Сўз ясаш минимуми
Ушбу босқичда талаба сўз ясаш моделларини билиши ва улар асосида нотаниш ясама сўзларнинг қонуний маъносини мустақил англай олиши лозим.
adj+ity=n, v+ment=n, v+age=n, n+al=adj n+ed=adj, v+ent=adj, adj+ifV=v, n+ate=v, n+ize=v, de+v=v, re+v=v, over+v=v, en+adj=v, en+n=v, n+n=v, n+adj=adj, adj+adj=ad|, n+ adj=adj.
Грамматика
That (those) аниқловчи сўз бирикмаларида that (those) отнинг ифодаловчиси сифатида.
Жуфт боғловчилар (the more... the better). Жуфт боғловчилар ва the артиклининг омонимияси.
One эга сифатида келган гаплар, one нинг омонимик маъноларини ажратиш.
Мураккаб тўлдирувчи.
Модал феълли инфинитив.
Герундий.
Сифатдош I нинг оддий ва қўшма шакллари, уларнинг гапдаги маьноси ва бошқа сўз бўлаклари билан мослашуви.
Сифатдош II.
Кўчирма гап ва ўзлаштирма гап.
Мураккаб грамматик конструкциялар. Клишелар.
Фразеологик феъллар.
1, 2 босқичларда эгалланган билимларни мутахассислик бўйича матнлар асосида ривожлантириш ҳамда матнни грамматик ва семантик жиҳатдан бир-бирига боғлаб ўрганиш.
Лексика
Мутахассислик бўйича илмий-оммабоп, сиёсий, мамлакатшунослик, экология бўйича бўлажак мутахассиснинг дунёқараши ва эрудициясини кенгайтириш ҳамда махсус фанларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни камайтиришга хизмат қиладиган, ахборот билан таъминлайдиган ва талабаларнинг грамматик, лексик ва сўз ясаш минимумини ўзлаштиришга кўмаклашувчи матнолди ва матндан кейинги машқлар билан бойитилган оригинал инглиз тилидаги матнлар устида ишлаш (аудиторияда ўқитувчи раҳбарлигида 2.000 босма белги ҳажмдаги матнлар устида ишлаш).
Матнларнинг лексикасини ўзлаштириш.
Мутахассисликка оид ҳамда ижтимоий-сиёсий асл инглиз тилидаги матнлар устида ишлаш (аудиторияда ўқитувчи раҳбарлигида ҳафтасига 1. 500-2. 000 б. б. ҳажмидаги матн устида ишлаш). Мутахассислик мавзуларида мулоқот қилиш.
Мустақил ўқиш бўйича суҳбат, савол-жавоб, реферат, аннотациялар, режа, таржима ва ҳоказо иш турларини ўтказиш (мустақил аудиториядан ташқари ўқиш - ҳафтасига 2. 5006. б.).
Оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш бўйича мавзулар: Оғзаки мавзулар бўйича иш турлари: савол-жавоб, жуфт-жуфт бўлиб ишлаш, режа тузиш, суҳбат (24 соат).
Мустақил Ўзбекистон (2 соат)
Инглиззабон мамлакатлар ва уларнинг пойтахтлари (2 соат)
Спорт (2 соат)
Ўзбекистон Конституцияси (2соат)
Ўзбекистонда таълим тизими (2 соат)
Буюк Британияда таълим тизими (2 соат)
Ўзбек халқининг миллий байрамлари. (2 соат)
Европа халқларининг миллий байрамлари (2соат)
Ўзбекистон давлат рамзлари (2 соат)
Англия, АҚШ давлат рамзлари (2 соат)
Экология (2 соат)
Do'stlaringiz bilan baham: |