Асосий қисм
Амалий машғулотлар мазмуни
Инглиз тили фанидан 1-босқич мазмуни
Таълимнинг биринчи босқичида инглиз тилини ўрта мактабда ўрганиш давомида эгаллаган асосий билим ва кўникмалари мустахкамланади. Нутқий фаолият кўникмалари такомиллаштирилади. Аудитория ва мустақил (аудиториядан ташқари) мутоала қилиш, оғзаки нутқ босқич ўқув вазифалари доирасида сўзлашиш, ёзиш ва эшитиш кўникмалари ривожлантирилади. Инглиз тили бўйича мустақил ишнинг энг содда кўникмалари сингдирилади.
Инглиз тили фани амалий машғулот бўлганлиги сабабли фонетика, мавзулар, ёзув, сўз ясалиши, грамматика мавзулари, матнлар устида ишлаш ҳар дарсда комплекс равишда олиб борилади. Биринчи босқичнинг ҳар бир дарсида (2 соат давомида) шартли равишда иш турларига қуйидаги вақт мезони ажратилади: фонетика - 5 мин.; ёзув - 10 мин.; сўз ясалиши - 5 мин.; грамматика - 20 мин.; лексик иш - 25 мин.; оғзаки нутқ -15 мин.
Фонетика
Унли товушлар талаффузи.
Гап интонацияси. Урғу.
Ундош товушлар. Дифтонглар.
Ёзув
Тегишли ўқув вазифаларини бошқаришда актив минимум таркибига кирувчи сўзлар, сўз бирикмаларини инглиз тилида тўғри ёза олиш. Орфография қоидаларини билиш. Ўқилган матннинг мазмунини қисқача ёзма равишда баён қилиш.
Сўз ясаш
Талаба янги нутқий шаклларда ўрганилаётган сўз ясаш моделлари бўйича ясалган мураккаб сўз ва нотаниш ясама сўзларнинг маъноларини мустақил аниқлай олиши лозим. Қуйидаги сўз ясаш моделларини такрорлаш лозим : v+er=n, adj+ness=n,
V +ing=n, n+ ful=adj, Adj +ish=adj, Un+ adj=adj
V+ er=n, v+able=adj, adj+ize=v, adj+en=v, dis+v=v, n+n=n
Шунингдек, тузилиши маьноси жиҳатидан она тили билан ўхшаш бўлган феьллар ва отларни билиши керак.
Грамматика.
1. От. Отнинг формал белгилари. Кўплик ясалиши. Отларнинг келишикда турланиши. Артикл. Аниқ ва ноаниқ артикл.
2. Сифат. Сифат даражалари. good, bad, little, much, many, far сифатларининг қиёсий ва орттирма даражаларининг ясалиши.
3. Равиш. Равиш даражалари ва уларнинг қиёсий ва орттирма даражаларининг ясалиши.
4. And, but, although, though боғловчилари ва at, on, in, by, ty, of, for, from, into предлоглари.
5. Олмош. Кишилик олмошлари, эгалик олмошлари, кўрсатиш олмошлари, бўлишсизлик олмошлари This (these), that (those) олмошининг от ўрнида қўлланиши. One, it олмошларининг кўп маънолилиги. Any, some, no, each, every, other, another олмошлари ва ўзлик олмошлари.
6. Феъл. Тўғри ва нотўғри феъллар. Ўтимли ва ўтимсиз феъллар. Феълларнинг тусланиши. То be, to have, to do ёрдамчи феьлларининг тусланиши. Содда ҳозирги замон-Simple Present.
Қарама-қарши суффикслар қоидаси. Воситасиз тўлдирувчи, Simple Past - Оддий ўтган замон шакли. Тўғри ва нотўғри феълларнинг иккинчи асосий шакли. Содда келаси замон - Simple Future. Present, Past Continuous формаси ва маъно белгилари. То be going+инфинитив конструкцияси. Ҳозирги замон ва ўтган тугалланган замон. Present Perfect Past Perfect.
7. Мажҳуллик нисбати Passive Voice.
8. Can, may, must модал феъллари ва уларнинг эквивалентлари.
9. Гапларда сўз тартиби. Махсус сўроқ гапларда сўз тартиби. Умумий сўроқ гапларда сўз тартиби. Буйруқ гаплар. Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гаплар. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гаплар. Эргашган гапларнинг бошқа турлари.
Лексика
Кундалик ҳаёт ва умумгуманитар мавзуларга оид инглиз тилидаги матнлар устида аудиторияда ишлаш (аудиторияда ўқитувчи раҳбарлигида ҳафтасига 1.500 нашр белгисига эга матнлар устида ишлаш). Матн олди ва матндан кейинги машқларни бажариш.
Аудиторияда фронтал равишда ўқитувчи раҳбарлигида ишлаш учун қуйидаги мавзулар бўйича матнлар тавсия этилади:
«Мустақил Ўзбекистон», «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси», «Ўзбекистон Республикасида олий таълим», «Олий ўқув юртлари», «Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати», «Атроф-муҳитни муҳофаза килиш», «Тили ўрганилаётган мамлакатлар», «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари» ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |