Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ТУҒРУҚДАГИ КАЛЛА-МИЯ ШИКАСТИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ТУҒРУҚДАГИ КАЛЛА-МИЯ ШИКАСТИ. 
Калла ичи туғруқ шикастлари (КИТШ) туғруқ пайтида бош миянинг 
оғир механик шикастланиши оқибати ҳисобланади, у бош миянинг 
сиқилиши, парчаланиши, ѐрилиши ва қон кетиш ва шиш билан бирга кечади. 
КИТШнинг учраш тезилиги, турли муаллифлар маълумотларига кўра, 
4% ни ташкил қилади, вақтида туғилган чақалоқларда калла ичи қон 
кетишларининг (травматик ва нотравматик генездаги) умумий кўрсаткичи 
4,2%. 
Чала туғилган чақалоқларда асосан, перивентрикуляр (ПВҚ), 
интравентрикуляр (ИВҚ) ва мия ичи қон кетишлари учрайди, уларнинг 
учраш тезлиги гестацион ѐшга боғлиқ ҳолда 25 дан 40% гача ўзгариб туради. 
Тана вазни 1500 г дан кам бўлган чала туғилган чақалоқларда ПВҚ ва ИВҚ 


111 
учраш тезлиги 56-75% гача ошади. Мия ва унинг юмшоқ қобиқларидаги 
травматик ва нотравматик қон кетишлар нисбати 1:10 ни ташкил қилади.
Этиологияси
. КИТШнинг бевосита сабаблари бўлиб акушерлик 
муолажалар (вакуум-экстракция, тос охири орқали чиқариб олиш, акушерлик 
қисқичларини қўйиш), туғруқ фаолиятининг поталогиялари (тез, шиддатли, 
узоқ чўзилган туқруқлар), ҳомила ва она чаноғи ўлчамларининг мос 
келмаслиги, йирик ҳомила, йўлдош жойлашишининг аномалилари 
ҳисобланади. Олиб келувчи омилларга перинатал гипоксияни, гемостазнинг 
перинатал хусусиятларини, чала туғилиш ки вақтидан кўп муддатда туғилиш, 
қорин ичи вирусли инфекциялар мавжудлигини киритиш мумкин. Шуни 
таъкидлаш керакки, кўпинча айнан гипоксия бош миянинг механик 
шикастланиши билан патогенетик жиҳатдан боғланган. Ушбу омиллар 
одатда қўшилиб келади, бунда баъзи ҳолларда мия тўқималарига зарар 
етказилишига гипоксия сабабчи бўлади, бошқа ҳолатларда эса гипоксиянинг 
оқибатидир. 
Патогенези
. Церебрал бузилишлар вужудга келишида ҳомиланинг олд 
қисмига таъсир қиладиган босим билан бачадон ичи босими орасидаги фарқ 
жиддий таъсир кўрсатади. Механик шикастланиш ва қорин ичи гипоксияси 
гемоликвородинамика, мия шишига, интракраниал қон кетишларга олиб 
келади. Мияда қон айланиши бузилишини юзага келтирадиган ҳомиланинг 
сурункали қорин ичи гипоксияси шароитида, ҳатто жузъий механик 
шикастланишлар мия томирлари бутунлигини бузилишига ва миянинг 
маҳаллий шикастланишларига олиб келиши мумкин. 
Таснифи
. КИТШ нинг бир нечта таснифи мавжуд. 
Х қайта кўриб чиқилган КХТга кўра қуйидагилар фарқланади: 
P10. Туғруқ шикасти натижасида калла ичи тўқималарнинг ѐрилиши ва 
қон кетиши. 
Истисно қилинади: ҳомилада ва янги туғилган чақалоқлардаги калла 
ичи қон кетишлари: 


112 
аноксия ѐки гипоксия туфайли БДУ (P52.9); 
P10.0. Туғруқ пайтидаги субдурал қон кетиш. 
P10.2. Туғруқ шикастидаги мия қоринчаларига қон кетиши. 
P10.3. Туғруқ шикастида субарахноидал қон кетиш. 
P10.4. Туғруқ шикастида мия чодири йиртилиши. 
P10.8. Туғруқ шикастидаги бошқа калла ичи ѐриқлари ва қон кетишлар. 
КИТШ қуйидагича ҳам таснифланиши мумкин. 
Қон кетиш даражаси бўйича: 
– эпидурал (травматик генезли); 
– субдурал (травматик генезли); 
– калла ичи – кенг (ярим шарларга, кўрув тепаликларига, миячага) ва майда 
нуқтали (травматик, гипоксик генезли, гемостаз тизимдаги ўзгаришлар 
туфайли); 
– субарахноидал (травматик, гипоксик генезли); 
– қоричналар ичи (гипоксик, травматик генезли); 
– перивентрикуляр (гипоксик, травматик генезли). 
Даври бўйича: 
– ўткир (7-10 кундан, баъзан 1-1,5 ойгача); 
– ўткир ости (эрта тикланиш даври 3-4 ой, кеч тикланиш даври 1-2 йил); 
– натижа (тикланиш ѐки миянинг органик шикастланиши). 
Оғирлиги бўйича: 
– егнил; 
– ўртача оғирликдаги; 
– оғир. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish