Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ВАҚТИДА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ВАҚТИДА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ 
ТАШКИЛЛАШТИРИШ. 
Болаларни туғруқхонада овқатлантириш ва боқишни 
ташкиллаштириш. 
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1989-1990 йй. 
кўкрак билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш учун йирик масштабли 
дастур тайѐрланди, дастурнинг мақсад ва вазифаларига кўкрак билан 
озиқлантириш ва туғруқхоналарда чақалоқларни она сути билан 
муваффақиятли боқиш чун шароитларни яратиш кирди.
Дастурнинг моҳияти муваффақиятли кўкрак билан озиқлантиришнинг 
10 та тамойилида бан қилинган. 
1. Кўкрак билан озиқлантиришнинг белгиланган қоидаларига қатъий 
риоя қилиш ва шу маълумотни тиббий персонал ҳамда туғувчиларга 
мунтазам равишда етказиб туриш. 
2. Тиббий ходимларни эмизишни машқ қилиш учун зарур 
кўникмаларга ўргатинг. 
3. Кўкрак билан озиқлантиришнинг устунлиги ва техникаси ҳақида 
барча ҳомиладорларга маълумот бериш. 
4. Туғруқдан кейинги бир ярим соат ичида оналарга кўкрак билан 
эмизишни бошлашга ѐрдамлашиш. 
5. Оналарга, агар улар вақтинчалик боласидан алоҳидаланган бўлса 
ҳам, кўкрак билан қандай эмизиш ва қандай қилиб лактацияни сақлаб 
қолишни кўрсатиш. 
6. Янги туғилган чақалоқларга кўкрак сутидан бошқа оақат ва сувни 
бермаслик, тиббий кўрсатмалар бундан мустасно. 
7. Она ва боланинг кун давомида битта палатада бўлишини таъминлаш. 
8. Жадвал бўйича эмас, балки бола ҳохишига қараб кўкрак билан 
овқатлантириш. 
9. Кўкрак билан озиқланаѐтган чақалоққа она сут безини ўхшатувчи ва 
тинчлантирувчи мосламалар (сўрғичлар)ни бермаслик. 


35 
10. 
Кўкрак 
билан 
озиқлантиришни 
қўлловчи 
гуруҳни 
ташкиллаштиришни тақдирлаш ва туғруқхонадан ѐки касалхонадан 
чиққандан кейин оналарни шу гуруҳларга йўналтириш. 
Ушбу тамойилларни бажариш учун туғруқхоналар иши онанинг бола 
билан туғилишидан кейин уларнинг алоқасини, уларнинг биргаликда 
ѐтишини, янги туғилган чақалоқнинг кун давомида “эркин” овқатланишини 
таъминлайдиган тарзда ташкил этилиши керак. Янги туғилган чақалоқларни 
кўкракка биринчи марта бириктириш туғруқхонада туғруқдан кейинги 
биринчи ярим соат ичида амалга оширилиши керак. Бунинг учун киндик 
кесилиб боғланганидан кейин болани онанинг қорнига ѐтқизишади, ва у она 
кўкрагига ўзи «эмаклаб» келади ва эмишни бошлайди. 
Кўкракка қўйишнинг устунликлари: 
– нормал микрофлоранинг бола териси ва ичагига жойлашиши анча эрта 
содир бўлади; 
– янги туғилган боланинг инфекцияларга чидамлилиги ошади; 
– онада лактация анча фаолроқ кучаяди; 
– туғруқнинг 3-даври ва туғруқдан кейинги даври кечиши яхшиланади; 
– она ва бола ўртасида руҳий-ҳисий алоқа тезроқ юзага келади. 
Она ва боланинг бирга бўлишининг устунликлари: 
– онанинг чақалоқ билан бемалол ва доимий (кун бўйи) алоқада бўлиш 
имконияти; 
– «талаб бўйича» оақатлантиришни амалга ошириш имконияти мавжудлиги; 
– боланинг ҳар бир реакциясини кузатиш имконияти борлиги; 
– онага болани парваришлаш қоидаларига тайѐрлаш ва ўргатишнинг 
енгиллиги 
– она ва чақалоқ ўртасида алоқани мустаҳкамлаш; 
– госпитал инфекциялар хавфини камайтириш. 
Кўкрак билан озиқлантиришнинг устунликлари: 


36 
– она сутидаги оқсиллар, ѐғлар ва углеводлар нисбати ва сифати бола 
организми томонидан ҳазм қилиниши учун мукаммаллиги (оптимал ва 
мувозанатланган озуқа қиймати); 
– она сути боланинг инфекцияга қарши чидамлилигини белгилаб берувчи 
биологик фаол моддаларни ва иммунитет омилларини (ферментлар, 
гормонлар, иммуноглобулинлар, лизоцим) тутади (кўкрак сутининг ҳимоя 
роли); 
– минерал моддалар (калций, фосфор, микроэлементлар) бола эҳтиѐжларига 
оптимал тарзда мос келади, сигир сутидан кўра 2 марта яхшироқ сўрилади 
(ҳам макро-, микроэлементларнинг, ҳам углеводлар, ѐғлар ва оқсилларнинг 
юқори ҳазм қилиниши) 
– кўкрак сути чақалоқлар ичагида бифидофлораларнинг фаол кўпайишини 
таъминлайди, яъни ичак биоценози шаклланишига ижобий таъсир кўрстади; 
– кўкрак сути учун оптимал ҳарорат ва паст осмолярлик хос; 
– кўкрак билан озиқлантириш боланинг тишлари ва жағлари тўғри 
шаклланишига олиб келади; 
– кўкрак билан озиқлантиришда она ва бола орасида энг яхши руҳий-ҳиссий 
алоқа ўрнатилади, уларнинг бир-бирига ўрганишини, кўнгил қўйишини 
кучайтиради, уларнинг ўзаро меҳр-муҳаббати кучаяди; 
– кўкрак сути – энг арзон овқат (кўкрак билан озиқлантиришнинг иқтисодий 
самараси); 
– кўкрак билан овқатланишда бўлган болаларда ярали-некротик энтероколит, 
тўстадан ўлим синдроми, аллергик касалликлар ривожланиш хавфи паст; 
– хорижий муаллифлар тадқиқотларида аниқланган-ки, кўкрак билан 
озиқлантиришда бўлган болаларда кейинчалик гипертония, атеросклероз, 
қандли диабет, лимфомалар кам кузатилади. Бундан ташқари, улар учун 
ақлий ривожланишнинг анча юқори кўрсаткичлари хосдир. 
Кўкрак билан овқатлантиришнинг муваффақиятли тамойиллари фақат 
соғлом оналардан туғилган соғлом чақалоқларга тааллуқли. Она ва/ѐки бола 


37 
касал бўлганида, кўкрак билан овқатлантириш мумкин бўлмаган тақдирда, 
овқатлантириш масаласи индивидуал ҳал қилинади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish