Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-БОБ. НEРВ ТИЗИМИНИНГ ПEРИНАТАЛ ПАТОЛОГИЯСИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

6-БОБ. НEРВ ТИЗИМИНИНГ ПEРИНАТАЛ ПАТОЛОГИЯСИ. 
Янги туғилган чақалоқларда асаб тизимининг перинатал зарарланиши 
қорин ичи ривожланишининг 22 ҳафтасидан ҳаѐтининг 7– кунгача бўлган 
муддатда ноқулай омиллар таъсир қилиш натижасида пайдо бўлган бош мия, 
орқа мия ва периферик нервларнинг бир қатор ҳолатлар ва касалликларни 
бирлаштиради. 
Перинатал шикастланишларга ирсий касалликлар ва асаб тизимининг 
нуқсонлари киритилмайди. 
Эрта болалик ногиронлик структурасида асаб тизимининг перинатал 
шикастланишлари 60–70% ни ташкил қилади. 
Ҳозирги вақтда илгари ишлатилган «перинатал энцефалопатия» 
атамаси ўрнига етакчи зарарловчи механизмга боғлиқ ҳолда неонатал 
даврдаги неврологик касалликларни таснифлаш 4 та асосий гуруҳга 
ажратишни назарда тутади: 1) гипоксик; 2) травматик; 3) токсик-метаболик; 
4) юқумли. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бирида етакчи шикастловчи омилга 
қўшимча равишда, нозологик шакл, зарарнинг оғирлиги ва асосий 
неврологик симптомлар ва синдромлар ажралиб туради. Етакчи шикастловчи 
омилдан ташқари ушбу гуруҳларнинг ҳар бирида нозологик шакл, 
шикастланиш оғирлиги даражаси ва асосий неврологик симптом ва 
синдромлар ажратилади. 
ГИПОКСИК– ИШEМИК ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ. 
Перинатал тиббиѐтда «гипоксик-ишемик энцефалопатия» (ГИЭ) 
атамаси кенг тарқалган. Ушбу шикастлар ҳамма перинатал патология 
орасида энг кенг тарқалган. ГИЭ 
Этиологияси
ва/ѐки келиб чиқиши бўйича 
ноаниқ бўлган, туғилишдан олдин ва туғруқ пайтида юзага келадиган (қорин 
ичи 
калла-мия 
шикастларидан 
ташқари) 
бош 
миянинг 
турли 
шикастланишларини 
бирлаштиради, 
мия 
шикастланишларини 
бирлаштиради. 


129 
Этиологияси

Миянинг перинатал шикастланиши сабаблари орасида ҳомиланинг 
қорин ичи ва интранатал гипоксияси етакчи ўринни эгаллайди. Ҳомиланинг 
қорин 
ичи 
гипоксияси 
гипоксемик 
(қоннинг 
кислород 
билан 
тўйинмаганлигида юзага келади), гемик (қонда гемоглобин даражасининг 
пасайиши натижасида юзага келади), циркулятор (қон айланишининг 
бузилиши туфайли ривожланади) ва тўқима (ҳомила тўқималарида 
оксидланиш 
жараѐнларининг 
бузилиши 
натижасида 
шаклланади) 
кўринишида бўлади. Янги туғилган чақалоқдаги ГИЭнинг бевосита 
сабаблари турли-туман бўлиши мумкин (гипоксик, травматик, токсик, 
метаболик, стрессли таъсирлар, радиация, она–йўлдош–ҳомила тизимидаги 
иммунологик оғишлар), аммо уларнинг барчаси ҳомиланинг ва янги туғилган 
чақалоқланинг қорин ичи гипоксияси ѐки асфиксиясига олиб келади. 
Антенатал даврда ҳомила гипоксия ривожланишига олиб келадиган 
салбий омиллар қуйидагилар тааллуқли: 
– онанинг оғир соматик касалликлари, айниқса декомпенсация босқичидаги; 
– ҳомиладорлик патологияси (узоқ давом этган токсикоз, бола тушиш хавфи, 
ҳомилани кўп вақт кўтариш ва бошқалар); 
– эндокрин касалликлар (қандли диабет); 
– турли хил этиологияли юқумли касалликлар, айниқса ҳомиладорликнинг II-
III уч ойликларида; 
– онанинг салбий одатлари (чекиш, алкоголизм, гиѐҳвандлик); 
– генетик, хромосом патологиялари; 
– она–йўлдош–ҳомила тизимидаги иммунологик оғишлар; 
– кўп ҳомилали ҳомиладорлик. 
Интранатал даврда ҳомиланинг гипоксияси ривожланишига ҳисса 
қўшадиган омиллар қуйидагилардир: ҳомиланинг ғайритабиий жойлашиб 
келиши; оператив туғруқ (акушерлик қисқичлари, вакуум экстракторни 
қўллаш, кесарча кесиш, айниқса шошилинч тарзда); онада туғруқ вақтида 


130 
ўткир гипоксия (шок, декомпенсация, соматик патология); йўлдош-ҳомила 
қон айланишининг бузилиши (гестоз, киндик томонидан: зис ўралиш, чин 
тугунлар, қовузлоқларнинг тушиши, қисилиши, киндик узунлиги бўйича 
кичик тортилиш ва бошқалар); тез, шиддатли, узоққа чўзилган туғруқ; 
– йўлдошнинг олдинда жойлашиши ѐки йўлдошнинг муддатидан олдин 
кўчиши; туғруқ фаолиятининг дискоординацияси; бачадон ѐрилиши. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish