Чала туғилган болаларда сепсис хусусиятлари.
Турли муаллифлар маълумотларига кўра, чала туғилганларнинг сепсис
билан касалланиши тахминан 1-4% ни ташкил қилади. Бунда, тана вазни
қанчалик кам бўлса, касалланиш шунчалик юқори (туғилганида тана вазни
1500 г дан кам бўлган 16% болаларда, шу жумладан 1200-1500 г тана
вазнидаги 10% ва 500-750 г вазнли 33% болаларда).
Этиологияси
. Специфик бактериал агентларнинг изоҳлаб бўлмайдиган
ўзгаришлари, кенг спектрдаги антибиотикларни ва сунъий нафас учун
мўлжалланган ускуналар ѐрдамида тирилтиришнинг комплекс услубларини
қўллашнинг кенг тарқалганлиги сепсис Этиологияси жиддий таъсир
кўрсатди. Сепсис эрта бошланганида грамманфий микроблар, кеч
бошланганида граммусбат микроблар қўзғатувчи бўлиб ҳисобланади.
Неонатал сепсисга эга чала туғилган болаларнинг тахминан 10%да анаэроб
бактериялар ажратиб олинади. Кўпинча чала туғилганлар сепсисида аралаш
инфицирланиш ўрин олган: вирусли-микробли, микробли-кандидозли ѐки
микробли-микробли.
Патогенези
. Чала туғилган болаларда инфекция кириш дарвозаси
бўлиб кўп ҳолларда киндик яраси, шикастланган тери қопламлари ва шиллиқ
қаватлар (инъекция, катетеризация, интубация, зонд қўйиш ўринлари), ичак
ва ўпкалар ҳисобланади.
Клиник манзараси
. Чала туғилган болалар инфекция манбаини
чегаралаш қобилиятига эга эмас, шуинг учун уларда сепсис септицемия
шаклида кечади.
Чала туғилганларнинг кўпчилигида сепсис ҳаѐтининг биринчи ҳафтаси
охирида, иккинчи ҳафтаси бошида ривожланади. Унинг клиник кўринишлари
77
катта полиморфизм ва носпецификлиги билан ажралиб туради (брадипноэ ва
апноэ даврлари билан кечувчи ҳансираш, брадикардия, нотурғун ич келиши,
қориннинг вақти-вақти билан дам бўлиши, шиш синдроми, склерема, узоқ
вақт сақланиб қоладиган сариқлик, паренхииматоз аъзоларнинг ўртамиѐна
катталашиши). Сепсиснинг асосий ва доимий белгиси бўлиб турли даражада
ифодаланган интоксикация ҳисобланади. Тери қопламлари рангги ўзгариши
ҳам жуда хос, улар рангпар бўлиб қолади, кулрангсимон, баъзида ер рангли
ѐки сомонсимон тус олади. Бу белги касаллик ривожланишининг энг кучли
вақтида ифодаланган бўлади.
Кўп болаларда тез-тез қусиш ѐки қайт қилиш қайд этилади, бу токсикоз
билан бирга бирламчи тана вазнининг йўқотилишига олиб келади.
Кейинчалик тана вазни ошиш эгрилиги ясси ѐки текисланган бўлиб қолади.
Лекин вазннинг ижобий ошиши ва қусиш йўқлиги сепсисни истисно
қилолмайди.
Ҳарорат реакция хос эмас. Чуқур чала туғилган болаларда ҳатто
пиемик ўчоқлар бўлганда ҳам тана ҳарорати меъѐр кўрсаткичларида қолади.
Анча кўп ҳолларда геморрагик синдром (инъекция ўринларидан кучли
қон кетишлар, мелена, гематурия) учрайди, у ҳам касалликнинг
бошланишида, ҳам жараѐннинг кучайган вақтида ривожланиши мумкин.
Геморрагик реакциялар патогенези протромбин даражаси ва бошқа витамин-
К га боғлиқ қон ивиш омилларининг пасайиши, иккиламчи тромбоцитопения
ѐки ДТИ-синдром билан боғлиқ.
Фаол даволаш шароитида бемор аҳволи қандайдир бир вақтга
яхшиланиши, қатор симптомлар эса йўқолиши мумкин. Аммо жадал терапия
тугагандан сўнг аҳвол яна ѐмонлашади, некрозланувчи энтероколит туридаги
ичак шикастланиши билан бирга инфекцион токсикознинг юқорида
кўрсатилган барча белгилари аниқланади, сариқлик ѐки терининг кулранг
тусдаги «мармар» кўриниши яна кучаяди, геморрагик синдром пайдо бўлади.
78
Чала туғилганлар учун сепсиснинг специфик асорати бўлиб яраларнинг
перфорацияси ва кейинчалик перитонит билан кечувчи ярали-некротик
энтероколит ҳисобланади.
Тикланиш даврида кўпинча камқонлик, гипотрофия, ифодаланган
дисбактериоз ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |