¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


«ГУРУҲЛАРГА БЎЛИБ КЎРЧИ» МЕТОДИКАСИ



Download 17,31 Mb.
bet24/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

3.5. «ГУРУҲЛАРГА БЎЛИБ КЎРЧИ» МЕТОДИКАСИ

Ушбу методика 4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг образли сўз-мантиқли тафаккурини баҳолаш учун мўлжалланган. Болага 5-расмдаги тасвирлар кўрсатилиб, қуйидаги йўриқнома берилади:


«Диққат билан ушбу расмдаги тасвирларни кўриб чиқ ва уларни иложи борича кўп гуруҳларга бўлиб чиқ. Ҳар бир гуруҳга, умумий белгиси бир хил бўлган фигураларни кирит ва ҳар бир фигуранинг номини айт, ҳамда қандай белгилар асосида бўлиб чиққанингни тушунтириб бер».

5-расм.
Топшириқни бажаришга 3 дақиқа вақт берилган.


Натижаларни баҳолаш.
10 балл — бола ҳамма фигураларни 2 дақиқадан кам вақтда гуруҳларга бўлиб чиқса қўйилади.
Бу фигуралар гуруҳи қуйидагича: учбурчак, айланалар, квадратлар, ромблар, қизил фигуралар, ( расмда улар қора рангда берилган), кўк фигуралар (улар тўғри чизиқ билан штрих қилинган), сариқ фигуралар (улар катаклар билан белгиланган), катта фигуралар, кичик фигуралар;
8 - 9 балл бола ҳамма фигураларни 2,0 дақиқадан 2,5 дақиқагача бўлиб чиқса қўйилади;
6 - 7 балл —бола ҳамма фигураларни 2,5 дақиқадан 3,0 дақиқагача бўлиб чиқса қўйилади;
4 - 5 балл — 3 дақиқа мобайнида бола 5 дан 7 гача гуруҳга бўлиб чиқса қўйилади;
2- 3 балл— 3 дақиқа мобайнида бола 2 дан 3 тагача гуруҳга бўлиб чиқса қўйилади;
0-1 балл—3 дақиқа мобайнида бола 1та гуруҳдан кўп гуруҳга бўла олмаса қўйилади.
Тараққиёт даражаси ҳақида хулоса 1,3 — чи методика сингари чиқарилади.
КЎРГАЗМАЛИ - ҲАРАКАТЛИ ТАФАККУР ТУРИНИ БАҲОЛАШ УЧУН МЕТОДИКАЛАР


3.6. «КОНТУРЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ» МЕТОДИКАСИ

Болаларга 6-7 расмлар кўрсатилади ва ушбу методикадаги топшириқнинг мақсади тушунтириб берилади, яъни қалам ёки ручка ёрдамида имкони борича тез ва аниқ чап томондаги контурларни ўнг томонда берилган расмларга кўчириб чиқиш зарур. Бунда боланинг чизиқларни тўғри чизганлигига ва фигураларнинг бурчакларини аниқ бирлаштира олишига эътибор қаратиш зарурдир. Топшириқ бажариб бўлингандан сўнг вазифанинг тоза, аниқ ва тезлиги баҳоланади.




6-расм
Натижаларни баҳолаш.


Топшириқни бажариш тезлиги ва сифатига қараб балларда баҳоланади.
10 балл—бола ҳамма топшириқни бажаришга 90 сониядан кам вақт сарфлаб, фигураларнинг бурчаклари тўғри ва аниқ бирлаштира олса ҳамда чизиқлар берилган контурларга аниқ мос келса қўйилади;


7-расм
Натижаларни баҳолаш.


8 - 9 балл— топшириқни бажаришга 90 сониядан 109 сониягача вақт сарфланса, аммо қуйидаги камчиликларнинг бирортаси мавжуд бўлса: бир ёки иккита чизиқнинг тўғри эмаслиги; Икки ёки учта чизиқлар фигура бурчаклари нотўғри бирлаштирилган бўлса; иккитадан тўрттагача чизиқлар контурдан ташқарига чиқиб кетган бўлса; тўрттадан бештагача фигура бурчаклари бирлаштиришда, ноаниқликка йўл қўйилган бўлса қўйилади;


6- 7 балл— ҳамма топшириқни бажаришга 105 дан 120 сониягача вақт сарфланса, аммо қуйидаги камчикларнинг бирортаси мавжуд бўлса: уч ёки тўртта чизиқнинг эгрилиги: тўрттадан олтитагача фигура бурчакларини нотўғри бирлаштирилганлиги; бештадан олтитагача чизиқлар контурдан ташқарига чиқиб кетганлиги; олтитадан еттитагача фигура бурчакларини бирлаштиришдаги наониқлик бўлса қўйилади;
4-5 балл — топшириқни бажаришга 120 дан 135 сониягача вақт сарфланса, аммо қуйидаги камчиликларнинг бирортаси мавжуд бўлса қўйилади: беш ёки олтита чизиқнинг эгрилиги; еттитадан ўнтагача бурчакларни нотўғри бирлаштирилганлиги; еттита ёки саккизта чизиқнинг контурдан чиқиб кетганлиги; саккизтадан ўнтагача бурчакларнинг ноаниқ бирлаштирилганлиги;
2 - 3 балл — топшириқни бажаришга 135 дан 150 — сониягача вақт сарфланса қўйилади. Қуйидаги камчиликлардан бирортаси мавжуд бўлса: 7 тадан 10 тагача чизиқнинг эгрилиги; 11 тадан 20 тагача бурчакларнинг нотўғри бирлаштирилганлиги; 9 тадан 10 тагача чизиқларнинг контурдан ташқарига чиқиб кетганлиги; 11 тадан 17 гача бурчакларнинг ноаниқ бирлаштирилганлиги;
0-1 балл — топшириқни бажаришга 150 сониядан кўп вақт сарфланса қўйилади. Бир ёки иккита чизиқдан ташқари, қолган чизиқларнинг нотўғри чизилганлиги; бир ёки иккита бурчакдан ташқари, қолган бурчакларни бирлаштиришдаги хатоликлар;
Тараққиёт даражаси ҳақида хулоса чиқариш.
10 балл — жуда юқори.
8 - 9 балл — юқори
4 - 7 балл — ўртача
2 - 3 балл — паст
0-1 балл — жуда паст



Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish