С тамойилига
қуйидагилар тааллуқли: юракнинг билвосита массажи,
медикаметларни киритиш.
Янги туғилган чақалоқларни бирламчи жонлантириш ҳажмини
аниқлаш учун болалар анъанавий равишда Апгар шкаласида баҳоланади. Энг
маълумотли бўлиб шкаланинг «кардиореспиратор» компонентини ташкил
қилувчи параметрларни аниқлаш ҳисобланади: юрак қисқариш сони, нафас
олиш хусусияти, терининг ранги.
Баҳолашда: ЮҚТ – 2 балл, нафас – 2 балл, тери ранги – балл –
жонлантиришни бажариш тақоза қилинмайди.
Баҳолашда: ЮҚТ – 2 балл, нафас – 1 балл, тери ранги – балл – нафас
йўлларининг юқори бўлимларини пухта санциясидан кейин 20-21% ли
кислород билан 2-5 дақиқа мобайнида ниқоб ѐрдамида ЎЁВни бажариш.
Баҳолашда: ЮҚТ – 2 (1) балл, нафас – 1 балл, тери ранги – балл
аспирацион синдром эҳтимоллиги юқори, буни ҳомила атрофи суюқлигида
ѐки оғиз-ҳалқумда меконийли таркиб мавжудлиги тасдиқлайди. Тўғри
ларингоскопия назорати остида трахеобронхиал дарахтнинг (ТБД) назорат
санациясини бажариш керак, катетердаги нарсалар хусусиятларини баҳолаш
лозим. Таркиб йўқ бўлганда ѐки аспират миқдори кам бўлганда ниқобли
вентиляцияни бажариш мумкин. Кўп миқдордаги ҳомила атрофи суюқлиги,
қон мавжудлиги, таркибнинг яшилсимон рангга эгалиги ТБД санациясини ва
кекирдак интубациясини ва ЎСВни амалга оширишни талаб қилади.
Самарали санацияни қийинлаштирадиган ТБДда зич меконий мавжудлиги
ТБДни 0,2–0,5 мл/кг ҳисобидан илиқ физиологик эритма билан лаваж
(инстиляция) ўтказиш ва ЎСВни амалга оширшини талаб қилади. Ўпка
лаважини ўтказишнинг сони олинган ювинди сувлариининг хусусияти билан
белгиланади (меконий аралашмаси бўлмаслиги).
Баҳолашда: ЮҚТ – 1 (2) балл, нафас – 0 балл, тери рангги – 0 балл –
кекирдак интубацияси, ТБД санацияси ва болани ЎСВ олишни талаб қилади.
101
ЮҚТ баҳолаш ва ҳаракатлар тактикаси қуйидагилардан иборат.
ЮҚТ дақиқасига 60-80 зарб бўлганда юракнинг ѐпиқ массажи ва
ўпкаларнинг вентиляцияси бажарилиши лозим. ЮҚТ ошганда вентиляцияни
давом эттириш керак. Адекват циркуляцияни таъминлаш учун ўпкаларнинг
ѐпиқ массажини амалга оширишда кўрсатилаѐтган куч ЮҚТ дақиқасига 120
зарб бўлишини таъминлайдиган даражада бўлиши керак. Вентияляция ва
юракнинг билвосита массажи нисбати 1:3.
Олиб борилаѐтган жонлантириш тадбирлари ва 100% кислород
берилиш шароитида 10 сония ичида самара кузатилмаганда (ЮҚТ
дақиқасига 80-60 зарб) юракнинг билвосита массажи ва вентиляция давом
эттирилиши керак. Бундай вазиятларда қуйидагилар кўрсатилган:
– кекирдак интубацияси ва ЎСВни амалга ошириш;
– интубация найи охиридан 1 см чиқиб турган махсус катетер
жойлаштирилган эндотрахеал най орқали медикаметларни юбориш:
адреналиннинг 0,01% эритмаси – 0,1-0,3 мл/кг (адреанлиннинг 0,1% 1 мл
эритмасини натрий хлориднинг 0,9% ли 9 мл эритмасида ѐки глюкозанинг
5% ли эритмасида суюлтириш), самара бўлмаганда киндик катетери орқали
адреналин 0,01% ли ѐки атропиннинг (синусли брадикардияни баратарф
қилади) эритмаси 0,1-0,3 мл/кг дозада юборилади. ЮҚТ дақиқасига 80-100
зарбга эришилганда юракнинг ѐпиқ массажи тўхтатилади. ЮҚТ дақиқасига
100 зарбга етиб бормагунча ва чақалоқда мустақил нафас олиш пайдо
бўлмагунча вентиляция давом эттирилади.
Агар ЮҚТ дақиқасига 100 зарбдан камлигича қолса қуйидагилар
амалга оширилади: 1) адреналин юборилишини қайталаш, зарурат бўлса уни
ҳар 5 дақиқада, лекин 3 та юборишдан кўп бўлмаган ҳолда ишлатиш мумкин;
2) агар гиповолемия белгилари (100% ли кислород ингалцияси шароитида
тери қопламларининг рангпарлиги, яхши юрак маромида кучсиз томир
уриши, артериал гипотония, мушак гипотонияси,3 сония ва ундан кўп вақт
давомида «оқ доғ» симптоми, МВБ пасайиши, олиб борилаѐтган
жонлантириш тадбирларидан самара бўлмаса) ѐки ўткир қон йўқотишда
102
АЮҚ ҳажмини тўлдирувчи препаратларни юбориш. Танланган препарат
(альбеминнинг 5% ли эритмаси, глюкозанинг 5% ли эритмаси, 0,9% ли
физиологик эритма, инфуколнинг 6% ли эритмаси) дозаси 10-15 (20) мл/кг
ни ташкил қилади ва киндик венасига 5-10 дақиқа мобайнида, чала
туғилганларда – 30-60 дақиқа давомида юборилади. Самара бўлмаганда – 1-2
мг/кг ҳисобидан преднизолон ѐки 5-10 мг/кг дозада гидрокортизон
қўлланилади.
Тасдиқланган
декомпенсацияли
метаболик
ацидоз
(рН<7,0;),
шунингдек ЎСВ, юракнинг билвосита массажи, адреналин киритилиши ва
АЮҚ тўлдирилишидан самара бўлмаганда натрий бикарбонат киритилишига
кўрсатма бўлиб ҳисобланади. Вена ичига натрий бикарбонатнинг 4% ли
эритмаси 2-4 мл/кг дозада 0,9% ли физиологик эритмада ѐки глюкозанинг 5%
ли эритмасида 5 карра суюлтирилган ҳолда 2 дақиқа давомида юборилади.
Бирламчи жонлантириш амалга оширилганда дори препаратларини
киритиш заруратига қараб физиологик эритмани ишлатган маъқул, сабаби
асфиксия ҳолатида туғилган болаларда гиперкликемия ва лактат-ацидоз
мавжуд бўлади. Жонлантириш тадбирлари жонлантириш хонасида ҳарорат
тартибини (26-28 °С) сақлаган ҳолда, бола тана ҳароратини (от 36,4 до 37,0
°С), шунингдек пульсоксиметр ѐрдамида кислород сатурациясини назорат
қилиш орқали олиб борилиши зарур.
Агар туғилишдан кейинги биринчи 20 дақиқада адекват жонлантириш
тадбирлари шароитида боланинг юрак фаолияти тикланмаса, туғруқхонадаги
жонлантириш тадбирлари тўхтатилади.
Апгар шкаласи бўйича баҳолаш (шкаланинг кардиореспиратор
компоненти): 220; 210; 110 кўпинча болада ЮТН мавжудлиги, қизилўнгач
атрезияси, туғма зотилжам, аспирацион синдроми билан боҳлиқ бўлиши
мумкин.
Асфиксия ҳолатида туғилган чақалоқ учун тезкор ва самарали
бирламчи жонлантириш ѐрдами фақат тайѐр мосламалар ҳамда ниқобли ва
замонавий ускуналар ѐрдамида ЎСВ, эндотрахеал интубация, юракнинг
103
билвосита массажини бажариш кўникмаларига эга тажрибали тиббий
ходимлар мавжуд бўлгандагина берилиши мумкин.
Жонлантиришдан кейинги даврдаги даволаш бир нечта босқичлардан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |