Тест меъёрлари – бу кишилар тараққиётининг ўртача кўрсаткичи. Ҳар қандай меъёр, ўлчов ҳам вақти билан ўзгариб туради, чунки ишлар давомида кишиларнинг ҳам психологик тараққиётида ўзгаришлар бўлади, масалан, ХХ асрнинг биринчи чорагида кишиларнинг интеллектуал тараққиётига қўйилган меъёрлар, шу асрнинг охирги чорагига қўйилган меъёрларга тўғри келмайди, чунки ушбу йиллар мобайнида кишиларнинг ақлий тараққиёт кўрсаткичлари анча юқоридир.
Бундан ташқари эмпирик қоидалар мавжуд унга кўра камида ҳар беш йилда тест меъёрлари қайта кўриб чиқилиши шартдир, асосан бу интеллектуал тестларга таллуқлидир.
Тест меъёрлари қўйилган талаблардан ташқари, тест ўтказишни, натижаларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишни қатъий қоидалари мавжуддир. Булар қуйидагилардир:
У ёки бу тестни қўллаш учун психолог тест билан танишиб чиқиб, ўзида ёки бошқа бир кишида синаб кўриши керак. Бу тестни ўтказиш билан билан боғлиқ бўлган хатоликларни олдини олиш имконини беради.
Синалувчи тест топшириқларини бажаришидан олдин ва кўрсатмаларини яхши тушуниб олиши учун олдиндан тайёргарлик кўриб қўйиш.
Тест ўтказиш вақтида, синалувчилар мустақил ишлаши, бир-бирига ҳалақит бермаслигини ва таъсирини ўтказмаслигини назорат қилиб туриш, чунки бу тест натижаларини ўзгартириб юбориши мумкин.
Ҳар бир тест натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун асосланган ва аниқ ишланган математик-статистик усулларни олдиндан тайёрлаб қўйиш.
Биз тест турлари ва тест меъёрларига қўйилган талабларни ўрганиб чиқдик, энди тест меъёрларини репрезентативлиги, валидлиги, ишончлигига тўхталиб ўтсак.
Тест тузилишининг асосий статистик принциплари 1980-йилларда В.С.Аванесов, А.Анастази, В.К.Гайда, В.П.Захаровларнинг адабиётларида тўлиқ ёритиб ўтилган. Аммо кўрсатиб ўтилган адабиётларда психометрик тестларнинг асосий муаммоси, тест меъёрлари, тўлиқ ёритиб ўтилмаган. Бу биринчи навбатда америкалик тестолог А.Анастазининг адабиётига таллуқлидир. Анастазининг яратган қўлланмаси, ғарб тестологлари томонидан иккита асосий принциплари зарурий танқидий муҳокамаларга эга бўлмайди, булар диагностик меъёрий сифати тарзида статистик меъёрларнинг қўлланилиш муаммолари ва нормал моделларга ҳамма эмпирик маълумотларнинг тақсимланиши ҳақидаги маълумотлар муаммоси.
Энди биз дифференциал асосий тушунчалар тизими тузилишининг қисқача контекстини анализ қилиб ўтамиз.
1. Тест шкалаларининг статистик табиати. Психодиагностикада типик ўлчов тести – бу қисқа топшириқларнинг ёки пунктларнинг кетма-кетлиги, синалувчи томонидан топшириқлар бажарилиши натижасида сўнг уларнинг бир хил миқдорий таҳлил қилиниши демакдир. Масалан: алоҳида топшириқлардан тузилган интеллектуал тестларни интерпретация қилиниши: «ечими тўғри», «ечими нотўғри», «жавоб йўқ», (топшириқни ўтказилиб юборилиши, вақт етишмаслиги сабабли), шахсий саволномаларнинг таҳлил қилиниши: синалувчи томонидан таъкидланиши лозим бўлган жавоблар кўрилиши: «тасдиқлаши», «инкор қилиниши» (жавоблар, «рози эмасман», «йўқ»).
Умумий баллар калит орқали ҳисоблаб чиқилади, калит ҳар бир пункт бўйича сонлар билан ифодаланади. Масалан, топшириқнинг тўғри ечимига – «+1», нотўғри ёки ўтказиб юборилганига – «0». Бунда баллар тўғри жавобларнинг миқдорини кўрсатиб беради.
2. Психометрикада ўлчов муаммолари ва тест пунктларининг хусусиятлари.
Ўлчов кўрсаткичи «эталон» ҳисобланади. Эталон бу – ўлчанаётган хусусиятга берилган катталикни бир маромда сақлаб турувчи физик объектдир, дифференциал психометрикада бундай физик эталонлар мавжуд эмас. Психометрикада эталон ролини тестларнинг ўзи бажаради, буни шундай тушуниш керак, топшириқнинг мураккаблиги киши қобилиятига тўғри пропорционал катталик деб қараш мумкин. Яъни топшириқ қанча мураккаб бўлса, унинг ечимини топиш учун киши қобилиятининг даражаси шунча юқори бўлиши керак. Тест пунктларнинг кучи ва мураккаблигини тест ўтказиш ёрдамидагина аниқлаш мумкин. Мураккабликни аниқлаш «фоизли ўлчов» билан белгиланади, тест топшириқларига «тўғри» жавоб берган синалувчилар фоиз билан аниқланади, яъни «фоиз» қанча кичик бўлса мураккаблик шунча юқорида бўлади.
Тест пунктларнинг хусусиятини тест балларининг тақсимланиши кўрсатиб беради. Агар тест балларининг тақсимланиши эгрилиги ўнг томонли ассиметрияга эга бўлса, унда тест мураккаб топшириқлардан тузилган, агар эгрилик чап томонли ассимметрияга эга бўлса, у ҳолда тест топшириқлари содда тузилган ҳисобланади ва қуйидаги кўринишга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |