Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 487.15 Kb.
bet1/2
Sana05.11.2019
Hajmi487.15 Kb.
  1   2


Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Низомий номидаги

Тошкент давлат педагогика университети
Масофавий таълим” кафедраси
Мусиқий таълим” йўналиши
Сиртқи бўлими

Қўшимча чолғу” (фортепиано) фанидан



сиртқи бўлим талабалари учун

сессия оралиғи назорат ишлари

ТЎПЛАМИ



20-топшириқ
Бажарди: Каримжонова Юлдуз
Текширди: И.Б.Матякубов


Тошкент-2019 й.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Низомий номидаги ТДПУ

ўқув ишлари бўйича проректори

____________ Д.У.Эргашев
МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ФАНЛАРДАН СЕССИЯ ОРАЛИҒИ НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ
Махсус сиртқи бўлим талабалари томонидан бажариладиган сессия оралиғи назорат ишлари кундузги таълим шаклида таълим олувчи талабалар бажарадиган оралиқ назорат ишларидан фарқланади. Кундузги таълим шаклида ўқув режасидаги фаннинг маҳлум боб, бўлим якуни бўйича бир ёки икки оралиқ назорат иши олинса, махсус сиртқи бўлим талабаси эса бир сессиядан иккинчи сессиягача муайян фан бўйича ўтиладиган боблар, бўлимлар, мавзулар ёки тўла курсни ишлаб чиқувчи амалий топшириқларни турли шаклларда бажаришлари режалаштирилади.

Сессия оралиғи назорат ишларининг мақсади талабанинг сессия оралиғида муайян фан бўйича тўлиқ тайёргарлигини таҳминлаш ҳамда якуний назоратга тайёрлашдан иборат. Сессия оралиғи назорат ишлари асосий баҳолаш иши вазифасини бажаради ва ҳар бир фан бўйича 70 максимал баллни ташкил этади. Фаннинг боблари, бўлимлари ва мавзулари бўйича берилган топшириқларнинг ҳажми ва мазмунини эҳтиборга олган ҳолда оралиқ баҳолаш учун ажратилган 70 балл ўзаро тақсимланади.

Сессия оралиғи назорат ишида фаннинг барча бўлимлари мазмуни қамраб олинади ва улар турли мустақил иш (назорат саволлари ва топшириқлари, тест-синов саволлари, кейслар, машқлар, мисол ва масалалар, тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар, ҳисоб-жадвал, диктант ёзиш, мусиқа асарларини ўрганиш, ёддан куйлаш каби қатор ишлар) шаклларида бажарилиши кўзда тутилади. Шунингдек, назорат ишида қўйилаётган ҳар бир назарий ва амалий машғулотларни бажариш учун талабаўқитувчининг амалий фаолияти билан боғланиши ҳамда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим.

Сессия оралиғи назорат ишларида фаннинг ҳар бир боби ёки бўлими алоҳида мустақил иш турини қўллашдан иборат топшириқлар тўплами белгиланади. Уни қуйидаги намуна бўйича тузиш мумкин:

1. Фан бўйича ҳар бир мавзу мазмунини ёритиб берувчи саволларга жавоб ёзиш. Бунда ҳар бир мавзу бўйича аниқ саволлар рўйхати тузилади (ҳар бир вариантда 3 тадан савол бўлиши мумкин).

2. Фан бўйича тест-синов саволларини тавсия этиш. Бунда фан бўйича тест-синов саволлар базаси тайёрланади. Тест-синов саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим (тест-синов саволлари ҳар бир вариантда 30 тадан кам бўлмаслиги керак).

3. Ҳар бир мавзу бўйича кейс-стади технологияси асосида топшириқлар тўпламига жавоб бериш. Бунда мавзу бўйча муаммоли кейс топшириқлари тайёрланади.

4. Фаннинг ўзига хос хусусиятини эҳтиборга олган ҳолда тавсия этилган нота асарини ёддан куйлаб бериш.

5. Талабанинг амалий фаолияти билан боғлиқ тажриба иши вазифаларини бажариш. Бунда талабанинг касбий фаолияти билан боғлиқ амалий ижро этиш кўникмаси ва маҳоратини намаён этиш мақсадидаасарлар мавзулари банки тавсия этилади.

6. Талабанинг ўз касбий амалий фаолияти ҳамда иш тажрибалари асосида методик ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш ва баён этиш.

Сессия оралиғи назорат ишлари топшириқлари фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Фан бўйича сессия оралиғи назорат иши ҳар бир талабага индивидуал вариантдан иборат бўлади ҳамда кафедра томонидан Махсус сиртқи бўлимга электрон вариантда тақдим этилган.

Махсус сиртқи бўлим талабаси томонидан бажарилган сессия оралиғи назорат ишлари ўқув сессиясига келган пайтнинг биринчи куни “Махсус сиртқи бўлим”га тақдим этилади ва рўйхатдан ўтказилади. Тақдим этилган сессия оралиғи назорат ишлари кафедра мудири раислигида комиссия томонидан баҳоланади.



Фан бўйича якуний баҳолаш учун тест саволлари базаси (камида 200 та) тайёрланади ва Махсус сиртқи бўлимига электрон вариантда тақдим этилади. Тақдим этилган тест саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим.
(Мазкур «Махсус сиртқи бўлим талабалари учун фанлардан сессия оралиғи назорат ишларини тайёрлаш тартиби»Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган олий таълим муассасаларининг ўқув-методик фаолиятини Мувофиқлаштирувчи ҳамда Тошкент давлат педагогика университети таянч бўлган кафедралар Кенгашининг 2018 йил 8 январдаги 2-сонли қўшма йиғилиши баёни билан маҳқулланган).

Махсус сиртқи бўлим

бошлиғи Ш.С.Абдураимов

1 – топшириқ.
Антонио Вивальдининг ҳаёти ва ижоди хақида маълумот беринг
Barok davridagi nafis hashamat, jozibali va g'aroyib estetika taniqli Venetsiyalik Antonio Vivaldi asarida to'liq aks etgan. U "Italiya Baxi" deb nomlangan va yaxshi sabablarga ko'ra: 63 yil davomida musiqachi 800 ga yaqin asarlar, shu jumladan operalar, xor asarlari, turli xil asboblar va orkestr uchun 500 dan ortiq kontsertlar yozgan. Iqtidorli bastakor-novator, mohir skripkachi, mohir dirijyor va o'qituvchi u nafaqat eng boy ijodiy merosni, balki shu qadar ko'p sirlarni qoldirganki, ularning ko'plari haligacha hal etilmagan. Hatto uning dam olish joyi avlodlar uchun ham noma'lum. Ammo Vivaldining g'ayrioddiy musiqasi, bugungi kunda jahon musiqa san'atining eng katta boyliklari orasida munosib o'rin egallab turibdi.

Download 487.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
O’zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
davlat pedagogika
o’rta maxsus
axborot texnologiyalari
nomidagi toshkent
pedagogika instituti
texnologiyalari universiteti
navoiy nomidagi
samarqand davlat
ta’limi vazirligi
toshkent axborot
nomidagi samarqand
guruh talabasi
toshkent davlat
haqida tushuncha
Darsning maqsadi
xorazmiy nomidagi
vazirligi toshkent
Toshkent davlat
tashkil etish
Alisher navoiy
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
sinflar uchun
Nizomiy nomidagi
таълим вазирлиги
tibbiyot akademiyasi
maxsus ta'lim
ta'lim vazirligi
bilan ishlash
махсус таълим
o’rta ta’lim
fanlar fakulteti
Referat mavzu
Navoiy davlat
haqida umumiy
umumiy o’rta
fanining predmeti
Buxoro davlat
fizika matematika
malakasini oshirish
universiteti fizika
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
jizzax davlat
tabiiy fanlar