Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Субарахноидал қон кетишлар



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Субарахноидал қон кетишлар
менингеал томирлар бутунлиги 
бузилганда юзага келади, чегаралари йўқ. Қон кетишнинг ушбу турида қон 
мия қобиқларида чўкиб, уларнинг асептик яллиғланишини келтириб 
чиқаради, бу кейинчалик чандиқли-атрофик ўзгаришлар натижасида ликво 
динамикаси бузилишига олиб келади. Ушбу турдаги қон кетиши 
ривожланишига сабаб бўладиган омиллар бўлиб гипоксия, коагулопатия, 
томирли малформациялар, ўсмалар ҳисобланади. 25% ҳолларда улар калла 
суягининг чизиқли ва ботиқ синишлари билан қўшилиб келади. 
Ушбу турдаги қон кетишининг клиник манзараси церебрал 
фаолликнинг 
гиперқўзғалувчанлиги 
ѐки 
босилиши 
синдромлари, 
гипертензион-гидроцефалик, талваса синдромлари ва маҳаллий симптомлар, 
гиперестезиялардан ташкил топади. Клиник маназараси туғилгандан кейин 
дарҳол ривожланади. Метаболик бузилишлар хос эмас. 
Чегараланган қон кетишларнинг башорати ижобий. 
Вақтида туғилган чақалоқларда 
интравентрикуляр (ИВҚ) ва 
перивентрикуляр (ПВҚ) қон кетишлар
гипоксия билан биргабош 
суягининг сиқилиши ва деформацияси туфайли plexus chorioideus томирлари 
ѐрилганда юзага келади. Чала туғилган чақалоқларда ушбу қон кетишининг 
юқори фоизда бўлиши шу билан боғлик-ки, миянинг ѐн қоринчалари пушт 
(эмбрион) тўқимаси (герминал матрица) билан қопланган. Матрица 
тўқимасининг томирлари эпителийнинг фақат битта қатламидан иборат, 
уларда эластик ва коллаген толалардан иборат асос йўқ, шунинг учун 
кўпинча гемостаз тизимдаги ўзгаришлар шароитида артериал ва веноз босим 
ошганда тез шикастланади. Матрица тўқимаси гестациянинг 30-ҳафтасига 


117 
келиб редукцияга учрайди, аммо 36-39-хафталарга қадар унинг оролчалари 
сақланиб қолади (кўрув думбоқлари ва думли ўзаклар орасида) ва фақат бир 
йилга келиб у ниҳоят йўқолади. 
ИВҚ ва ПВҚ одатда ҳаѐтнинг биринчи 3 кунларида (60–75%), камроқ – 
ҳаѐтнинг 2-4 ҳафтасида (10%) учрайди. ЎСВ олиб борилганда қон кетишнинг 
ушбу тури вентиляциянинг бутун давомийлигида юзага келиши мумкин. 
Таснифи
. ИВҚ ва ПВҚ 4 та даража билан таснифланади (Papile, 2002). 
Субэпиндимал қон кетишлар (анте– ва интранатал гипоксия, апноэнинг 
такрорий хуружлари, гипертоник эритмаларни оқим билан қўлланилиши 
туфайли). 
Мия қоринчалари кенгаймасдан қоринчаларга қон кетишлар (35-65%). 
Мия қоринчалари кенгайгандаги қон кетишлар (12-17%). 
Мия қоринчалари ич қон кетишларининг мия паренхимасига 
тарқалиши (12-17%). 
ИВҚ ва ПВҚнинг ифодаланганлигигаа қараб клиник манзара турлича 
бўлиши мумкин. I даражали қон кетишининг 60-70% транзитор метаболик 
бузилишлар билан кечувчи «клиник тинч» бўлиши мумкин ва фақат қўшимча 
текшириш усуллари (УТТ, КТ, МРТ) ѐрдамида аниқланади. Субэпендимал 
гематоманинг сохта кистага трансформацияси муддати 10-14 кун ѐки ундан 
кўп. 
ИВҚ, II, III даражали ПВҚнинг типик клиник манзараси кейинчалик 
қўзғалиш 
синдромининг 
кучайиши, 
шунингдек 
МНТ 
босилиши 
ривожланиши билан келадиган босилиш, гипертензион-гидроцефалик, 
талваса синдромлари, ўчоқли симптомлар (нигоҳнинг ҳаракатсизлиги, 
горизонтал ѐки вертикал, ротатор нистагм, қорачиқларнинг ѐруғликка 
реакцияси йўқлиги) хос. 
ИВҚ, I даражали ПВҚнинг башорати – ижобий; III даражали учун анча 
ѐмон: болаларнинг яшовчанлик даражаси, мос равишда 50-70% ва 20-40% ни 
ташкил қилади. 


118 
Мия ичи қон кетишлари миянинг олдинги ва орқа томирларнинг 
охирги шохлари шикастланишларида, гипоксия ва гемостатик тизимдаги 
бузилишлар туфайли юзага келади. 
Клиник кўриниши уларнинг ҳажми ва жойлашишига боғлиқ. Бош мия 
ярим шарларидаги майда нуқтали қон кетишларда клиник манзара 
асимптоматик ѐки кам ифодаланган бўлиши мумкин: бўшашганлик, қусиш, 
мушакларнинг тонуси бузилиши, рефлексларнинг пасайиши, нотурғун 
ўчоқли симптомлар (нистагм, анизокория, Грефе симптоми), ўчоқли 
талвасалар қайд этилади. Тарқоқ мия ичи қон кетишлари ифодаланган 
ўчоқли симптомлар (анизокория, ғилайлик, горизонтал ѐки вертикал ва 
ротатор нистагм) ва умуммия симптомлари (гипотония, адинамия, гипо– ѐки 
арефлексия, юздаги, қўл-оѐқлардаги, кўпинча қўллардаги бир томонлама 
тортишишлар,) билан кечади. 
Мия ичи қон ктетишлари симптомсиз кечиши мумкин. Миячанинг 
ярим шарлари чекка бўлимларидаги қон кетишларда – мия ичи 
гипертензияси 
ошиши 
симптоматикаси 
кузатилади. 
Мияча 
ярим 
шарларидаги массив қон кетишларда нафас, юрак-қон томир бузилишлар, 
булбар ва кўз ҳаракати издагн чиқишлари билан кечадиган мия устуни 
компрессияси кузатилади. 
Метаболик бузилишлар хос эмас. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish