Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЯНГИ ТУҒИЛГАН СОҒЛОМ ЧАҚАЛОҚЛАР ГУРУҲИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЯНГИ ТУҒИЛГАН СОҒЛОМ ЧАҚАЛОҚЛАР ГУРУҲИ 
Болани туғруқхонадан чиқаришда шифокор унинг соғлиғини ҳар 
томонлама баҳолаши ва унинг саломатлик гуруҳини аниқлаб олиши керак. 
Янги туғилганлик даврида асосий учта саломатлик гуруҳи ажратилган. 
I саломатлик гуруҳига (барча янги туғилганларнинг 15-20%) 
ҳомиладорлик даврининг ва туғруқнинг нормал кечишида соғлом ота-
оналардан туғилган, туғилганида Апгар шкаласида 8-10 баллга эга, 
туғруқхонада касалланмаган соғлом болалар ѐки қуйидагиларга эга бўлган 
болалар киритилади: 
– физиологик, транзитор ҳолатлар (гормонал криз, физиологик сариқлик, 
тана вазнининг 6% гача физиологик пасайиши); 
– соғлиққа таъсир қилмайдиган ва даволанишни талаб қилмайдиган 
дизэмбриогенезнинг 5 та стигмасидан кўп бўлмаган (қулоқ супраси, киндик 
ва бошқа соҳаларнинг деформацияси). 
II саломатлик гуруҳига (барча янги туғилганларнинг 70-80%) кеч 
неонатал даврида патологик ҳолатлар ва касалликлар ривожланиш хавфига 
эга соғлом янги туғилган чақалоқлар («хавф остида болалар») киритилади. 
Патологиянинг шаклланиш хавфи даражасига кўра, ушбу гуруҳни II А 
(минимал хавф) ва II Б (юқори хавф) кичик гуруҳларга ажратиш мақсадга 
мувофиқ. 
II А саломатлик кичик гуруҳини қониқарли ҳолатда туғилган, 
туғруқхонада касалланмаган, лекин оғирлашган генеологик, биологик, 
ижтимоий, соматик, аллергологик, акушер-гинекологик анамнезига эга 
соғлом чақалоқлар ташкил қилади.
Эрта неонатал даврда бу болаларда соғлиққа таъсир қилмаган 
транзитор ҳолатлар (тана вазнининг физиологик пасайиши 6% дан кўп, 
маҳаллий ТЭ ва бошқалар) бўлган. 


47 
Ушбу саломатлик гуруҳидаги баъзи янги туғилган чақалоқларда 
даволанишни 
талаб 
қилмайдиган 
туғма 
ривожланиш 
нуқсонлари 
(микрогнатия, гипертелоризм, терили киндик, сакрал чуқурча, турли хил 
ўлчам ва шаклдаги қулоқ супралари ва бошқалар) аниқланиши мумкин. 
II Б саломатлик кичик гуруҳига оғирлашган анамнезга эга чақалоқлар 
киритилади, улар туғруқхонадан ѐки чақалоқлар учун ихтисослаштирилган 
бўлимдан чиқиш вақтида тугаган қорин ичида, туғилиш вақтида ѐки эрта 
неонатал даврида қандайдир бир касалликни (асфиксияни, церебрал 
ишемияни, бош миянинг структур-морфологик ўзгаришларисиз кечган 
энцефалопатияни, ЧГК, неонатал сариқликни, туғруқ шикастини, ЎРВИни, 
пиодермияни ва бошқаларни) бошидан кечирган. 
Ушбу гуруҳга турли хил функционал оғишларга эга болалар ҳам 
киритилади: 
– чала туғилганлар; 
– морфофункционал етилмаслик белгилари бор вақтида туғилганлар; 
– қорин ичида ўсишнинг енгил ва ўрта оғирликдаги кечикиши; 
– вақтидан кўп қоринда кўтарилган; 
– кўп ҳомилаликдан туҳилганлар; 
– туғилганда тана оғирлиги 4000 г дан ортиқ бўлганлар; 
– тарқоқ ТЭ билан туғилганлар; 
– шошилинч тузатишни талаб қилмайдиган туғма аномалиялар (киндик 
чурраси, варикоцеле, крипторхизм, полидактилия ва бошқалар) билан 
туғилганлар. 
III саломатлик гуруҳини сурункали, туғма касалликлар ва/ѐки чиқариш 
вақтига келиб компенсация даражасида бўлган ривожланиш нуқсонларига 
(ЮТН, БЎД, бош миянинг структур-морфологик ўзгаришлари билан 
энсефалопатия, боланинг қорин ичида ривожланиш кечикишининг оғир 
даражаси, фенилкетонурия, гипотиреоз, Даун синдроми ва бошқаларга) эга 
болалар ташкил қилади. 


48 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish