Ташхисни шакллантириш намунаси
: 30 ҳафталик чала туғилиш.
Вақтидан илгари туғруқлар учраш тезлиги янги туғиланларнинг
умумий сонидан 5-13,6% ни ташкил қилади.
Этиологияси
. Чала туғилиш сабабларини 3 та гуруҳга ажратиш
мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий:
– тиббий хизматнинг йўқлиги ѐки етарли эмаслиги;
– ҳаѐтнинг ва моддий таъминотнинг паст даражаси ва, натижа сифатида,
онанинг ѐмон овқатланиши, қониқарсиз яшаш-маиший шароитлар;
– маълумотлилик даражаси (8 синфдан паст) – ҳаѐт тарзига, шахс
хусусиятларига, моддий яхшиланишга таъсир қилади;
– руҳий ва жисмоний шикастлар-изтироблар, қўрқув, ҳоимладорнинг
йиқилиши ѐки лат ейиши, оғир нарсаларни кўтариш;
– касбий иллатлар, ѐмон одатлар (чекиш, алкогол, наркотиклар);
– никоҳдан ташқари туғишлар (асосан кутилмаган ҳомиладорликда);
– салбий экологик ҳолат.
Ижтимоий-биологик:
62
– онанинг кичик ѐши ѐки катта ѐшдаги оналар (18 ѐшдан кичик ва 35 ѐшдан
катта);
– бўй пастлиги, инфантил тана тузилиши;
– кўп ҳомилали туғруқлар (чала туғилганларнинг чамаси 20%).
Клиник:
– жинсий аъзолар инфантилизми, асосан гормонал издан чиқишлар (сариқ
тананинг етишмаслиги, тухумдонларнинг гипофункцияси, истмик-цервикал
етишмаслик) билан қўшилиб келганда – вақтидан илгари барча
туғилганларнинг 16,6% гача;
– илгариги абортлар ва бола ташлашлар эндометрийнинг нотўлиқ
секрециясига,
строманинг
коллагенлашишига,
истмик-цервикал
етишмасликка, бачадоннинг қисқарувчанлик қобилияти ошишига, бачадонда
яллиғланиш жараѐнларининг (эндометрит, синехийлар) ривожланишига олиб
келади;
– онанинг соматик касалликлари, асосан ҳомиладорлик пайтида
декомпенсация ѐки қўзиш белгилари билан. Ревматизм, юракнинг ревматик
нуқсони, пиелонефрит, гипертоник касаллик, камқолик ва бошқа касалликлар
бачадон-йўлдош қон айланишини издан чиқаради, йўлдошда дегенератив
ўзгаришларни чақиради;
– эндокрин касалликлар (буйрак усти безлари пўстлоғининг гиперфункцияси,
тиреотоксикоз, қандли диабет);
– ўткир юқумли касалликлар (иситма баланд пайтидаги туғруқ, шунингдек
соғайишдан кейинги энг яқин 1-2 ҳафтадаги туғиш);
– ҳомиладорлик патологиялари – кеч гестозлар, нефропатия, она–йўлдош–
ҳомила тизимидаги иммунологик низо, ҳомиладорлик вақтидаги оператив
аралашувлар (асосан лапаротомия);
– ҳомиланинг касалликлари – қорин ичи инфекциялари, хромосом
касалилклар, ривожланиш нуқсонлари ва бошқалар;
– экстракорпорал уруғланиш.
63
Вақтидан илгари туғруқлар сабабларини бошқа тамойил бўйича
ажратиш мумкин: онадан келиб чиққан; ҳомила томонидан содир бўлган;
ҳомиладорлик кечиши хусусиятлари билан боғлиқ; ташқи муҳитга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |