Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Чала туғилган боллаларда камқонлик хусусиятлари



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Чала туғилган боллаларда камқонлик хусусиятлари. 
Неонатал даврдаги эритропоэз хусусиятлари қуйидагилардан иборат 
бўлади. 
Янги туғилган болалар (ҳам ватида туғилган, ҳам чала туғилган) 
физиологик полицитемия ҳолатида туғилади. Hb (170 ± 20 г/л) ва гемотакрит 
(0,58 ± 0,05) даражалари ҳаѐтнинг бошқа даврларига солиштирганда янги 
туғилганлик даврида энг юқори. 
Янги туғилганларда Эр 
катта 
ўлчамлари, юқори осмотик 
турғунсизлиги, шакл ўзгариши пасайганлиги билан ажралиб туришади. 
Ҳаѐтнинг 
биринчи 
кунларида 
периферик 
қонда 
нормобластлар, 
ретикулоцитлар миқдорининг ортиқлиги кўп аниқланади. 
Ҳомиланинг қорин ичида яшаши вақтида асосий Hb – бу фетал Hbдир. 
Гестациянинг 30-32-ҳафтасидан бошлаб Hb А синтези фаоллашади ва тезкор 
туғруқ вақтига келиб унинг даражаси умумий Hb миқдорига солиштирганда 
30-40% га етади. Чала туғилганнинг гестацион ѐши қанчалик кам бўлса, 
фетал Hb фоизи шунча юқори ва Hb А миқдори шунча паст бўлади. 
Гестациянинг 32-ҳафтасидан бошлаб ҳаѐтнинг 2-ойи охиригача 
эритропоэтин (ЭП) ишлаб чиқарилиш жойининг жигардан буйракка 
алмашиниши содир бўлади, аммо унинг синтезининг катта қисми жигарга 
тўғри келади. Бу шу билан тушунтирилади-ки, жигарнинг кислородли 
рецепторлари гипоксияга анча кам сезгир, бу ҳомилани ҳаддан ташқари 
полицитемиядан ҳимоя қилади. Буйракнинг кислород рецепторлари 
гипоксияга анча кучли сезгир ва рО2 = 95 мм сим. уст. га сезувчанликни 
юзага келтиради (жигарда – 25-30 мм сим. уст., Sat – 50-60%). 


79 
Туғилгандан кейинги биринчи ойларда Эр ва Hb миқдори пасаяди ва 
вақтида туғилган болада энг паст рақамларга ҳаѐтининг 8-12 ҳафтасида, чала 
туғилганларда ҳаѐтининг 4-8-ҳафтасида етиб боради. Физиологик камқонлик 
озиқлантириш шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда барча янги туғилган 
чақалоқларда юзага келади, гипоксиянинг клиник белгилари кам, 
гемотрансфузиялар билан барқарорлашмайди. 
Бундай физиологик камқонлик бир нечта сабаблар билан изоҳланади: 
– катта муддатдаги Эрга солиштирганда фетал Эр умри давомийлигининг 
қисқалиги (40-70 кун) билан; 
– эритропоэзнинг физиологик қайта қурилиши билан: периферик қонда Эр 
миқдори ва Hb концентрациясининг тез ва ифодаланган камайиши, у 
қуйидагиларга боғлиқ: 
а) ўпка орқали нафас олишга ўтганда қоннинг кислород билан тўйинишининг 
ортиши, бу тўқималар оксигенацияси яхшиланишига олиб келади, кўп 
миқдордаги Эрга бўлган эҳтиѐж йўқолади, шу сабали уларнинг парчаланиши 
содир бўлади; 
б) артериал қонда рО
2
ошиши натижасида эритропоэтин синтези пасайиши, 
бу эротропоэзнинг вақтинчалик сўнишига олиб келади; 
в) эритропоэтин синтезига буйраклар қўшилиши билан унинг гипоксияга 
жавобан эритропоэтин ишлаб чиқарилиши ошиши (Hb<100 г/л да), бу 
камқонлик коррекцияланишига олиб келади. Ножўя таъсирлар (оқсилнинг 
етарлича тушмаслиги, инфекциялар, темир, фолатлар, витамин Е 
етишмовчилиги) ва етарли бўлмаган эритропоэтинли жавоб (етилмаганлик, 
буйраклар патологияси) камқонлик сақланишига сабабчи бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, чала туғилиш кўпинча камқонлик билан қўшилиб 
келади. 
Тасниф
. Камқонликлар қуйидагича таснифланади. 
X қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича ажратилади: 
Р61.2. Чала туғилганлар камқонлиги. 
Оғирлик даражасига кўра фарқланади: 


80 
– Hb 85-100 г/л; 
– Hb 84-70 г/л; 
– Hb 70 г/л дан кам. 
Ҳосил бўлиш вақтига боғлиқ ҳолда камқонликнинг учта тури 
фарқланади. 
Эрта камқонлик ҳаѐтнинг биринчи 4-8-ҳафтасида ривожланади. Чала 
туғилганларда эрта камқонлик учраш тезлиги гестация ѐши (ГЁ)га нисбатан 
қайтар боғлиқликка эга: 32-34 ҳафталик муддатда ҳар бир 5-болада, ГЁ 29-31 
ҳафта бўлган болаларнинг 65%да, ГЁ 28 ҳафта ва кам бўлган болаларнинг 75-
100% да ривожланади. ЎЗ моҳиятига кўра, эрта камқонлик янги туғилган 
чақалоқлардаги физиологик камқонлигининг анча ифодаланган варианти 
ҳисобланади ва қуйидаги хусусиятларига эга: 
– чала туғилганларда Hbнинг максимал пасайиши ҳаѐтнинг 4-8-ҳафтасига 
тўғри келади, яъни вақтида туғилганларга нисбатан эрта; 
– ретикулоцитлар миқдори паст (< 10%); 
– Hb миқдори тушиши анча ифодаланган, унинг миқдори 70 г/л га етиб 
бориши мумкин, бунда тана вазни ва ГЁ қанчалик кам бўлса, Hb пасайиши 
шунча катта, гематокрит 20 дан 30% гача ўзгариб туради; 
– Hbнинг максимал пасайишига эришилгандан кейин ва эритропоэз 
стимуляцияси бошланганидан сўнг чала туғилган болаларда темир заҳираси 
тезлик билан камаяди, сабаби янги туғилганда деполанган темир миқдори 
туғилган вақтдаги тана вазни ва Гѐга туғри пропорционал (темирнинг 40% 
гача миқдорини ҳомила ҳомиладорликнинг 2-ярмида онадан олади); 
– камқонлик нормоцитар, нормохром характерга эга. Бу шу ҳақида гувоҳлик 
берадики, унинг генези негизида асосий ролни чала туғилган болаларнинг 
эритропоэтин ишлаб чиқариш қобилиятининг камлиги ва унга нисбатан қон 
яратувчи аъзолар реакциясининг пастлиги, диспротеинемия, нейрогуморал 
бошқарувнинг такомиллашмаганлиги, буйрак усти безлари, жинсий безлар 
функциясининг етишмаслиги, функционал гипотиреоз асосий ролни 
ўйнайди. 


81 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish