Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш



Download 3,2 Mb.
bet67/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш. Ўзбекистонда қишки иссиқхоналарда помидор кузда экилади. Ана шунда ноябр-январда маҳсулот олинади (куз-қишки) ёки кейинги-йил июлигача ҳам парвариш қилинаверади (ўткинчи давр). Шунингдек, қишда экиб, мартдан июлгача маҳсулот олинади (қиш-баҳорги давр).
Куз-қишда экиладиган помидор ёруғлик камаядиган давр бошлангаунча вегетатив органларида ассимилатсия маҳсулотлари тўплаб олади. Ана шу заҳира ва фотосинтез маҳсулотлари ҳисобига маҳсулот тугади ва пишиб етилади. Шунинг учун декабргача ўсимликлар етарлича вегетатив масса тўплаши ва маҳсулот тугишини таъминлайдиган шароитда парвариш қилинади.
Иссиқхоналарга кўчат экиладиган қулай муддатлар: Қорақалпоғистонда августнинг бошлари, Қашқадарё вилоятида августнннг охири, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 10-15 август, Фарғона водийсида 15-20 август ҳисобланади. Уруғлар иссиқхонага 30-35 кун олдин сепилади, куз-қишки давр январнинг бошида тугайди, бунда маҳсулотдорлик 5-7 кг/м2 ни ташкил қилади.
Куз-қишки даврда 25-30 кунлик кўчатлар экилади. Касаллик юқтирмаслик учун бу кўчатлар шу иссиқхоналарнинг ўзида етиштирилади.
Куз-қишки даврда экиладиган кўчатларни 10×10 см ҳажмли озиқ кубикларда етиштириш мақсадга мувофиқдир. Бу усулда ўсимликларнинг ўсиб ривожланиш даври қисқа бўлади, шунинг учун сабзавот ўсимликларининг озиқланиш майдони қиш-баҳорги даврга қараганда бир оз кичикроқ бўлади. Бунда кўчатлар икки схемада: 70×35-40 ёки 80×20 см схемада, бир қаторлаб ва см схемада икки қатор қилиб экилади. 1 м2 майдонда 4-5 туп ўсимлик қолдирилади.
Помидор кўчатлари баландлиги 30-40 см ли пушталарга экилиб, эгат бўйлаб суғорилади. Ангар типдаги иссиқхоналарда кўндалангига, блокли иссиқхоналарда узунасига пушта олинади, эни 6,4 м ли блокли иссиқхоналарга помидор 8 қатор қилиб экилади.
Куз-қишки даврда помидор тик бағазга кўтариб ўстирилади. Кўчат экилгандан 3-4 кун кейин канопга боғланади. Улар ўсган сари ҳар ҳафтада канопга чирмаштириб борилади.
Куз-қишки даврда помидор экиб ўстиришда ўсимликларга шакл бериш зарур. Помидор турларида 4-6 та барг маҳсулот бўлгандан кейин учи чилпиб, ўсиши секинлатилади. Маҳсулоти терилгандан кейин биринчи шохчаларидаги пастки барглар юлиб ташланади. Бунда ўсимликларга ёруғлик тушиши ва аэратсия яхшиланади. Қуриган ўсимликлар ва барглар йўқотилади.
Куз-қишки давр бошланишида ҳароратга эътибор берилади, у +35°С дан кўтарилиб кетмаслиги керак. Ўсимликлар қизиб кетмаслиги учун иссиқхона томи оқланади ёки сув ёмғирлатиб турилади. Октабр-ноябрда ҳаво ҳарорати серқуёш кунлари +25-30°С ва булутли кунлари +18-20°С бўлиши, лекин +12°С дан пасайиб кетмаслиги керак. Тупроқнинг ҳарорати +15-17°С бўлиши керак. Декабрда табиий ёруғлик камайиб, кун қисқара боргани сари иссиқхоналар ҳарорати аста-секин кундузги +18-20°С га, кечаси +14-15°С га туширилади. Бундан мақсад фотосинтез жараёни сусайган даврда ўсимликлар нафас олишида ассимилятрлар сарфини камайтиришдан иборат. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги имкони борича паст (60% дан оширмай) сақланади: бундай шароит помидор гуллари чангланиши ва касалликларнинг олдини олишда зарур ҳисобланади. Бунинг учун пастдан ёмғирлатиб суғорилади ёки шлангалардан сув бериб суғорилади.
Қатор оралари 2-3 марта юмшатилади,ўсимликлар тупининг атрофи чопилади.
Помидор август-сентабрда тез-тез, кейин ҳарорат пасайиб, булутли кунлар бошлангаанда ҳар ойда 2-3 марта суғорилади .
Муҳит нам бўлса, помидор гулларининг чангланиши қийин бўлади. Шунинг учун ноқулай шароитда, айниқса, ҳаво булут бўлса, гуллар яхши чангланиши учун электромагнит вибратор ёрдамида силкитилади. Бу усул маҳсулотни 10-12% га оширади. Уни ҳафтада 2 марта эрталаб 2-3 секунддан такрорлаш мумкин. Агар вибратор бўлмаса, сим бағазни секин силкитиб, бунга эришиш мумкин. Бундан ташқари, ўстирувчи моддалардан ҳам фойдаланиш мумкин, улар ҳатто уруғланмасдан ҳам мева тугилишини таъминлайди.
Помидор маҳсулоти ноябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, то январнинг ўрталаригача терилади.
Ўзбекистонда куз-қишда бодринг етиштирилгандан кейин қиш-баҳорги давр бошланиб, помидор экилади. Бунда энг аввал нав танланади: бошқа даврларда экиладиган барча навлар мазкур даврда экиш учун ярайди. Қиш-баҳорги даврда ўсимликлар табий ёруғлик ортиб ҳарорат кўтарилаётган шароитда ўсади. Бундай шароитда ўсимликларни парвариш қилиш осон. Бу даврда маҳсулотдорлик куз-қишдагига қараганда 2 марта ортади.
45-50 кунлик кўчатлар иссиқхоналарга декабрнинг оҳири ва январнинг биринчи ярмида экилади. Кўчат тайёрлаш учун помидор уруғи 10-15 ноябрда сепилади. Уруғдан чиққан майсалар 8×8 см дан 14×14 см гача бўлган гўнг чиринди кубикларга пикировка қилинади ёки уруғ бевосита шу кубикларга экилади.
Ҳарорат юқори бўлган ва ёруғлик яхши тушиб турган шароитда помидор ўсимликларида ассимиллатсияловчи кучли аппарат шаклланади. Шунинг учун бу даврда уларнинг озиқланиш майдони катта бўлади. Гулқанд навларини экиш учун 80×40-50 ёки см ли схема тавсия этилади.
Экилгандан кейинги ҳарорати +23-25°С бўлган сув билан суғорилади. 2-3 кундан кейин кўчатлар каноп билан горизонтал бағазларга боғланиб, ҳар ҳафтада канопга чирмаштириб борилади.
Помидор битта пояли қилиб ўстирилади, бачки новдалари доим юлиб ташланади: улар 6-7 см дан узайиб кетмаслиги керак. Индетерминант навлари 8-9 гул шингили чиқаради (бағазгача). Кейин асосан пояси бағаздан ошириб туширилади ва яна гул шингиллари маҳсулот қилинади. Ўсимликларнинг учи чилпилади. Сарғайиб, қуриб қолган пастки барглари ҳафтада бир марта юлиб ташланади.
Ёруғлик кам шароитда помидор маҳсулот туккунча ҳароратни: серқуёш кунлари кундузи +22-24°С, булутли кунлари +18-20°С, кечаси +16-17°С сақлаш; мевалар етила бошлаганда ва ёруғлик кўпайганда юқоридагига мувофиқ, +24-26°С, +20-22°С ва +17-18°С сақлаб туриш тавсия этиладн. Баҳор-ёз даврида иссиқхона ҳарорати +32°С дан ортиб кетиши ўсимликларга салбий таъсир қилади. Бундай ҳолда уни яхшилаб шамоллатиш ва суғориш керак. Лекин тупроқ ҳарорати +18°С дан, ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% дан ортмаслиги керак.
Помидор тупроқ намлигига жуда талабчан бўлади. Унинг қулай намлиги 75-80% бўлиши керак. Қишда 6-8 кунда бир марта суғорилади. Май ойида ҳар 2-3 кунда бир марта 10-12 л/м2 меъёрда суғорилади. Ҳар гал суғорилгандан сўнг иссиқхона шамоллатилади.
Иссиқхоналарга кунига 2 марта: эрталаб қуёш чиққунча ва соат 16 дан кейин СО2 газини бериш ва иссиқхона ҳавосидаги СО2 миқдорини 0,10-0,20% гача етказиш тавсия этилади.
Қиш-баҳорги даврда помидор авж олиб ўсиб, ривожланади. Шунинг учун ер озиқ элементларига бой бўлиши керак. Март ойи бошида 1:3,5-4 нисбатда азот ва калий берилади. Кейин ёруғлик кўпайиши ва ўсимликлар ўса бориши билан бу нисбат 1:2 ёки 1:1 га келтирилади.
Помидор экилганидан тахминан икки ойдан кейин маҳсулот туга бошлайди. Маҳсулоти нимранглигида терилади. Ана шунда тупида қолганлари тез етилади. Баҳорда ҳар 2-3 кунда, ёзда ҳар куни терилади.
Ўткинчи даврда помидор шу-йилги куздан кейинги-йил ёзгача ўсади. Мазкур давр мавсумдан ташқари вақтда помидор етиштиришни таъминлайди.
Куз-қишки даврдаги каби, ўткинчи даврда – декабр-январда ўсимликлар ёруғ даврда тўпланган ассимилатсия маҳсулотлари ҳисобига маҳсулот тугади ва фақат февралдан бошлаб фотосинтез ҳисобига ўсган янги маҳсулот органлари пайдо бўлади.
Кўчатлар худди куз-қишки даврга тайёрлангандек етиштирилади. Узоқ ўсиб риложлангани учун помидор ўсимлигининг озиқланиш майдони бошқа даврлардагига қараганда катта бўлади. 1 м2 майдонга 2,5-2,7 та ҳисобидан кўчат экилади. Қатор оралари 80 см, ўсимликлар ораси 40-50 см, (80×40-50 см ёки см қаторлаб ёки лента шаклида экилади. Бунда ҳар тупда 20 та ва ундан ортиқ гул шингили маҳсулот бўлади. Январнинг ўрталарида помидор туплари юқориги бағазгача ўсиб чиқади. Ана шунда улар олдинги-пастки иккита бағаздан бўшатилиб, шахмат усулида биринчи бағазга кўчирилади. Натижада ўсимликлар пояси пастга осилиб, ўсиш жараёнлари янада тезлашади.
Бу даврда помидор худди куз-қишдаги каби парвариш қилинади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish