11-жадвал. Республикамизнинг марказий минтақаси шароитидаги қишки ойнаванд иссиқхоналар учун экинларнинг алмашиниши
Экинларни
айланиш
рақами
|
Экин
|
Сепиш
|
Ўтқазиш
|
Экиннинг тугаши
|
Маҳсулот, кг/м2
|
1.
|
Бодринг (ўтувчан экин)
|
20-25
август
|
уруғи билан ерга
|
июн
|
22,6
|
2.
|
Бодринг (кузги-қишки)
|
10-15
август
|
уруғи билан ерга
|
январ
охири
|
13,0
|
Бодринг (қишки-баҳорги)
|
1 январ
|
5 феврал тувакчада қўшимча ёритиш билан
|
июн
|
15,4
|
3.
|
Помидор (ўтувчан экин)
|
15-20 август
|
28-30 сентабр тувакчада
|
июн
|
15,6
|
4.
|
Помидор (кузги-қишки)
|
10 июл
|
10 август тувакчада
|
1-5 январ
|
7,6
|
Бодринг (қишки-баҳорги)
|
5-10 декабр
|
10 январ тувакчада қўшимча ёритиш билан
|
июн
|
19,2
|
5.
|
Помидор (кузги-қишки)
|
15 июл
|
10 август тувакчада
|
феврал
|
8,5
|
Бодринг (қишки-баҳорги)
|
1-5 январ
|
5 февралда тувакчада қўшимча ёритиш билан
|
июн
|
17,5
|
6.
|
Бодринг (кузги-қишки)
|
5-10 август
|
1 сентабр тувакчада
|
1 декабр
|
7,7
|
Помидор (қишки-баҳорги)
|
15-20 октабр
|
5-10 декабрда тувакчада қўшимча ёритиш билан
|
июн
|
10,7
|
7.
|
Помидор (кузги-қишки)
|
10-15 июл
|
10 август тувакчада
|
феврал
|
7,8
|
Бодринг (қишки-баҳорги)
|
1 январ
|
1 февралда тувакчада қўшимча ёритиш билан
|
июн
|
16,3
|
Республикамизда иситиладиган плёнкали иссиқхоналардан ойнавандлар каби уч айланишда фойдаланилади. Бундан ташқари, улардан эртаги карам ва помидор кўчатини етиштиришда ҳам фойдаланадилар.
Баҳорги плёнкали иссиқхоналар ва вақтинчали плёнкали қурилмалар. Бу иншоотларга экиш ва ўтқазиш муддатлари улар ичида ҳароратнинг юзага келиши ва ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талабига кўра аниқланади. Плёнкали қопламалар минимал ҳароратни очиқ майдондагига нисбатан бироз кўпайишини (1-2°С га) таъминлайди. Шунинг учун уларда иссиқсеварларни баҳорда, қаттиқ совуқлар ўтиб бўлганидан сўнг, совуқбардошларни эса – иссиқ талаблардан бир ой олдин ўстиришни бошлаш мумкин.
Иншоотлардан унумли фойдаланиш улардан икки ва айрим ҳолларда экинларни уч айланишда экиб унумдорлиги таъминланади. Шундай қилиб, баҳорда аввал совуқбардош экинлар экилади, сўнг кўчат етиштиришда фойдаланилади, ундан кейин иссиқ талаб экинлар ўстирилади. Ёпқичлар турғун иссиқ об-ҳаво бошланиши билан йиғиштирилади, иссиқталаб экинлар ўсишда давом этади.
Кузги-қишки мавсумда иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналардан ва вақтинчалик плёнкали тоннеллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Иссиқталаб экинлар такрорий ўсимлик сифатида етиштирилаётганда сентабр охири октабр бошларида кузги совуқлар тушиш даври бошланиши олдидан плёнкалар ёпилиб, уларнинг ўсиш даврини узайтириш учун фойдаланилади. Плёнкали қопламалар совуқбардош экинлар устига бирмунча кечроқ – октабрнинг иккинчи ярмида ўрнатилади, айрим ҳолларда унгача майдончада совуққа чидамли экинни тезпишар навлари усти ёпилмасдан етиштириб олинади.
Баҳорги ва кузги муддатларда иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналар ва плёнка билан вақтинча ҳимояланган ерларда экинлар айланишининг қуйидаги шаклини қўллаш мумкин (12-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |