Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet170/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Кам тарқалган сабзавот экинлари. Юқорида номлари қайд этилган кўкат ва дуккакли сабзавот ўсимликларидан ташқари Ўзбекистонда печакгулдошлар ва гулхайридошлар оиласига мансуб бўлган – батат, бамия, пастернак, ерқалампири ва катран кабилар ҳам кенг тарқалган.
Батат – кўп-йиллик тропик ўсимлик, бизнинг шароитда бир-йиллик ўсимлик сифатида ўстирилади (26-расм). Бататни истеъмол этиладиган туганаги учун етиштирилади, у крахмал (32%) ва қандга (6% гача) бой. Тошкент шароитида етиштириладиган батат туганагида ўртача 31% қуруқ модда, шу жумладан 6,4% азотсиз моддалар, 1,7% азотли моддалар, 1,4% клетчатка, 1,2% кул бор. Азотсиз экстрактив моддалар – 14,3-6,6% крахмал ва 1,4-1,6% қандан иборат. Ўзида крахмал ва қанд сақлаши туфайли батат ширин картошка номини олган.
Батат туганаги пиширилган ва қовурилган ҳолда истеъмол этилади, уни шунингдек қуритилади, консерваланади, крахмал саноатида ишлатилади. Батат чорва учун озиқа сифатида ҳам ишлатилади. Унинг палаги силос қилинади, туганаги янгилигида буғда пишириб силос қилинади ва чорвага берилади.



26-расм. Батат Хуа-бей 519 нави тупининг маҳсулоти

Батат узун (6 м гача) поя, узун бандли барг ва қувурсимон гулларга эга. Илдизи 20-25 см чуқурликда йўғонлашган туганак маҳсулот қилади. Улар ҳар хил шаклда, рангда ва ҳажмда бўлиши мумкин. Ўртача оғирлиги 0,2-0,5 кг ва катталарида туганаги 5-6 кг. Кўпгина навларида туганаги ширин мазага эга, лекин ширин бўлмаган картошка навлари ҳам учрайди. Эти бўйича навлари – нам этли (қайнатилган ёки пиширилганда юмшоқ ҳолга келади) ва қуруқ этли (қуруқ унсимон бўлиб қолади) турларга бўлинади.


Батат ёруғликка талабчан. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун мақбул ҳарорат 30-35°С. У 0°С да ҳалок бўлади, +15°С да ўсишдан тўхтайди. У ёруғсевар, қисқа кунлик ўсимлик. Тупроқнинг намлигига ва озуқага жуда талабчан. Калийли ўғитларни ҳам хуш кўради. Органик ўғитлар униб ўсгандан сўнг солинади. Бататнинг ўсув даври 5-6 ой давом этади.
Бататнинг ширин навлари бошқаларига қараганда кўпроқ тарқалган. «Диссертний» ярим ширин «Первенетс» ва «Вировский» навлари шулар жумласидандир.
Батат туганагидан ва қаламчадан кўпаяди. Туганак 1,5-2 ой давомида 50 тагача ва ундан ортиқ новда чиқаради. Новдалар илдиз чиқаради ва тупроққа ўтказилганда тезда кўкариб кетади. Туганакларни кўпайтириш учун (200-250 г оғирликда) февралмарт ойларида улар илиқ хоналарда нам қумда ўстирилади. Туганаги ниш уриб 15 см га етганда ва 4-5 ҳалқа маҳсулот қилганда туганакчалар ажратилади ва чириндили тупроққа экилади. Туганакдан туганакчаларни ажратиб олиш майнинг ўрталаригача давом этади. Ўстириш учун қўйилган 1 тс туганакдан 10-15 минг дона кўчат олиш мумкин. Апрел охиримай бошида туганакчалар ва қаламчалар далага экилади.
Бататнинг қатор оралари 70-90 см ва қатор орасидаги масофа 30-40 см бўлиши лозим. Экин парвариши қатор ораларини юмшатиш, 2 марта озиқлантириш ва 12-14 марта суғоришдан иборат. Маҳсулоти сентабр-октабрда йиғиштириб олинади. Йиғиштириш олдидан поялари кесилади, туганакчалар териб олинади ва эҳтиётлик билан яшикларда омборхонага ташилади. Маҳсулотни иситиладиган илиқ хоналардаги токчаларда ёки хандақларда устига қуруқ тупроқ сепиб сақланади. Батат гектарига 20-30 т маҳсулот беради.
Бамия – бир йиллик ўсимлик, ватани Африка. Овқатга фақат 3-4 кунлик дуккак мевалари қовурилган, қайнатилган ёки консерваланган ҳолда ишлатилади. Етилган уруғлари сунъий кофе сифатида ишлатилади, поясидан дағал тола олинади.
Тошкент атрофида етиштирилган бамиянинг ёш туганакларида 14% қуруқ модда бўлади. Шу жумладан 3,8% азотли моддалар, 2,15% қанд,%,13% органик тузлар, 22 мг% С дармондориси бор. Бамияда катта миқдорда шиллиқ модда бўлиб, у ошқозон касали билан оғриганларга жуда зарурдир.
Бамия бўйи 30-200 см га етадиган тўғри, сершох пояга эга. Гуллари икки жинсли, ўз-ўзидан чангланмайди, катта сариқ гултожга эга, меваси узун қутича шаклида. Уруғи думалоқ шаклда, тўқ яшил ёки кулранг.
Бамия ёруғсевар ва иссиқсевар ўсимлик, ташқи муҳитга талабчан, бу жиҳати ғўзага ўхшайди.
Бамия апрелнинг охири майнинг бошида қитор оралиғини 70 см ва ўсимликлар оралиғини 20-30 см қилиб экилади. Гектарига 10-15 кг уруғ сарфланиб, 3-4 см чуқурга ташланади. Ҳар 12-15 кунда суғорилади, қатор оралари ва ўсимлик ёнлари юмшатилиб турилади. Туганакларни йиғиштириш июнда, уларни етилишига қараб ҳар 3-5 кунда ўтказилади. Ёш туганакларнинг маҳсулотдорлиги гектарига 10-12 т.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish