Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Апгар шкаласи

Симптомлар 
Балларда баҳолаш 



Юрак қисқаришлари 
тезлиги (ЮҚТ) 
йўқ 
100 дан кам 
100 ва ундан кўп 
Нафас олиш 
йўқ 
Брадипноэ, 
номунтазам 
Меъѐрий, қаттиқ 
қичқириқ 
Мушак тонуси 
Қўл-оѐқлар осилган 
Қўл-оѐқларнинг 
бироз букилганлиги 
Фаол ҳаракатлар 
Рефлектор 
қўзғалувчанлик (оѐқ 
панжаси 
қитиқланиши, бурун 
катетерига реакция) 
Жавоб бермайди 
Юз бужмайишлари 
Қичқириқ, аксириш 
Тери рангги 
Генерализацияланган 
Терининг пушти 
Тананинг ва қўл-


89 
рангпарлик ѐки 
генерализацияланган 
цианоз 
рангги ва қўл-
оѐқларнинг 
кўкимтирлиги 
(акроцианоз) 
оѐқларнинг пушти 
рангги 
Шуни таъкидлаш керакки, Апгар шкаласи бўйича янги туғилган 
чақалоқнинг ҳолатини баҳолаш сезгирлиги тахминан 50% ни ташкил қилади, 
шунинг учун асфиксия бўлса, қўшимча лаборатория текширувлари талаб 
этилади. 
Бугунги кунга келиб оғир асфиксиянинг мезонлари қуйидагилардир: 
pH даражаси 7,05 дан паст бўлганда метаболик ацидоз, лактатли ацидоз, 
артериал гипотензия, мия комаси. 
Агар чақалоқ чиқариб олингандан кейин унда юрак уриши бўлмаса ѐки 
брадикардия кескин ифодаланган бўлса (ЮҚТ 60 зарб/дақиқадан кам), ўз-
ўзидан нафас олишга уринишлар бўлмаса, Апгар шкаласи бўйича 
баҳолашдан олдин дарҳол жонлантириш тадбирларини бошлаш керак. 
Этиологияси

Ҳомиланинг сурункали (антенатал) гипоксия ривожланишининг юқори 
хавф омиллари учта катта гуруҳга бўлинади: 
– ҳомиладор аѐлнинг гипоксияси ва гипоксемияси ривожланишига олиб 
келадиган; 
– ҳомила-она қон айланишининг бузилишига олиб келадиган; 
– ҳомилада касалликларни келтириб чиқарадиган. 
Биринчи гуруҳга тааллуқли: 
– ҳомиладорлар камқонлиги; 
– ҳомиладор аѐлнинг оғир соматик патологияси (юрак-қон томир, ўпка, қон 
касалликлари ва бошқалар); 
– нотўлиқ овқатланиш, чекиш, гиѐҳванд моддалар, алкогол ичимликларни 
истъемол қилиш, атроф-муҳитнинг ноқулай шароитлари; 
– эндокрин касалликлар (қандли диабет, гипотиреоз, тухумдонлар 
дисфункцияси). 


90 
Иккинчи гуруҳга тааллуқли: 
– вақтидан ўтиб кетган ҳомиладорлик; 
– ҳомиладорларнинг узоқ ва кеч гестозлари; 
– йўлдошнинг ривожланиш ва бирикиш нуқсонлари; 
– кўп ҳомилали ҳомиладорлик; 
– киндик аномалиялари; 
– ҳомиладорлик тўхташи хавфи; 
– қон кетишлар; 
– ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларидаги юқумли касалликлар. 
Учинчи гуруҳга ҳомила касалликлари киради (қорин ичи инфекциялар, 
малформацсиялар, ҳомила ўсиши секинлашиши, ҳомила гемолитик 
касаллиги). 
Ўткир (интранатал) гипоксия ривожланиши учун юқори хавф омиллари 
қуйидагилар киради: 
– кесарча кесиш; ҳомиланинг тос, думба ѐки бошқа физиологик бўлмаган 
ҳолатда келиши; муддатидан олдин ѐки кеч туғиш; тез ва шиддатли туғиш; 
сувсиз давр 12 соатдан ортиқ; йўлдошнинг олдинда жойлашиши ѐки 
йўлдошнинг 
муддатидан 
олдин 
ажралиши; 
туғруқ 
фаолиятининг 
дискоординацияси; бачадон ѐрилиши; онада туғруқ пайтидаги ўткир 
гипоксия (шок, соматик касалликлар декомпенсацияси ва бошқалар); 
– киндик орқали қон оқимининг тўхташи ѐки секинлашиши (буралиш, чин 
тугунлар, қисқа ѐки узун киндик, киндик тизимчасининг тушиши, 
қисилиши); ҳомила ривожланишининг нуқсонлари (бош миянинг, юракнинг, 
ўпканинг); 
– бола туғилишидан 4 соат олдин ѐки ундан камроқ вақт давомида онага 
киритилган наркотик ва бошқа аналгетиклар; амниотик суюқликда меконий 
мавжудлиги. 
Чала туғилганлар, вақтидан кўп кўтарилган чақалоқлар ва қорин ичи 
ривожланишида орқада қолган болалар орасида асфиксия ҳолатида туғилиш 
хавфи юқори. Кўпгина янги туғилган чақалоқларда анте– ва интранатал 


91 
гипоксия ривожланиши учун қўшилиб келган хавф омиллари мавжуд, аммо 
антенатал гипоксия боланинг асфиксия ҳолатида туғилишига олиб 
келавермайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish