Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Қишки иссиқхоналарда бодринг етиштириш



Download 3,2 Mb.
bet60/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Қишки иссиқхоналарда бодринг етиштириш. Ўзбекистонда қишки иссиқхоналарда бодринг куз-қишда, қиш-баҳорда ва ўтувчан айланиш мавсумларида етиштирилади.
Бодринг ўсимликларини парваришлашда албатта ўтқазиш зарур бўлган тадбирларга ўсимликларни сим бағазларга тик қилиб боғлаш, уларга шакл бериш киради, бу вегетатив ва генератив органлар орасида энг мақбул ўзаро нисбатни боғланишни яратишга имкон беради. Шакл бериш деганда, асосий поя ва ён шохларни чилпиш тушунилади. Шакл беришда нав хусусиятлари инобатга олинади.
Ари билан чангланадиган нав ва дурагайларда марказий (асосий) пояда кўпроқ эркак, ён шохларда – кўпроқ урғочи гуллар маҳсулот бўлади. Уларга шакл беришда, урғочи гуллар ва ён поялар (отплетки) фақат биринчи 3-4 баргидан сўнг олиб ташланади. Поянинг ярим баландлигигача бўлган ён шохлар иккинчи баргдан кейин чилпилади, юқорида эса – учинчи баргдан кейин. Асосий (марказий) поянинг учи сим бағазга кўчириб ўтказилади ва унга боғланади. Унинг учи сим бағаздан юқоридаги 3-4 бўғиндан сўнг, пастга тушириб чилпилади. Маҳсулоти тамом бўлган ён шохлар (отплетки), қариган ва касалланган барглар пояга тақаб кесиб ташланади.
Узун мевали партенокарпик навларга алоҳида шакл берилади. Асосий палакда 50-60 см гача (8-бўғинлар) барг қўлтиғидаги гуллар ва шохларнинг муртаги олиб ташланади, яъни кўр қилинади. Кейинги 4-5 барг бўғинларида ён поялар қолдирилиб, улар биринчи баргдан сўнг чилпилади. Бу барг қўлтиғидаги урғочи гуллар олиб ташланади. Асосий поянинг кейинги 5-6 барг бўғинларида 1,5-1,7 м баландлигигача, агар мевалар пайдо бўлмаса, ён поялар олиб ташланмайди, уларнинг иккинчи баргдан сўнг ҳар бирида иккитадан мева тугунчалари қолдирилиб учи чилпилади. Горизонтал сим бағазларгача ён пояларда 3-4 та мева қолдирилиб 3-4 баргдан сўнг чилпилади. Пастки поғоналардаги иккинчи тартибли ён поялар кесиб ташланади, ўртадагилари эса, битта мева қолдириб биринчи баргдан сўнг чилпилади; юқоридаги поғонада иккинчи тартибли ён пояларнинг иккита мева тугунчалари қолдирилиб иккинчи баргдан сўнг чилпилади. Ёритилганлигига кўра асосий пояда 4-6 мева шаклланади. Асосий поянинг барг қўлтиғидаги, баргларнинг асосидаги ён поялар олиб ташланади.
Ўсимликларнинг юқоридаги учи сим бағазлардан юқоридаги тўртинчи барглардан сўнг чилпилади, у бир томонга эгилиб сим атрофига ўралади ва саккиз қилиб маҳкам боғланади. Юқоридаги 2-3 барг бўғинларида ён поялар қолдирилиб улар пастга туширилади, икки марта кетма-кет ҳар 50 см ўсгандан сўнг ўсишни давом эттирувчи шох қолдирилиб учи чилпилади.
Кейинчалик маҳсулот бериш даврида шакл бериш тадбирлари юқоридаги пояларнинг учини чилпиш, уларни пастга эгатлар ичига йўналтириб ўстириш, икки туташ бағазлар орасидаги бўшлиқнинг ёпилиб кетишига йўл қўймасликдан иборат бўлади. Шу билан бир вақтда эрталабки соатларда ҳаво очиқлигида маҳсулоти тамом бўлган ён поялар, қариган ва касалланган барглар ҳалқа қилиб (асосий поя баданига тақаб) кесиб олинади. Нобуд бўлган баргларни, шакли ўзгарган мева тугунчаларини мунтазам равишда йўқотиш керак.
Ари билан чангланадиган нав ва дурагайларни етиштиришда иссиқхоналарга ари уялари ўрнатилади (бир ари оиласи 500 м2 майдонга).
Майдони катта бўлмаган иссиқхоналарда қўлда чанглатиш қўлланилади. Бунинг учун эркак гуллар юлиб олинади, уларнинг биттаси билан иккита урғочи гул чангланади.
Бодринг ўсимлиги учун энг мақбул ҳарорат ёруғликнинг жадаллигига қараб ўзгаради. Жуда паст ёритилганда (5 клк гача) у +17-19°С ни, 5-10 клк да +19-21°С ни, 10-20 клк да +21-25°С, 20-30 клк да +24-27°С ни ва ёруғлик 30 клк дан юқори бўлганда +27-30°С ни ташкил қилади.
Энг мақбул ҳаво ҳарорати ўсимликларнинг ёшига боғлиқ. У ўсимликлар маҳсулотга киргунча тиниқ кунда +22-24°С, булутлида +20-22°С, кечаси +16-18°С ни ташкил қилади. Маҳсулотга кирган даврда энг мақбул ҳарорат бироз кўтарилади ва очиқ кунда +24-27°С, булутлида +21-24°С ва кечаси +18-20°С ни ташкил қилади.
Маҳсулотга киргандан сўнг 7-8 ҳафта ўтгач, баргларни қариётганлиги кузатилаётганда, илдиз тизими кучсизланаётган ва шохланиш камайиб бораётганда мақбул ҳарорат бироз пасаяди ва у очиқ кунда +22-24°С, булутли кунда +20-22°С ва кечаси +17-19°С ни ташкил қилади.
Иссиқхоналарда ҳароратни бошқариш лозим. Кундузги ҳарорат юқори чегарага етганда иситиш қисман ёки тўлиқ тўхтатилади ва шамоллатиш бошланади. Айниқса, очиқ баҳорги кунларда давомий булутли ҳаводан сўнг ҳароратнинг кўтарилиб кетишини диққат билан кузатиб бориш керак. Агар ҳарорат вақтида пасайтирилмаса, юқориги барглар куйиши мумкин. Буни олдини олиш учун иссиқлик пасайтирилади ва шамоллатиш қўлланилади.
Иссиқхона етиришиладиган бодринги учун тупроқнинг энг мақбул ҳарорати +22-24°С дир. Ҳавонинг нисбий намлиги 75-85%. Тупроқ намлигини мақбул меъёрларда сақлаш ва озиқлантириш тартиботини тўғри олиб бориш катта аҳамиятга эга.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish