 25% ли магний сулфат эритмаси – вена ичига 
0,2– 0,4 мл/кг; 
– пиридоксин алмашинуви бузилишларини – пиридоксин гидрохлориди (В6 
витамини) – вена ичига ѐки мушак орасига 50–100 мг; 
– метаболик ацидозни – 4% ли натрий бикарбонат эритмаси – 1– 2 мл/кг ѐки 
КАҲ кўрсаткичлари мавжуд бўлганда, қуйидаги формула бўйича 
ҳисобланади: 


145 
беморнинг ВЕ даражаси * 0,5 * тана вазни (кг) = мл. 
– агар натрий миқдори кўтарилган бўлса, унда КАҲ кўрсаткичларини 
эҳтиѐткорлик билан тузатиш керак ва тузатиш учун трисамин ишлатилиши 
лозим; 
– диализ, қонни алмаштириш мақсадида қуйиш, плазмафарез ѐрдамида 
токсинларни чифариб ташлаш; антибиотикотерапия (кўрсатмаларга биноан); 
– орқа мия пункцияси (ташхисий ва терапевтик мақсадларда). 
Юқорида келтирилган барча тадқиқотларни бажариш ва натижаларни 
олишдан олдин МНТнинг талваса фаоллигини босадиган дорилар 
буюрилади. 
Седуксен (сибазон, диазепам, реланиум) – 0,5% ли эритмаси 0,2–0,3 
мг/кг (0,04–0,06 мл/кг) ҳисобидан вена ичига, мушак орасига инъекциясида – 
0,5–1,0 мг/кг (0,08–0,1 мл/кг). Аксарият ҳолларда талвасага қарши таъсир 
инфузия тугаганидан кейин дарҳол пайдо бўлади ва тахминан 1 соат давом 
этади. Агар самара бўлмаса, инъекцияни 30 дақиқадан сўнг такрорлаш 
мумкин. Седуксеннинг оргнаизмдан ярим чиқарилиш даври 30 дақиқани 
ташкил қилади. 
Фенобарбитал – чақалоқлар организмидан ярим чиқарилиш вақти 120–
150 соат ва ундан кўпроқни ташкил қилувчи барбитуратдир. Талвасага қарши 
самараси 120 соатгача сақланади, шунинг учун, агар талвасаларни келтириб 
чиқарган омил таъсири бартараф этилса, битта инъекция кифоя қилади. 
Талвасаларда фенобарбитал юклама дозада (тўйинганлик дозаси) 1-куни вена 
ичига 10–25 мг/кг юбориш ва кейинчалик юклама дозасидан 12 соатдан 
кейинги кунларда 3–4 мг/кг/кун (бир марталик) дозага ўтказиш тавсия 
этилади. Бизнинг республикамизда препаратнинг вена ичи шакли йўқлигини 
ҳисобга олиб, седуксен юборилгандан кейин ҳам хуружлар давом этганда 
фенобарбитал бензодиазепинлар билан биргаликда перорал буюрилади. 
Фенобарбитал оғиз орқали тайинланганда 1-куни бола препаратнинг 10–25 


146 
мг/кг дозасини 3 маҳалга бўлинган ҳолда олади ва кейинчалик кунига 2–4 
марта 5 мг/кг дозада олади. 
Фенитоин (дифенин) – фенобарбиталга қўшимча равишда буюрилиши 
мумкин. Бошланғич тўйинганлик дозаси – 20 мг/кг вена ичига, кейин тутиб 
турувчи дозага ўтилади – охирги тўйиниш дозаси критилогандан сўнг 12 соат 
ўтиб кунига бир маҳал 5–7 мг/кг/кун вена ичига ѐки 15–20 мг/кг/кун оғиз 
орқали (гипербилирубинемия ҳолатида қарши кўрсатма). 
Пентобарбитал (тиопентал натрий) – 5,3 мг/кг юклама дозада вена 
ичига тайинланади, кейинчалик 0,5–1 мг/кг/соат инфузиясига ва сўнгра 
фенобрбиталнинг тутиб турувчи дозасига ўтилади (пентобарбиталнинг 
ножўя таъсири – нафас олиш сустлашиши). 
Натрий оксибутирати (ГОМК) – аста-секин (!) вена ичига 100–150 
мг/кг (0,5–0,75 мл/кг) дозадаги 20% ли эритма шаклида юборилади, 
препаратни тез юбориш нафас олишнинг тўхташига олиб келиши мумкин. 
Самара 10–15 дақиқада бошланади ва 2–3 соат ва ундан кўпроқ давом этади. 
Серияли узоққа чўзилган талваса хуружларида препаратни ҳар 6 соатда 
юбориш тавсия этилади. 
Адекват талвасага қарши терапия шароитида талваса синдроми 
сқланган ҳолларда сийдикни ҳайдовчи препаратлар: лазикс 1–2 мг/кг, 
верошпирон – 4 мг/кг/кун тайинланади. 
Болалардаги одатий терапияга резистент талвасаларда ҳаѐтнинг 
биринчи кунида мушак орасига ѐки вена ичига 50–100 (300) мг В6 
витаминини қўллаб кўриш мумкин. Агар пиридоксинга боғлиқ талвасалар 
бўлса, унда самара бир неча дақиқадан сўнг содир бўлади. 
Юқоридаги даволаш шароитида самара кузатилмаса, турли хил адабиѐт 
манбаларда қуйидаги дорилар тавсия қилинган: финлепсин – кунига 10 
мг/кг/кун; радеморм – кунига 1 мг/кг/кун, лоразепам (этиван) – кунига 0,05–
0,15 мг/кг/кун; антелепсин (клоназепам) – кунига 0,1–0,2 мг/кг/кун; синактен-


147 
депо – 0,1 мг/кг/кун, ҳар 3 кунда; лидокаин – вена ичига бир марта 2 мг/кг ва 
кейинчалик 6 мг/кг/соат. 
Баратараф қилишнинг иложи бўлмаган талваса синдромида бола 
ЎСВга ўтказилади ва миореклаксантлар (ардуан – 0,10,8 мг/кг – тўйинганлик 
дозаси, кейин доз икки баравар камайтирилади) тайинланади. 


148 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish