Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси. 
Асфиксиянинг клиник кўриниши унинг оғирлик даражасига боғлиқ. 
Ўртамиѐна гипоксияда туғилгандан кейин боланинг аҳволи одатда ўртача 
оғирлик сифатида баҳоланади. Ҳаѐтнинг дастлабки дақиқаларида бола суст, 
жисмоний фаоллик ва текширувга бўлган реакция камайган. Йиғи 
ҳиссиѐтсиз. Янги туғилганлик даври рефлекслари пасайган ѐки босилган. 
Юрак аускультациясида тахикардия аниқланади, юрак тонлари кучайган ѐки 
бўғиқлашган. Юракнинг нисбий тумтоқлик чегаралари кенгайган бўлиши 


95 
мумкин. Нафас олиш аритмик, ѐрдамчи мушаклар иштирокида, турли 
калибрдаги ўтувчи хириллашлар мавжуд бўлиши мумкин. Тери қопламлари 
кўпинча цианотик, аммо оксигенотерапия шароитида тезда пушти рангга 
киради. Бунда кўпинча акроцианоз сақланиб қолади. Ҳаѐтнинг дастлабки 
икки ѐки уч кунида бу янги туғилган чақалоқлар учун босилиш 
синдромининг гиперқўзғалувчанлик синдромига алмашиниши хос, бу 
синдром қўл-оѐқларнинг майда ўлчамли тремори, гиперестезия, қусиш, 
уйқунинг бузилиши, ўз-ўзидан пайдо бўлган (спонтан) Моро рефлекси (I 
босқич), таянч, қадам, эмаклаш рефлексларининг пасайиши ѐки босилиши, 
мушак гипотонияси, адинамия билан намоѐн бўлади. Аммо янги туғилган 
чақалоқларнинг физиологик рефлекслари ва мушаклар тонуслари 
ўзгаришлари индивидуалдир. 
Адекват (мос) терапия амалга оширилганда ўрта оғирликдаги ўткир 
асфиксияни бошдан кечирган болаларнинг аҳволи тезда яхшиланади ва эрта 
неонатал давр охирига келиб қониқарли бўлади. 
Оғир гипоксияда, туғилган вақтда бола аҳволи оғир ѐки жуда оғир, шок 
ѐки клиник ўлим ҳолатигача. Кўздан кечиришга бўлган реакция бўлмаслиги 
мумкин. Янги туғилган чақалоқларнинг рефлекслари босилган ѐки кескин 
камайган, адинамия. Тери қопламлари цианотик, «мармар нақши» билан 
рангпар (микроциркуляциянинг бузилиши). Мустақил нафас олиш аритмик, 
юзаки; нафас олиш ҳаракатларида ѐрдамчи мушаклар иштирок этади, нафас 
олишнинг даврий йўқлиги (бирламчи, иккиламчи апноэ) кузатилиши 
мумкин. Аускультацияда нафас суст. Аспирацион синдромда ўпкаларда 
турли калибрдаги хириллашлар эшитилади. Юрак тонлари бўғиқ, 
брадикардия қайд этилади, гемодинамик характердаги систолик шовқин 
эшитилади. Қорин пайпасланганда жигарнинг ўртамиѐна катталашанлиги 
аниқланади. Меконий кўпинча туғруқ пайтида чиқиб кетади. 
Узоққа чўзилган ўткир асфиксия вазиятида клиник манзара шок 
ҳолатига яқин. Периферик ва марказий гемодинамика бузилишларининг 
ифодаланган белгилари қайд қилинади (периферик гемодинамика 


96 
бузилишида «оқ доғ» симптоми 3 сониядан ошиқ; марказий гемодинамика 
бузилишида – артериал гипотензия, МВБ пасайиши). Неврологик статусда 
кома ѐки супор симптомлари (текшириш ва оғриқ қўзғатувчиларига реакция 
йўқлиги, адинамия, арефлексия, атония, кўз қорачиқларнинг ѐруғлиқга 
реакцияси суст ѐки йўқ, кўпинча кўзнинг маҳаллий симптомлари 
аниқланади). Мустақил нафас олиш йўқлиги ҳам кузатилиши мумкин. Юрак 
тонлари бўғиқ, томирларга ва экстракардиал тарқалиш хусусиятига эга қўпол 
систолик шовқин эшитилади. Юрак етишмовчилиги кўринишларида – 
юракнинг нисбий тумтоқлик чегаралари кенгайиши. Ўпкаларда заифлашган 
нафас шароитида (ателектазлар) нам, турли калибрдаги хириллашлар 
(аспирация натижаси) эшитилади. ОИТ томонидан гепатомегалия қайд 
қилинади, ишемик ва метаболик издан чиқишлар натижаси сифатида 
динамик ичак тутилиши белгилари бўлиши мумкин. 
Бола аҳволи барқарорлаштирилгандан сўнг гипертензия синдроми 
белгилари пайдо бўлади, мушаклар гипотонияси шароитида талвасалар 
(тортишишлар), сўриш ва ютиш рефлексларининг йўқлиги қайд этилади. 
Ижобий кечишда 2-3-кундан бошлаб гемодинамика, нафас, неврологик 
статус (физиологик рефлекслар, ютиш ва кейинроқ сўриш рефлекслари) 
меъѐрлашиши қайд қилинади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish