Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ижтимоий-иқтисодий
: турмуш даражасининг пастлиги ва натижада 
кам овқатланиш, айниқса ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида, 
қониқарсиз яшаш-маиший шароитлар, жисмоний меҳнат соҳасидаги бандлик, 
касбий зарарлар, ноқулай экологик шароит, стрессли вазиятлар. 
Ижтимоий-биологик
: ѐмон одатлар, гиѐҳвандлик, айниқса героинли, 
ѐш ѐки кекса она, инфанти тана тузилиши, паст бўй ва вазн, ирқий ва этник 
хусусиятлари. 
Клиник
, улар 3 гуруҳга бўлинган: 
1. Онага боғлиқ: экстрагенитал патология (кўк юрак нуқсонлари, 
камқонлик, гипертония касаллиги, буйрак касалликлари ва бошқалар), 
эндокрин касалликлар (қандли диабет, гипотиреоз ва бошқалар), жинсий 
аъзолар ривожланишидаги аномалиялар (бачадон гипоплазияси, икки шохли 
бачадон), фибромиомалар, такрорий тез-тез қилинган абортлар; 
2. Ҳомиладорлик патологияси билан боғлиқ: ҳомиладорлик узилиш 
хавфи, 
гестозлар, 
она 
томонидан 
маълум 
бир 
дори-дармонлар 
(антикоагулянтлар, 
антиконвулсанлар, 
антиметаболитлар)ни 
қабул 
қилганлиги, йўлдош ва киндикнинг ривожланиш нуқсонлари (йўлдош 
гемангиомаси, киндик тизимчасининг аномал жойлашиши, киндик 
томирларининг тромбози, ягона киндик артерияси, йўлдошнинг кўчиши, 
унинг вақтидан илгари қариши); 
3. Ҳомилага боғлиқ: генетик, хромосомал касалликлар (ахондроплазия, 
Расселл–Силвер касаллиги, 13-, 18-, 21-трисомиялар), ривожланишнинг 
туғма нуқсонлари (анэнцефалия, ошқозон-ичак тракти атрезияси, ЮТН), 
ҚИИ, изоиммунологик номувофиқлик, метаболизмнинг туғма нуқсонлари 
(галактоэемия, ФКУ)), стрессли ҳолатлар. 
Патогенези
. Ноқулай омилларнинг таъсири, авваламбор сурункали 
фетоплацентар етишмовчилик ва ҳомиланинг қорин ичи сурункали 
гипоксиясига олиб келади. Ҳомилада юзага келадиган ўсиш бузилишининг 
тури ҳомила ривожланишининг қайси босқичида этиологик омил таъсир 
қилганлигига боғлиқ. Агар ҳомила учун ноқулай шароитлар ҳужайраларнинг 


55 
фаол бўлиниши ва уларнинг цитоплазма билан тўлиши содир бўладиган 
ҳомиладорликнинг II уч ойлигида пайдо бўлса, ҚРОҚнинг гипопластик 
варианти ривожланади. Ҳужайралар бўлинишининг фаоллиги пасайган III уч 
ойлигида ноқулай омилнинг таъсир қилиши тана узунлигига солиштирганда 
тана вазнининг камайишига – ҚРОҚнинг гипотрофик вариантига олиб 
келади. 
Таснифи
. ҚРОҚнинг бир нечта таснифи бор. 
X қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича ҳомиладорлик давомийлиги ва 
ҳомила ўсиши билан боғлиқ издан чиқишлар ажратилган (Р05-Р08). 
Р05. Ҳомиланинг секин ўсиши ва озиқланишининг етишмаслиги. 
Р05.0. Ҳомиланинг гестацион ѐши учун «кам вазнлик». Одатда 
гестацион ѐшига мос келадиган, 10-центилдан вазни паст ва бўйи узунлиги 
ортиқ янги туғилган чақалоқ назарда тутилади. 
Р05.1. Ҳомиланинг гестацион ѐши учун «кичик». Одатда гестацион 
ѐшга мос келадиган, 10-центилдан вазни ва бўй узунлиги паст янги туғилган 
чақалоқ назарда тутилади. 
Р05.2. «Кичик» ѐки «кам вазнлик» таъкидланмаган ҳолда ҳомиланинг 
озиқланиши етишмовчилиги. Гестацион ѐшга мос вазн ва тана узунлиги 
камайиши белгилари йўқ, лекин терининг қуруқлиги ва тери ости 
клетчаткаси йўқлиги каби озиқланиш етишмовчилиги белгилари бор бўлган 
янги туғилган чақалоқ. 
Р05.9. Ҳомиланинг ноаниқ ўсиш пасайиши. 
Клиник таснифга кўра ҚРОҚ нинг 3 та 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish