Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Помидорни гидропон иссиқхоналарда етиштириш



Download 3,2 Mb.
bet69/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Помидорни гидропон иссиқхоналарда етиштириш. Бу усулда помидор етиштиришда кўчатлар учун ердагига қараганда янада қулай шароит яратилади. Чунки стеллажларга ёки идишларга озиқ эритмаси юборишда унинг сатҳи субстрат сатҳидан 2-3 см паст бўлади.
Гидропонли иссиқхоналарга экиладиган кўчатлар ичига шағал-қум аралаштириб солинган сопол тувакчаларда етиштирилади. Парвариш қилиш даврида кўчатлар кунига 1-2 марта В.А. Чесноков ва Е.Н. Базириналарнинг озиқ эритмаси билан суғорилади.
Кўчатлар 7-8 та барг чиқарганда иссиқхоналарга кўндаланг қилиб қаторлаб экилади. Уларни жуда қалин экмаслик керак. Бунда битта давр: куз-қишда ёки қиш-баҳорда помидор етиштирилади.
Помидор кўчатлари шағалли субстратларга экилгандан кейин В.А. Чесноков ва Е.Н. Базирина эритмасида ўстирилади. Ундан 3-4 ҳафта фойдаланилади. Бу эритмани ҳар ҳафтада таҳлил қилиб, етишмаган айрим элементлар ўрнига ўғит қўшилади.
Гидропон усулида помидор етиштиришда юқорида айтиб ўтилган навлар экилади, экиш муддатлари ва ўсимликларга шакл бериш ҳам худди юқоридаги каби бўлади.
Устига вақтинча плёнка ёпиб помидор етиштириш. Бу усулда помидор кўчат қилиб экилади. Республикамизнинг жанубида кўчатлар феврал охирида, Фарғона водийсида 15-20 мартда, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида мартнинг учинчи ўн кунлигида экилади. Парвариш қилиш технологияси худди далалардаги билан бир хил. Бу ерга экиладиган кўчатлар ярим иссиқ парникларда ёки иситиладиган иссиқхоналарда етиштирилади. Помидор уруғи январ охири - феврал бошларида сепилади. Кўчатлар 8×8 см схемада пикировка қилинади. Оддий усулда парварншлаб чиниқтирилади. Сўнг 45 кундан кейин плёнка остига экилади.
Помидор экиладиган майдон ҳам худди бодринг экишдаги каби тайёрланади. Плёнка остига фақат суст ўсадиган жуда тезпишар детерминант навларни экиш мақсадга мувофиқ, шунинг учун кўчатлар оддий экишдагига қараганда зичроқ жойлаштирилади. Уларни парвариш қилишда асосан плёнка тагидаги ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигини назорат қилиб туриш керак, акс ҳолда ҳарорат тез кўтарилиб, намлик ортиб кетади. Агар об-ҳаво яхши бўлса, плёнка бутунлай очиб қўйилади. Кечаси яна ёпиб қўйилади, ана шунда маҳсулот етилиши тезлашади. Агар ёғин-сочин бўлмаса, апрелда эгат бўйлаб 2-3 марта суғорилади. Апрелнинг охири - мартнинг бошида плёнка олиб ташланиб, майдон ёппасига юмшатилади, минерал ўғит солинади ва эгат бўйлаб суғорилади. Вақтинча плёнка ёпиб етиштириладиган помидор ерга ёйиб ўстирилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish