Парваришлаш
. Болага термонейтрал муҳит таъминланиши керак. Оғир
асфиксия ҳолатида туғилган чақалоқлар кувезларда парвариш қилиниши
керак, ўртамиѐна асфиксияда кроватларда парваришлаш мумкин (биринчи
кунлари қўшимча иситиш билан), овоз ва оғриқ қўзғатувчиларини истисно
қилиш керак.
Озиқлантириш
. Биринчи озиқлантириш озиқ-овқатга толерантликни
синаш билан бошланади (бир марта овқатлантириш ҳажмида физиологик
эритма билан). Ўртамиѐна асфиксиядан кейин энтерал озиқлантириш одатда
6-12 соатдан кейин бошланади, оғир асфиксияда муддат индивидуалдир.
Оксигенотерапия
. Турли усуллар (бурун катетерлари, ниқоблар,
кислород чодирлари, СДППД, ИВЛ) билан амалга оширилади. Бунда
қуйидагилар зарур:
– гипоксемияни йўқ қилиш ва БЎД ҳамда ретинопатиянинг ривожланишига
сабабчи бўладиган гипероксия пайдо бўлишининг олдини олиш;
– гиперкарбияни йўқ қилиш, чунки қондаги CО2 нинг кўпайиши ацидоз
ривожланишига, мия томирларининг вазодилатациясига ва геморрагиялар
юзага келишига сабабчи бўлади;
– церебрал қон томирларда қон оқимининг пасайиши билан бирга келадиган,
мия тўқимасида ишемик ўчоқларнинг пайдо бўлишига сабабчибўладиган
гипокарбияга йўл қўймаслик.
Режали инфузион терапия
. Зарурат бўлганда уни туғилишдан
кейинги 40-50 дақиқада бошлаш оптимал ҳисобланади. Инфузион терапияни
олиб боришга асосий кўрсатмалар: метаболик, электролитли бузилишларни
коррекциялаш (меъѐрлаштириш); углевод алмашинувини, сув мувозанатини
сақлаб туриш; дезинтоксикация; периферик ва/ѐки марказий гемодинамикани
меъѐрлаштириш; парентерал овқатлантириш; ўрнини босувчи терапия.
104
10% глюкоза эритмаси билан амалга ошириладиган инфузион
терапиянинг одатдаги ҳажми 1-куни 60-80 мл/кг ни ташкил қилади ва
ҳаѐтнинг дастлабки 2-3 кунида сув ва калорияга бўлган минимал физиологик
эҳтиѐжни таъминлайди (тана вазни 1500 г дан ортиқ бўлган чала туғилган ва
оғир асфиксияни бошидан кечирган чақалоқлар учун ҳаѐтининг 1-куни
инфузия ҳажмини 35-40 мл/кг гача чеклаш, тана оғирлиги 1000-1500 г
бўлганларда суюқлик ҳажми минимал физиологик эҳтиѐждан 10-20% га
камайтириш тавсия этилади).
ЮЕда инфузия ҳажмини 50 мл/кг гача камайтириш керак. Ҳаѐтнинг
дастлабки 6 кунидаги суюқлик миқдорини қуйидаги формулалар бўйича
ҳисоблаш мумкин: вақтида туғилганлар учун ЖП=20*m*n; чала туғилганлар
учун ЖП=(20*n+20)*m, бу эрда m – тана оғирлиги, кг; n – кун ҳаѐт.
Ҳаѐтининг 6-кунидан кейин ва янги туғилшганлик даври охиригача суюқлик
ҳажми 140-150мл/кг ни ташкил қилади. Келтирилган рақамлар мўлжаллаш
учун, сабаби ҳар бир конкрет вазиятда суюқлик ҳажми бир нечта маротаба
фарқ қилиши мумкин, бу ҳар бир боланинг метаболизмининг ўзига хос
хусусиятлари, болада ѐндош патологиялар (инфекция, НБС ва бошқалар)
мавжудлиги, шунингдек атроф муҳит ва парваришлаш шароитлари (намлик,
ЎСВ, ҳароарт ва бошқ.)га боғлиқ. Шунинг учун инфузияни ҳисоблашнинг
тўғрилигини тана вазнининг динамикасига қараб баҳолаш керак: инфузион
терапия шароитида унинг кунлик ўзгаришлари боланинг ҳақиқий вазнининг
±2% дан ошмаслиги керак. Ҳаѐтнинг 2-кунидан бошлаб калций ва натрий, 3
кундан бошлаб – калий, магний моддаларини коррекциялаш олиб борилади.
Медикаментоз терапия
. Ўткир постипоксик (жонлантиришдан
кейинги) даврда фойдаланиладиган дориларнинг асосий гуруҳлари:
антигипоксантлар ва талвасага қарши препаратлар (20% ли ГОМК эритмаси
– 50-100 мг/кг; 0,5% ли седуксен эритмаси – 0,2-0,4 мг/кг, фенобарбитал –
кунига 5-20 мг/кг ); антиоксидантлар (витамин Енинг 5, 10% эритмалари –
мос равишда 2 мл/кг, 0,1 мл/кг; аевит – 0,1 мл/кг; цитохром C ѐки
цитомакнинг 0,25% ли эритмаси – 1 мл/кг); тўғриланувчи метаболик издан
105
чиқишлар (4% ли натрий бикарбонат эритмаси: беморнинг ВЕ*м*0,5; вена
ичига 0,9% ли физиологик эритмада 5 карра суюлтириш билан юбориш);
Кардиотоник
. Марказий ва периферик гемодинамикани тиклаш учун
0,5% ли дофамин эритмаси, 4% ли допамин эритмасини титрлашга
киришилади, препаратларнинг 0,5-2,0 мкг/кг дозалари D-рецепторларга
таъсир қилади – периферик қон оқимини яхшилайди, 2.0– 6.0 мкг/кг/дақиқа –
рецепторларга таъсир кўрсатади – кардиотоник самара; 6-10 (20)
мкг/кг/дақиқадан кўп – рецепторларга таъсир қилади, бу периферик
қаршилик ошишига ва натижа сифатида – ретинопатия, ЎБЕ ривожланишига
олиб келади. Добутамин, добутрекс (5)-10 (25) мкг/кг/дақиқа дозада p-
рецепторларга таъсир қилади; адреналин, атропин 0,01-0,1 мкг/кг/дақиқа
дозада a-рецепторларга таъсир қилади, 0,5-1,0 мкг/кг/дақиқа дозаси (шок
ҳолатида) бемор учун критик ҳисобланади, сабаби умумий периферик
қаршиликнинг ошишига олиб келади. Ҳаѐтнинг биринчи соатларида ўртача
АБни ҳисоблаш учун қуйидаги тахминий формуладан фойдаланиш мумкин:
АБ (мм сим. уст. ) = гестацион ѐш (ҳафта) + 5.
Турғун артериал гипотензияда ҳар 8 соатда гидрокортизонни 1 мг/кг
дозада буюриш мумкин.
Бош мия шишини бартараф қилиш учун сийдик ҳайдовчи препаратлар
буюрилади. Салуретиклар (1% ли лазикс эритмаси – 1-2 мг/кг, верошпирон –
кунига 2-4 мг/кг), гемостатик препаратлар қўлланилади. Гемостаз тизими
томонидан юзага келган ўзгаришларни ва геморрагик бузилишлар
ривожланиш хавфини ҳисобга олиб, К витаминини 2 мг/кг дозада буюриш
керак; кўрсатмаларга кўра – янги музлатилган плазма – 10-15 мл/кг,
ангиопротекторлар – 12,5% дицинон эритмаси, этамзилат – 10-15 мг/кг.
Эрта неонатал даврнинг охирига келиб МНТ тиклаш учун тайинланади:
МНТдаги
нейрометаболизм
ва
қон
айланиш
жараѐнларини
меъѐрлаштирадиган ноотроп препаратлар: фенибут, пантогам кунига 100 мг
гача 2 маҳал (тинчлантирувчи таъсир) ѐки пирацетам – кунига 50-100 мг/кг,
пикамилон – 1,5-2,0 мг/кг 2 маҳал, аминалон кунига 2 маҳал 0,125 мг дан,
106
энцефабол – 20-40 мг/кг/кун; мия қон айланишини яхшилайдиган дорилар
(интракраниал қон кетиши бўлмаганда) – трентал, кавинтон, винпоцетин – 1
мг/кг, танакан – кунига 2 марта 1 капсула/кг.
107
Do'stlaringiz bilan baham: |