Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЧАЛА ТУҒИЛГАН БОЛАЛАРНИ ПОЛИКЛИНИКАДА КУЗАТИШ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЧАЛА ТУҒИЛГАН БОЛАЛАРНИ ПОЛИКЛИНИКАДА КУЗАТИШ 
ТАМОЙИЛЛАРИ. 
Чала туғилган болаларни поликлиникада кузатишда диспансеризация, 
реабилитация, санитар-маърифий иш каби тамойилларга риоя қилиш зарур. 
Диспансеризация ўз ичига олади: 
– II босқич бўлимидан чиқарилгандан сўнг 1-куни чала туғилган болани 
кўздан кечириш; 
– ҳаѐтнинг 1-ойида бўлим мудири ва ҳар ҳафтада участка педиатри 
томонидан кўздан кечириш амалга оширилади; 
– ҳаѐтнинг биринчи ярим йиллигида участка педиатри томонидан бир ойда 
икки марта уйда кўрикдан ўтказиш олиб борилади; 
– ҳаѐтнинг 2-ярмидан бошлаб поликлиникада бир ойда бир марта кўрикдан 
ўтказиш амалга оширилади. 
Диспансер кузатув вақтида шифокор боланинг концептуал ѐшига мос 
ҳолда 
жисмоний 
(8-, 
9-жадваллар) 
ва 
асаб-руҳий 
ривожланиш 
параметрларини баҳолайди. 
Жадвал 8. 
Тана вазни

Ёш, ойларда 
Гестация муддатига мос ҳолда вазн қўшилиш боғлиқлиги, г 
32-37 ҳафта 
32 ҳафтадан кам 

400 
300 


73 
2-10 
700 
600 
11-12 
500 
400 
Экстремал вазн камлиги бор болаларда тана вазни жадал ортиб боради. 
Уларнинг вазни 2-2,5 ойга келиб икки марта, 3,5 ойга келиб уч марта, 1 ѐшга 
келиб 8-10 марта катталашади. 
Жадвал 9. 
Тана узунлиги

Ёш, ойларда 
Ҳар ойда бўй қўшилиши, см 
1-3 
3-5 
4-6 
2,5-3 
7-12 
1-1,5 
1-йилда болаларнинг бўйи ўсиши ўртача 26-35 см га ортади. 
Тана вазни экстремал кам болаларда ҳаѐтининг 1-ярмида бўй 18-22 см 
га, 2-ярмида – 10-12 см га ошади ва 1-йилга келиб 70-75 см ни ташкил 
қилади. 
Ҳаѐтнинг биринчи 3 ойида бош айланаси ҳар ойда 1,5-2 см га ортади; 4 
ойдан 6 ойгача муддатда ҳар ойда– 1-1,5 см га; ҳаѐтнинг 2-ярмида ҳар ойда – 
0,5-1 см га ошади. 
Бош ва кўкрак айланаси кесишиши бола ҳаѐтининг 4– ва 5-ойларида 
бошланади, камроқ ҳолларда ҳаѐтнинг 6-7-ойида. 
Тишлар чиқиш кечроқ содир бўлади: чала туғилганларда гестациянинг 
35-37 ҳафтасид – 6-7-ойларда; гестациянинг 32-34 ҳафтасида – 7-9-ойларда; 
гестациянинг 31-ҳафтасида – 10-11-ойларда. 
Чала туғилган болаларда асосий психомотор кўникмалар кечроқ пайдо 
бўлади. Асаб-руҳий ривожланишда орқада қолиш етилмаганлик даражасига 
боғлиқ. Боланинг асаб-руҳий статусини ҳозирги вақтда мавжуд бўлган 
гестацион ѐшга нисбатан баҳолаш керак, яъни гестациянинг 28-ҳафтасида 
туғилган бола вақтида туғилган тенгдошларидан тахминан 12 ҳафтага (3 
ойга), 34 ҳафта муддатда эса 8 ҳафтага (2 ойга) орқада қолади. 


74 
Кўпчилик болаларда кўрув ва эшитув жамланиши ҳаѐтининг 2-3-ойида 
содир бўлади, улар бошларини 2-3 ойлигидан ушлаб бошлашади, чалқанча 
ҳолатдан қоринга ағдарилишни 6,5-7 ойларда, қориндан орқага 
ағдарилишини бир ойдан кейин бажара олишади. Бундай болалар мустақил 
тарзда 8-12 ойларда ўтира олади, 8-13 ойларда туради. 
Афсуски, катамнезда чала туғилганларни кузатиш шу болаларда
касалланиш ва ривожланиш бузилишларининг юқори даражадалигини 
исботлайди. 
Турғун психомотор ривожланишнинг орқада қолишини, МНТнинг оғир 
шикастланишларини фақат чала туғилганлик билан эмас, балки қорин ичи 
даврида ва туғилиш жараѐнида турли салбий омиллар таъсири билан ҳам 
боғлаш керак. 
Чала туғилганларда турли даражадаги неврологик бузилишлар учраш 
тезлиги, турли муаллифлар маълумотларига кўра, 3,6% дан 50% гача ўзгариб 
туради. Кам вазнли болаларнинг деярли ярмида МНТ функциясининг енгил 
даражадаги 
бузилиши, 
10-15% 
да 
эса 
миянинг 
оғир 
органик 
шикастланишлари кузатилади. 
Кўрув ва эшитув аъзоларининг шикастланишлари фоизи юқори. 
Масалан, тана вазни 1000 г дан кам болаларнинг 1/3 да кўриш нуқсонлари 
(ўзоқни яхши кўролмаслик, ғилайлик, астигматизм, кўрув нервининг 
атрофияси, тўр парда кўчиши) кузатилади. Уларда вирусли ва бактериал 
инфекциялар, рахит, камқонлик 10-20 марта кўп кузатилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish